Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
Фақат электр энергияси эмас(сунъий интеллект йўлидаги учта чеклов)

Келажак оммавий ахборот воситалари тасвирлаётганидан анча реалроқ фарқ қилади

❗️Сўнгги йилларда сунъий интеллект (СИ) атрофидаги муҳокамаларда асосий эътибор унинг чексиз имкониятларига қаратилмоқда. Катта тил моделлари, триллионлаб параметрлар, рекорд даражадаги инвестициялар ва ҳисоблаш қувватларининг кескин ўсиши СИ деярли тўсиқсиз ривожланаётгандек тасаввур уйғотади. Аммо тарих шуни кўрсатадики, технологиялар ҳеч қачон фақат назарий салоҳият асосида тараққий этмайди. Улар ҳар доим реал дунё чекловларига тўқнаш келади.

❗️Бугун СИ тажрибавий босқичдан амалий жорий этиш босқичига ўтмоқда. Ва айнан шу босқичда унинг олдида учта фундаментал чеклов яққол кўрина бошлади: энергия, кремний ва капитал.

❗️Биринчи чеклов, СИ олдидаги энг қаттиқ ва катта чеклов албатта бу электр энергияси

СИ ривожидаги энг катта тўсиқ бугун энергия ҳисобланади. Айниқса йирик дата-марказлар жойлашган ҳудудларда электр таъминоти ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Прогнозларга кўра, яқин ўн йил ичида дата-марказларнинг электрга бўлган эҳтиёжи икки баробардан ортиқ ўсади. Айрим ҳудудларда эса мавжуд энергетик қувват деярли тугаб бўлган.

Муаммо шундаки, серверлар ва чипларни нисбатан тез ишлаб чиқариш мумкин, аммо электр станциялари, подстанциялар ва юқори кучланишли тармоқларни қуриш йиллаб вақт олади. Биргина йирик дата-марказ бутун бир шаҳар миқёсида энергия истеъмол қилиши мумкин. Шу сабабли СИ инфратузилмаси энди энергия, ер ва совутиш имкониятлари мўл бўлган ҳудудларга кўчяпти.

Бу жараённи компаниялар ёки давлатлар эмас, физика қонунлари белгилаяпти. СИ географияси иқтисодий хоҳишларга эмас, энергетик реалликка боғлиқ бўлиб қолмоқда.

❗️Иккинчи чеклов, ҳисоблаш ускуналари, яъни кремний. Бир пайтлар СИ учун деярли барча йўллар Nvidia GPUларига олиб борарди. Бугун эса бу манзара кескин ўзгармоқда. Йирик технологик компаниялар ўз махсус чипларини ишлаб чиқара бошлади. Google TPU, Amazon Trainium, Microsoft Maia, Meta MTIA. Хитойда эса маҳаллий чиплар стратегик аҳамият касб этмоқда.

Бу ўзгариш тасодифий эмас. Чиплар етишмаслиги, геосиёсий чекловлар, нархлар ва таъминот хавфлари компанияларни мустақилликка мажбур қилмоқда. Натижада СИ аппарат экотизими парчаланмоқда. Турли архитектуралар, турли стандартлар ва турли экотизимлар пайдо бўляпти.

Бир марта кремний даражасида фарқ пайдо бўлса, у кейин осонликча йўқолмайди. Демак, келажакда СИ ягона техник асосга эмас, кўп марказли ва парчаланган тизимга таянади.

❗️Учинчи чеклов, бу капитал яъни сарф катта, қайтим секин

СИ соҳасига юзлаб миллиард доллар сарфланмоқда. Бу замонавий тарихда хусусий сектор томонидан амалга оширилаётган энг йирик инфратузилма қурилишларидан бири. Бироқ шу пайтгача СИ бу инвестицияларни тўлиқ оқлаяпти, деб айтиш қийин.

Муаммо шундаки, СИни жорий этиш суръати билан уни монетизация қилиш суръати ўртасида катта фарқ бор. Кўплаб соҳалар, банклар, тиббиёт, давлат ташкилотлари, хавфсизлик, регуляция ва комплаенс талаблари сабабли СИни тез жорий эта олмайди. Технология тайёр, лекин институционал тизимлар тайёр эмас.

👉 @Energetika
👍31🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хитой электромобилларни зарядлаш тезлигини бензин қуйиш тезлигига яқинлаштирмоқда.

BYD компаниясининг янги хитой зарядлаш қурилмалари атиги беш дақиқа ичида 400 км масофани босиб ўтиш учун етарли захирани таъминлайди.

