Вазият
❗️Венесуэладаги янги сиёсий раҳбарият АҚШнинг кутилмаларини оқлаш ниятида эмас. Президент лавозимига киришган Родригес мамлакат табиий бойликлари ташқи кучлар ихтиёрига ўтмаслигини очиқ айтди.
АҚШ томонидан янги ҳукумат Вашингтон кўрсатмаларига бўйсунади, деган иддаоларга жавобан, Родригес Венесуэла мустақиллигини устувор деб эълон қилди. Унинг таъкидлашича, нефть ва бошқа ер ости захиралари халқ мулки ҳисобланади ва давлат уларни ҳимоя қилишдан ортга чекинмайди. Шу билан бирга, у Мадуро ҳамда унинг турмуш ўртоғини зудлик билан озод қилиш масаласини кун тартибига қўйди.
Родригеснинг позицияси қатъий кўринса-да, Венесуэла АҚШ босимига қарши туриш учун етарли ресурсларга эга эмас. Бироқ, Вашингтон учун ҳам бундай йўл осон эмас: Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий аралашувлар катта харажатлар ва чекланган натижалар билан якунлангани ҳали ҳам эсдан чиқмаган.
Бундан ташқари, Венесуэлада АҚШнинг ҳаракатлари Хитой ва Россия манфаатларига тўқнаш келиши мумкин. Бу икки давлатнинг мамлакатдаги иқтисодий ва геосиёсий иштирокини инобатга олганда, кескин қарорлар жиддий оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.
Иқтисодий жиҳат ҳам кам аҳамиятга эга эмас. Венесуэлада нефть ишлаб чиқаришнинг ошиши жаҳон бозорида нархларни кескин пасайтириб юбориши мумкин. Агар нархлар баррелига 50 доллар атрофига тушиб кетса, АҚШдаги сланец нефти ҳам, Венесуэладаги оғир нефть лойиҳалари ҳам ўзини оқламай қолиши хавфи бор.

❤5🔥2
Ҳиндистон НПЗларидан Россия нефти бўйича ҳафталик ҳисобот талаб қилинди — Reuters
Ҳиндистон ҳукумати нефтьни қайта ишлаш заводларидан (НПЗ) Россия ва АҚШдан харид қилинаётган нефть ҳажмлари бўйича ҳар ҳафта ҳисобот тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақида Reuters нефть соҳаси ва ҳукуматдаги беш манбага таяниб хабар бермоқда.
Талаб Ҳиндистон Нефть вазирлигининг режалаштириш ва таҳлил бўлими томонидан юборилган бўлиб, маълумотлар Бош вазир Нарендра Модининг девонхонаси учун мўлжалланган.
Ҳукумат вакилларининг айтишича, мақсад — АҚШ томонидан сўров бўлган тақдирда Россия ва АҚШ нефти импорти бўйича ишончли ва текширилган маълумотларни тақдим этиш.
Reuters маълумотига кўра, яқин ойларда Ҳиндистонга Россия нефти импорти кунига 1 миллион баррельгача қисқариши мумкин. Бу Деҳлининг Вашингтон билан савдо келишуви тузиш режалари билан боғлиқ.
Бу Ҳиндистон ҳукумати томонидан бундай маълумотларни ҳафталик асосда илк бор сўраётган ҳолатдир. Илгари бу маълумотлар ойлик божхона ҳисоботларида акс этган.
Маьлумот учкн 2022-йил февралдан сўнг Ҳиндистон Россия нефтини энг йирик харид қилувчилардан бирига айланди. АҚШ эса Россиядан энергия ресурслари хариди сабабли Деҳлига нисбатан 25 фоизлик қўшимча бож жорий этган.
👉 @Energetika

🔥4⚡1👎1
Оламда нима гаплар...
Берлинда ўнлаб минглаб уйлар электрсиз қолди
Берлиннинг жанубий-ғарбий қисмида юқори вольтли кабелларда юз берган ёнғин оқибатида тахминан 45 минг хонадон ва 2 мингдан зиёд корхона электрсиз қолди.
Ходиса 2026-йил 3-январь куни эрталаб юз берган. Дастлаб юқори вольтли кабелларнинг бир нечтасида ёнғин кўтарилиши содир бўлган, ёнғин электр станцияси яқинидаги кўприкда содир бўлган. Ўт ўчирувчилар тезкорлик билан ёнғинни ўчирган, лекин кабелларга етган зарар жиддий хисобланган
Энергия оператори Stromnetz Berlin маълумотларига кўра, электрсиз қолган хонадонлар сони тахминан 45 500, корхоналар эса 2 200. Махаллий хокимият билдиришича, тахминан 35 минг хонадонга электр 8-январь тушга қадар тикланади . Қолганлар учун электр таъминоти 4-январь куни эрталаб тикланиши билдирилган.
Ўчириш марказлаштирилган иситиш тизимига ҳам таъсир қилган, чунки Германия да аксарият тизимлар электрга боғлиқ. Шу боис, баъзи аҳоли совуқ об-хавода иситишсиз қолиши мумкин.
Полиция Лихтерфельде ҳудудига тахминан 160 ходим юборган ва ёнғиннинг қасддан ёқилган бўлиши мумкинлиги бўйича тергов бошлаган. Аҳолига имкон бўлса вақтинча яқинлари ёки дўстлариникига кўчиб ўтиш, мобил телефон батареясини тежаш тавсия қилинмоқда.