👉 @Energetika
16👍8🔥32
Факт: Аккумулятор батареялари асосидаги дунёдаги энг йирик ўнта стационар энергия сақлаш тизимларининг (BESS) тўрттаси Саудия Арабистонида жойлашган.

Улар орасида энг йириги Саудия Электр Энергияси Компанияси(SEC) томонидан амалга оширилаётган йирик миқёсдаги "BISHA" лойиҳасидир.

❗️Ушбу тизим умумий энергия сиғими 2618 МВт·соат бўлган литий-темир-фосфат (LFP) аккумулятор элементларидан фойдаланади. Ушбу элементларни ишлаб чиқариш учун 1700 тоннагача литий ҳамда 3000 тонна графит анод материали талаб этилади.

❗️Бу миқдор эьтибор беринг 30 000 та электромобиль учун мўлжалланган аккумулятор батареяларига бўлган эҳтиёжга тенгдир.

Юқоридаги мазкур маълумот энергия сақлаш лойиҳалари учун аккумуляторлар ва хомашё материалларига бўлган талаб қанчалик улкан миқёсга эга эканини яққол намоён этади.

👉 @Energetika
5👍31🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳатто АҚШда Санта-Клаус билан бўладиган суҳбатлар ҳам энергетика мавзусидаги баҳсларсиз ўтмайди.

Америкада 70 йилдан ортиқ вақт давомида нишонланадиган Рождество кечасида болаларнинг қўнғироқлари ва хабарларига минглаб кўнгилли, "Санта" ёрдамчилари жавоб беришади. Акцияга президент ҳам қўшилиб, Оқ уйдан туриб бир нечта қўнғироқларни қабул қилади.

Бу галги сухбатдларда, саккиз ёшли қизалоқ билан бўлган суҳбат чоғида Дональд Трамп ундан Рождество байрамига нима исташини сўрайди. Жавоб жуда қисқа бўлади: "Кўмир эмас" чунки кўмирни йил давомида ўзини ёмон тутган болалар олади.

Трамп қизалоқга дарҳол : "Сен ажойиб, тоза кўмирни назарда тутяпсан-а?"

п.с. Трамп бирорта мамлакат кўмирини назарда тутмаган бўлса бўлди😅

👉 @Energetika
😁1161👍1🔥1
Рейтинг ҳисобида, нефть заҳиралари

👉 @Energetika
63👍1🔥1
Қозоғистон ГЭСларини сотмоқчими?

Қозоғистоннинг бир қатор ОАВида бир нарсага кўзим тушди. Гап шунда-ки
Қозоғистон 2026-йилдан бошлаб катта хусусийлаштириш жараёнини бошламоқда. Расмий рўйхатга 473 та объект киритилган ва энг қизиғи, улар орасида йирик гидроэлектростанциялар ҳам мавжуд.

Яъни гап йирик Шардарин, Шўлба, Ўсть-Каменогорск ва Мойнақ ГЭСлари ҳақида боради. Бу станциялар "Samruq Energo" давлат компаниясидан Qazaq Green Power деган янги компанияга жамланган ва аста секин 2029–2030 йилларгача бутун компанияни IPOга чиқариш режалаштирилган.

👉 @Energetika
42
Шу пайт Қозоғистондаги ГЭСларни хусусийлаштириш Марказий Осиё энерготизимига қандай таъсир қилади? деган савол юзага чиқади.

❗️Марказий Осиё мамлакатлари ягона электр ҳалқасида ишлайди. Бу тизимнинг асосий қоидаси шунда-ки, электр энергияси фақат ишлаб чиқариш билан эмас, балки секундма-секунд мувозанат билан яшайди. Шу мувозанатни ушлаб турувчи асосий инструмент эса, йирик гидроэлектростанциялардир.

❗️Қозоғистондаги ГЭСлар минтвқавий тизимда “оддий генератор” эмас. Улар энг тез ишга тушадиган, энг маневрли қувват ҳисобланади. Юклама кескин ошса, авария юз берса ёки қўшни давлатларда камчилик чиқса, айнан ГЭСлар бутун ҳалқани ушлаб қолади. Шунинг учун улар ҳозиргача қатъий марказлашган диспетчерлик бошқарувига бўйсунади.

❗️Хусусийлаштириш шу ерда тизим табиатига тўқнаш келади.

❗️Хусусийлаштирилган корхона ёки ташкилот эгаси учун ГЭС бу, аввало, иқтисодий актив бўлади. У электрни қай пайтда қиммат бўлса, ўша пайтда ишлаб чиқаришни хоҳлайди. Энерготизим учун эса ГЭС керак бўладиган пайт, аксар ҳолларда энг фойдасиз пайт(чўққи юклама, авария, фавқулодда режим ва хоказо). Шу манфаатлар тўқнашуви Марказий Осиё ягона энерготизими учун асосий хавфни туғдиради.

Агар ГЭСлар доимий тижорат режимида ишлай бошласа, тизимда резерв қувват камаяди. Бу эса частота тебранишлари, узилишлар ва занжирли авариялар хавфини оширади. Бундай авариялар бир давлат билан чекланиб қолмайди, бутун минтақани қамраб олади.

❗️Яна бир муҳим жиҳат давлатлараро ишончдир. Ҳозир электр перетоклари кўп ҳолда иқтисодий эмас, техник ва хавфсизлик манфаати асосида амалга оширилади. Хусусийлаштиришдан кейин ҳар бир мегаватт товарга айланади. Бу фавқулодда вазиятларда “электр ёрдами”ни мураккаблаштиради ва ягона тизимни бозор сегментларига бўлиб юборади.

❗️Бу холатни албатта, баъзи ижобий томонлари ҳам бор. Хусусий инвестор кирса, модернизация тезлашиши, автоматика янгиланиши, самарадорлик ошиши мумкин. Бу техник жиҳатдан фойдали. Лекин бу фойда фақат битта шарт билан ишлаши керак бўдали, қатъий давлат назорати ва марказлашган диспетчерлик сақланса.

Агар назорат заифлашса, ГЭСлар эркин тижорат активига айланса, Марказий Осиё энерготизими ўзининг асосий устунлигини, барқарорлик ва ўзаро ёрдам механизмларини йўқота бошлайди.

👉 @Energetika
4🔥42👍2
Эслатма 2021–2023 йилларда ГЭСларни сотиш режалари Қозоғистонда кучли қаршиликка учраган ва тўхтатилган эди. Лекин ҳозир бу мавзу яна мамлакатнинг режаларига қайтган, “яшил энергетика” шиори остида.
4👍2👏21
Energetika
Оламда нима гаплар... Берлинда ўнлаб минглаб уйлар электрсиз қолди Берлиннинг жанубий-ғарбий қисмида юқори вольтли кабелларда юз берган ёнғин оқибатида тахминан 45 минг хонадон ва 2 мингдан зиёд корхона электрсиз қолди. Ходиса 2026-йил 3-январь куни эрталаб…
Берлин мэри блекаут пайтида теннис ўйнагани учун танқид қилинди

Берлин мэри Кай Вагнер шаҳарда оммавий электр узилиши бўлган биринчи куни теннис ўйнагани сабаб жамоатчилик танқидига учради.

Журналистлар маълум қилишича, у таълим бўйича сенатор Катарина Гюнтер-Вюнш билан спорт иншоотида бўлган, гарчи узилишни бартараф этиш устида иш олиб бораётганини айтган бўлса ҳам. Вагнер буни тасдиқлаб, доимий алоқада бўлгани ва ишни ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам давом эттирганини билдирган.

Мухолифат партиялари уни жабр кўрган аҳолини ташлаб кетганликда ва ёлғончиликда айблаб, айримлари истеъфо талаб қилган. Христиан-демократик иттифоқ партияси эса мэрни қўллаб-қувватлаган. Вагнер эса ўз коммуникацияси етарли даражада очиқ бўлмаганини тан олган.

❗️Блекаут оқибатида Николассее, Целендорф, Ванзее ва Лихтерфельде туманларида тахминан 45 минг хонадон ва 2,2 мингдан ортиқ корхона электрсиз қолди.

Кабелларни ёқиб юбориш жавобгарлигини "Вулкан" номли сўл радикал гуруҳ ўз зиммасига олган. Улар буни "ўзини ҳимоя қилиш" ва қазиб олинадиган ёқилғи саноатига қарши акция деб атаган.

Берлинда 7-январь куни электр таъминоти тўлиқ тикланган. Мэрнинг айтишича, фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани таъмирлаш ишларини тезлаштирган.

👉 @Energetika
6😁2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Венесуэлада нефть қазиб олиш ҳажмининг сўнгги 100 йилдаги графиги

Захираларга нисбатан қазиб олиш цикли!