😱3⚡2❤1👍1
Мутахассислар ва аналитиклар прогнозига кўра, 2026 - йилда нефть юқори даражада кўп бўлиб, жаҳон бўйича электр энергияси етишмовчилиги юзага келади! 👀
⚡5👍5❤2🔥1👏1
Можаро фонида янги жаҳон нефть захиралари инфографикаси
Нефт заҳиранг қудратли бўлса-да фойдалана олмасанг барибир қийин!
Йиллар давомидаги эскирган инфратузилма унга яна қўшимча ана шу йиллар давомида АҚШ нинг кўплаб, мамлакат нефтига бўлган блокадалари туфайли, Венесуэла деган мамлакатни "аслида бой" бўла туриб, иқтосодий чўкишига олиб келган.
Нефть ҳозир ҳам жаҳон иқтисодиётининг энг муҳим ресурсларидан бири бўлиб қолмоқда. У транспорт, саноат, халқаро савдо ва геосиёсатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ўзбекистонни ким кўрди? 👀

❤9🔥2👎1😁1
Osiyo Kabel zavodi Jomiyda joylashgan Bosh ofisida o'zi ishlab chiqarayotgan kabel va sim mahsulotlarini sotishga ixtisoslashgan shourum ochdi. Zavod narxlarida barcha turdagi to'lovlar qabul qilinadi. Yetkazib berish xizmati mavjud.
Prays: https://kabel.uz/price55.pdf
Aloqa uchun telefon:
☎️+99877 314 09 09
Manzil: Shiroq ko'chsi 100 uy
Lokatsiya📍
https://xn--r1a.website/osiyokabeluz/408
Telegram kanalga ulaning👇
https://xn--r1a.website/osiyokabeluz

👍1
Energetika
Можаро фонида янги жаҳон нефть захиралари инфографикаси Нефт заҳиранг қудратли бўлса-да фойдалана олмасанг барибир қийин! Йиллар давомидаги эскирган инфратузилма унга яна қўшимча ана шу йиллар давомида АҚШ нинг кўплаб, мамлакат нефтига бўлган блокадалари…
Ишлаб чиқариш парадокси
❗️Қоғозда Венесуэла жаҳон нефть захираларининг тахминан 20 фоизига эга. Унда АҚШга нисбатан 4 баравар кўп нефть бор ва ҳатто Саудия Арабистонини ҳам ортда қолдиради. Геологик жиҳатдан, мутлақ гигант.
❗️Аммо амалда Венесуэла жаҳон нефть ишлаб чиқаришининг 1 фоизидан камини таъминлайди
❗️АҚШ даражасининг атиги 5 фоизи
❗️Саудия Арабистони даражасининг 10 фоизи.
❗️Бу ҳолат шуни кўрсатадики, ер остида нефть бўлиши уни ишлаб чиқариш кафолати эмас. Геология тақдирни белгилаб бермайди, ҳал қилувчи омил технология ва бошқарувдир.
❗️2010–2024 йилларда Венесуэла, энг йирик ресурс базасига эга бўла туриб, ишлаб чиқаришни 70 фоизга қисқартирди. Бу инвестицияларсиз, самарасиз бошқарув шароитидаги "ресурс тахқирланиши"нинг классик намунасидир.
АҚШ эса сланец инқилоби туфайли, анча кичик захираларга эга бўлса-да, исботланган захираларни +110%, нефть ишлаб чиқаришни эса +160% оширди. Бугун АҚШ (конденсат ва NGL билан) 20 млн баррель/кунига ортиқ нефть қазиб чиқаради.
❗️Геосиёсий нуқтаи назардан, ишлаб чиқариши 15 йилдан бери пасайиб келаётган венесуэла нефти учун АҚШ уруш олиб боришига иқтисодий мантиқ йўқ.
Саудия Арабистони эса асосий фарқни кўрсатади. Захираларни ишлаб чиқаришга айлантира олиш қобилияти. У ерда захиралар ва ишлаб чиқариш ўртасида барқарор мувозанат мавжуд. Венесуэлада эса захиралар қоғозда ўсади, ишлаб чиқариш эса пасаяди.
Газ соҳасида Қозоғистон ҳам ўхшаш муаммога дуч келмоқда. 62 трлн м3 деб эълон қилинган газ салоҳиятига қарамай, мамлакат йилига бор-йўғи 30 млрд м3 товар газ ишлаб чиқаради (АҚШда — 1000 млрд м3). Газнинг катта қисми нефть қазиб олишни сақлаш учун қайта қатламга ҳайдалади.
Хулоса
XXI асрда энергетикада устунлик захира ҳажми билан эмас, балки уни қанчалик самарали ва технологик қазиб чиқара олиш билан белгиланади. АҚШ шу йўл билан етакчига айланди, Венесуэла эса улкан захираларга қарамай, жудаям паст ишлаб чиқарувчига айланди.