👉 @Energetika
4👍2😢1
Energetika
Абдурахмонов Ислом Абдуғаниевич "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди.
Абдурахмонов Ислом Абдуғаниевич "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
😁17😢3😱21🔥1🤔1
Дунёдаги энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи ўнта компаниянинг олтитаси, Хитойга тўғри келади.

Мамлакатнинг ушбу компаниялари жами ҳолда 2025-йилнинг январь-ноябрь ойларида жаҳон бўйича электромобиль етказиб бериш ҳажмининг 46 фоизини ташкил этган.

👉 @Energetika
6👍61👎1🔥1
Energetika
Мутахассислар ва аналитиклар прогнозига кўра, 2026 - йилда нефть юқори даражада кўп бўлиб, жаҳон бўйича электр энергияси етишмовчилиги юзага келади! 👀
2026-йил энергетика манзараси

2026-йилга келиб жаҳон энергетикасида вазият сезиларли даражада ўзгаряпти. Нефть ва бошқа анъанавий ёқилғи ресурслари етарли, ҳатто ортиқча. Лекин замонавий иқтисодиёт учун энг муҳим ресурс, ишончли ва узлуксиз электр энергияси, тобора танқис бўлиб бормоқда.

Авваллари “энергия хавфсизлиги” деганда асосан нефть таъминоти назарда тутиларди. Ҳозир эса асосий муаммо нефть эмас, айнан электр қуввати.

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда барқарор электр энергияси энг қиммат ва стратегик ресурсга айланяпти.

Нефть бозорида таклиф кўп, талаб секин ўсмоқда. Мутахассислар кутилмасига кўра 2026-йилда хам нефть бозорида ортиқча таклиф сақланиб қооади. Бунга сабаблардан бири сифатида АҚШ(Венесуэла деб атаймизми) ва Бразилия ишлаб чиқаришни фаол ошириши, шу билан бирга, Хитойда электромобиллар сони кўпайиб, нефтьга бўлган талаб ўсиши секинлашаётгани келтирилади.

Халқаро Энергетика Агентлиги баҳосига кўра, 2026-йилда жаҳон бозорида кунига тахминан 4 миллион баррел ортиқча нефть шаклланиши мумкин. Катта геосиёсий инқирозлар бўлмаса, нефть нархи баррел учун ўртача 60 доллар атрофида қолиши эҳтимоли бор.

Прогнозларга қараганда табиий газ, 2026-йилда ҳам электр тизими учун таянч вазифасида қолиб муҳим рол ўйнайди. АҚШ суйултирилган газ экспортни кенгайтиряпти, Европа эса Россия газидан воз кечгач, айнан СТГни асосий манба сифатида кўряпти. Газнинг асосий устунлиги, у қуёш ва шамол ишламаган пайтда электр тармоғини барқарор ушлаб туради. Шу сабабли газ электр энергетикаси учун “қутқарувчи ресурс” бўлиб қолмоқда.

Ушбу йилда асосий муаммо электр энергияси бўлиб қолиши мумкин. Энг катта хавф айнан электр соҳасида. Сунъий интеллект, дата-марказлар, саноатни электрлаштириш ва аҳоли ўсиши электрга бўлган талабни йил сайин оширяпти. Аммо электр тармоқлари бундай тез ўсишга тайёр эмас, улар узоқ йиллар давомида секин ўсиш даври учун қурилгандек.

Қуёш ва шамол энергетикаси тез ривожланяпти, лекин улар доимий электр таъминотини тўлиқ кафолатлай олмайди. Шу сабабли газ ва атом электр станцияларига қизиқиш яна ортмоқда. Йирик технология компаниялари ишончли ва карбонсиз электр учун кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Инвесторлар нимани танлаяпти? Нефть қазиб олиш лойиҳалари тобора хавфли бўлиб қоляпти. Аксинча, инфратузилма, қувурлар, СТГ терминаллари, электр тармоқлари ва электр станциялари, барқарор даромад манбаи сифатида олдинга чиқяпти. Айниқса газ ва атом энергетикаси энг жозибали йўналишлардан бирига айланмоқда.

Хулоса қилиб дунё энергетикаси прогнозига таянган холда, 2026-йилда дунё нефть етишмовчилигига дуч келмаслиги, асосий муаммо, электр инфратузилмасининг етишмаслиги юзага келишини айтиш мумкин. Нефть кўп, лекин ишончли электр энергияси кам. Буни ўз вақтида тушунган давлатлар, компаниялар ва инвесторлар энергетикада устунликка эга бўлади.

👉 @Energetika
3👍32👎1🔥1
5 миллион уйга етарли энергия

Meta компанияси сунъий интеллект учун маълумотларни қайта ишлаш марказларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида атом энергетикаси соҳасида учта йирик келишув тузди.

Компания Огайо штатидаги Prometheus лойиҳаси учун TerraPower, Oklo ва Vistra қувватларини жалб қилади.

❗️Ушбу келишувлар 2035-йилгача 6,6 гигаваттгача тоза энергияни таъминлаши кутилмоқда, бу тахминан 5 миллион уй хўжалиги истеъмолига тенг, яъни соҳада қабул қилинган стандартларга кўра, 1 гигаватт электр энергияси тахминан 750 мингта уйни таъминлаши мумкин. Демак, умумий қувват ҳажми тахминан беш миллион уй хўжалигининг истеъмолига тенг.

Огайо штати, Нью-Олбани шаҳрида барпо этилаётган Prometheus кластери 1 гигаватт қувватга эга бўлиб, бир нечта дата-марказ биноларини ўз ичига олади. Лойиҳани жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган.

TerraPower билан келишув доирасида Natrium туридаги икки янги энергия блоки қурилади. Уларнинг умумий қуввати 690 мегаватт бўлиб, 2032-йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, Meta келгусида яна олтита Natrium блокидан 2,1 гигаваттгача электр энергиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Oklo билан ҳамкорлик эса 2030-йилгача Огайода 1,2 гигаватт қувватни жойлаштиришни назарда тутади. Компания раҳбарияти бу келишув лойиҳанинг дастлабки босқичларини молиялаштириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда. Маьлумот учун Oklo нинг йирик инвесторларидан бири, OpenAI раҳбари Сэм Альтман хисобланади.

Бундан ташқари, Meta Vistra нинг Огайодаги икки амалдаги атом электр станциясидан 2,1 гигаваттдан ортиқ энергия сотиб олади. Қўшимча қувватлар Огайо ва Пенсильваниядаги станциялар кенгайтирилиши орқали таъминланади.

❗️Экспертларнинг таъкидлашича, янги энергия манбаларисиз Prometheus ни ишга тушириш минтақада электр тарифларининг ошишига олиб келар эди. Айни пайтда дата-марказлар истеъмолининг кескин ўсиши Огайо ва Пенсильванияни ўз ичига олган ўрта Атлантика электр тармоғига жиддий босим қилмоқда.

❗️Мутахассислар шунингдек сунъий интеллект индустриясининг экологик таъсирига эътибор қаратмоқда. Илк комплекс тадқиқотларга кўра, 2025-йилда СИ соҳаси Нью-Йорк шаҳри йиллик чиқиндиларига тенг углерод чиқарган ва 765 миллиард литр сув истеъмол қилган.

❗️Бугунги кунда дунё бўйича дата-марказлар энергия истеъмоли алюминий заводлари даражасига етган бўлиб, унинг 45 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

👉 @Energetika
5
Геологлар АҚШ кўз олайтираётган Гренландияда дунёдаги энг бой ресурс захираларидан айримлари қаердан пайдо бўлганини тушунтириб беришди

Гренландия Ер юзидаги энг катта орол, дунёдаги энг бой табиий ресурс захираларидан айримларига эга. Унинг муз қатламлари ва қоялари остида технологиялар ва энергетика бозорини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган улкан бойликлар яширинган. Гап литий, нодир ер элементлари, нефть, газ ва қимматбаҳо тошлар ҳақида кетмоқда, деб ёзади The Conversation нашри.

Гренландиянинг энг катта бойлиги — неодим ва диспрозий каби нодир ер элементларидир. Улар шамол электр станцияларидаги генераторлар, электромоторлар ва электрон қурилмалар учун қудратли магнитлар ишлаб чиқаришда ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Тахминларга кўра, фақатгина музликлар остида 40 миллион тоннагача шундай ресурслар бўлиши мумкин — бу келажакдаги жаҳон талабининг чорагидан ортиқ қисмини қоплашга етади.

Бундан ташқари, орол қаърида улкан углеводород захиралари мавжуд. АҚШ Геологик хизмати уларни тахминан 31 миллиард баррель нефть эквивалентида баҳолайди, бу АҚШнинг ўзидa исботланган нефть захираларига тенг кўрсаткичдир. Муздан холи ҳудудларда эса (майдони Буюк Британия ҳудудидан икки баробар катта) олтин, ёқут, графит ва ҳатто олмос конлари аниқланган.