❤5👍4😢3
❗️2010-йилдан бери Хитой Лотин Америкасига жами 123 миллиард доллар миқдорида кредит ажратган, бу эса бир вақтнинг ўзида учта тараққиёт банки, Америка тараққиёт банки, Анд тараққиёт корпорацияси ва Жаҳон банки томонидан берилган кредитлар ҳажмига таққосланади.
❗️2008-йилдан буён ХХР Венесуэлага 70 миллиард доллар миқдорида кредит тақдим этган бўлиб, тўловлар ҳам пул, ҳам хомашё (нефть) кўринишида амалга оширилган
❗️Венесуэла Россиянинг энг йирик қарздорларидан бири бўлиб қолмоқда. Каракаснинг РФ Молия вазирлиги олдидаги қарзи тахминан 3,15 миллиард долларни ташкил этади.

🔥4
Нигер давлати Франциядан уран учун товон пули талаб қилмоқда
Нигер 1968-йилдан бери ўз ҳудудида қазиб олинган уран учун Франциядан маблағларни қайтаришни ёки унинг қийматини тўлиқ қоплаб беришни талаб қилмоқда. Бу масала табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ кўп йиллик баҳсни яна кун тартибига чиқарди.
Маълум қилинишича, Нигерда қазиб олинган уранни Франция жуда арзон — тахминан 0,8 евро (520 CFA франки) нархда сотиб олган. Кейин эса ушбу уран халқаро бозорда анча юқори нархларда қайта сотилган. Айтилишича, ушбу тизим натижасида Нигер давлати ҳар йили тахминан 15 триллион CFA франки миқдорида иқтисодий йўқотишга учраган.
Даъволарга кўра, Франция уран қазиб олиш жараёнида маҳаллий аҳоли меҳнати учун жуда кам ҳақ тўлаган, кейин эса ушбу ресурсни бозор нархларидан анча паст баҳоларда ўз эҳтиёжлари учун ишлатган ёки уни халқаро бозорда бозор нархида қайта сотган. Бу ҳолат иқтисодий эксплуатация ва спекуляция сифатида баҳоланмоқда. Франция эса мазкур талаблар бўйича компенсация тўлаш ниятида эмас.
❗️Шунингдек, айрим манбаларда Франция собиқ мустамлака ҳудудларидаги ҳокимиятни заифлаштириш мақсадида террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида даъволар ҳам келтирилмоқда

👍6❤2🔥2😁1
Ўзбекистонда ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш сув танқислиги сабабли 20%га камайди
"Ўзбекгидроэнерго" маълумотларига кўра, мамлакатдаги гидроэлектростанциялар 2025-йилда 6,5 млрд кВт⋅соат энергия ишлаб чиқарган. "Ўзбекгидроэнерго" қўшимча қилишича табиий сув захиралари камайишига қарамай генерация самарадорлиги ошган.
Шу билан бирга, 2025-йилда гидроэнергетика ҳажми 2024-йилга нисбатан 20%га камайган, дея маълум қилмоқда Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра. Унга кўра, гидроэлектростанциялар биринчи марта қувват ҳажми бўйича қуёш ва шамол генерацияси (10,5 млрд кВт⋅соат)дан ортда қолган ва ГЭСларнинг умумий ҳажмдаги улуши 7,26%га тушган.

😢4
Фақатгина OpenAI компаниясининг ўзи келгуси 8 йил ичида электр энергияси истеъмолини 125 бараварга оширишни режалаштирмоқда, бу эса Ҳиндистоннинг бутун электр энергияси истеъмолидан ҳам юқори.
Режалаштирилган дата-марказлар қурилиши якунлангач, фақат Техас штатида ҳар 35 минг нафар аҳолига битта маълумотларни қайта ишлаш маркази тўғри келади, 2030-йилга келиб эса, прогнозларга кўра, уларнинг сони давлат шифохоналаридан ҳам кўп бўлади.