❗️Гренландиянинг нодир геологик хилма-хиллиги, миллиардлаб йиллар давомида кечган жараёнлар натижасидир.

"Бу ерда Ердаги энг қадимий тоғ жинсларидан айримларини учратиш мумкин" — деб изоҳлайди геологлар.

❗️Орол ер қобиғининг чўзилиши ва вулқон фаолияти таъсирида шаклланган.

Айнан шу кучлар нисбатан кичик ҳудудда турли хил ресурсларнинг шаклланиши учун шароит яратган. Парадокс шундаки, бу бойликларга йўл очаётган ҳодиса айнан инсоният тўхтатишга ҳаракат қилаётган жараён, иқлим ўзгаришидир.

❗️Глобал исиш натижасида дунё музликлари эриб, янги разведка ҳудудлари очилмоқда. Маьлумот учун 1995-йилдан буён хозиргача Албания ҳудудига тенг майдон музликлар эриб бўлган .

❗️Замонавий технологиялар, жумладан георадарлар, аллақачон икки километр чуқурликкача муз остига "қараш" ва эҳтимолий конларнинг хариталарини тузиш имконини беради. Аммо Арктика шароитида қазиб олиш ишлари ҳали ҳам ниҳоятда мураккаб, қиммат ва нозик экотизим учун хавфли бўлиб қолмоқда. Айни пайтда оролдаги ҳар қандай қазиб олиш фаолияти маҳаллий ҳукумат томонидан қатъий тартибга солинади.

👉 @Energetika
11🔥32👍1
​​Жаҳон нефть стандартлари ва Венесуэла нефти

Хом нефть сифати мамлакатлар бўйича сезиларли фарқ қилади ва бу уни қайта ишлаш мураккаблиги ҳамда жаҳон савдосидаги ўрнини белгилайди.

Венесуэла дунёдаги энг йирик тасдиқланган нефть захираларига эга бўлса-да, унинг асосий ишлаб чиқариши оғир нефть ҳиссасига тўғри келади. Асосий марка, Merey 16 — паст API зичлиги (20° дан паст) ва юқори олтингугурт миқдорига эга бўлган "кислота" нефть ҳисобланади. Шу сабабли уни қайта ишлаш қиммат ва технологик жиҳатдан мураккаб бўлиб, фақат чекланган сондаги НҚИЗлар бундай хом ашё билан самарали ишлай олади.

❗️API зичлиги — нефтьнинг сувга нисбатан қанчалик оғир ёки енгил эканини кўрсатади. API кўрсаткичи 10° дан юқори бўлган нефть енгил ҳисобланади ва сув юзасида сузади, 10° дан паст бўлган ҳолларда эса у оғир нефть турига киради ва чўкади

Бунга қарши равишда, Brent, WTI ва Arab Light каби нефть маркалари енгил ва кам олтингугуртли бўлиб, API зичлиги тахминан 40° ёки ундан юқори. Улар арзонроқ қайта ишланади ва юқори қийматли нефть маҳсулотларини кўпроқ беради, шунинг учун жаҳон нархларини шакллантиришда асос сифатида хизмат қилади. Arab Super Light ва Tapis эса сифат иерархиясининг энг юқори поғонасида туради.

Шу билан бирга, оғир нефть жаҳон бозори учун аҳамиятли бўлиб қолмоқда. АҚШнинг Мексика қўлтиғи соҳилидаги НҚИЗлар Венесуэла, Канада ва Мексикадан келадиган оғир нефтьни қайта ишлаш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган.

1970-йилларда Венесуэла кунига 3,5 миллион баррель нефть ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 1 миллион баррельга тушиб, жаҳон таклифининг 1 фоизини ташкил этмоқда. Бу пасайиш сармоя етишмаслиги, инфратузилма муаммолари ва санкциялар билан боғлиқ.

Венесуэла OPEC асосчиларидан бири бўлса-да, ишлаб чиқариш қисқариши туфайли унинг нефть доирасидаги таъсири сезиларли даражада заифлашган.

❗️Маълумотлар Saudi Aramco, ExxonMobil, АҚШ Энергетика ахборот маъмурияти (EIA), S&P Global, PEMEX ҳамда Канада энергетика регулятор агентлиги (CER) каби бир қатор манбалардан олинган.

👉 @Energetika
3👎2🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Чанша шаҳрида дунёда биринчи хисобланган қуввати 1 МВтли баландликдаги шамол энергетика тизимининг синовлари якунланди.

👉 @Energetika
9👍8😱42🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди

👉 @Energetika
👍17😁8🔥42