😱7❤1🔥1
2020–2025 йиллар давомидаги энг йирик 10 та глобал хавф
Хавфларни англаш замонавий дунёнинг тизимли заиф томонларини кўришга ёрдам беради. Пастдаги инфографикада 2020–2025 йиллар оралиғидаги асосий глобал хавфлар акс эттирилган.
Рейтинг Парижда жойлашган халқаро суғурта ва инвестиция гуруҳи, AXA томонидан тайёрланган. Компания 57 та мамлакатдан 3 595 нафар хавфларни бошқариш бўйича экспертларни сўровдан ўтказган.
Экспертлар фикрига кўра, глобал иқлим ўзгариши сайёрамиз олдида турган энг асосий чақириқ ҳисобланади. Иқлим билан боғлиқ хавфлар олти йил давомида рейтингда устунлик қилган, фақат 2020-йилда пандемия ва инфекцион касалликлар ундан устун чиққан.
2025-йилга келиб пандемия глобал хавфлар бўйича топ-10 рўйхатидан чиқиб кетди. Бироқ рейтингда янги иштирокчи — демография пайдо бўлди ва ҳозирча ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.
Олти йил давомида асосий хавфлар қаторида киберхавфсизлик ва геосиёсий беқарорлик доимий равишда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Энергетик хавфлар ҳам рейтингда сақланиб қолган бўлса-да, 2025-йилга келиб улар саккизинчи ўринга тушиб кетган.
Сунъий интеллект 2021-йилда илк бор топ-10 рўйхатидан жой олган. 2023-йилдан бошлаб эса у барқарор равишда тўртинчи поғонада сақланиб келмоқда. Экспертлар фикрига кўра, 2025-йилнинг асосий хавфлари қаторига шунингдек ижтимоий кескинлик, табиий ресурслар ва био ранг-баранглик, ҳамда макроиқтисодиёт ва молиявий барқарорлик ҳам киради.

❤2
Муҳиддинов Нодир Убайдуллаевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг геология масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
👍5🔥2⚡1
Дунёда табиий ресурслар қиймати бўйича етакчи 10 та давлат
1-ўринда Россия — табиий ресурслар қиймати 75 триллион долларга баҳоланади
2-ўринда АҚШ — 45 триллион доллар
Венесуэла ҳам табиий ресурсларга энг бой давлатлар орасида топ-10 таликка киради, унинг ресурслари 14 триллион долларга баҳоланган.

🔥5👍4❤3⚡1
Фақат электр энергияси эмас(сунъий интеллект йўлидаги учта чеклов)
Келажак оммавий ахборот воситалари тасвирлаётганидан анча реалроқ фарқ қилади
❗️Сўнгги йилларда сунъий интеллект (СИ) атрофидаги муҳокамаларда асосий эътибор унинг чексиз имкониятларига қаратилмоқда. Катта тил моделлари, триллионлаб параметрлар, рекорд даражадаги инвестициялар ва ҳисоблаш қувватларининг кескин ўсиши СИ деярли тўсиқсиз ривожланаётгандек тасаввур уйғотади. Аммо тарих шуни кўрсатадики, технологиялар ҳеч қачон фақат назарий салоҳият асосида тараққий этмайди. Улар ҳар доим реал дунё чекловларига тўқнаш келади.
❗️Бугун СИ тажрибавий босқичдан амалий жорий этиш босқичига ўтмоқда. Ва айнан шу босқичда унинг олдида учта фундаментал чеклов яққол кўрина бошлади: энергия, кремний ва капитал.
❗️Биринчи чеклов, СИ олдидаги энг қаттиқ ва катта чеклов албатта бу электр энергияси
СИ ривожидаги энг катта тўсиқ бугун энергия ҳисобланади. Айниқса йирик дата-марказлар жойлашган ҳудудларда электр таъминоти ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Прогнозларга кўра, яқин ўн йил ичида дата-марказларнинг электрга бўлган эҳтиёжи икки баробардан ортиқ ўсади. Айрим ҳудудларда эса мавжуд энергетик қувват деярли тугаб бўлган.
Муаммо шундаки, серверлар ва чипларни нисбатан тез ишлаб чиқариш мумкин, аммо электр станциялари, подстанциялар ва юқори кучланишли тармоқларни қуриш йиллаб вақт олади. Биргина йирик дата-марказ бутун бир шаҳар миқёсида энергия истеъмол қилиши мумкин. Шу сабабли СИ инфратузилмаси энди энергия, ер ва совутиш имкониятлари мўл бўлган ҳудудларга кўчяпти.
Бу жараённи компаниялар ёки давлатлар эмас, физика қонунлари белгилаяпти. СИ географияси иқтисодий хоҳишларга эмас, энергетик реалликка боғлиқ бўлиб қолмоқда.
❗️Иккинчи чеклов, ҳисоблаш ускуналари, яъни кремний. Бир пайтлар СИ учун деярли барча йўллар Nvidia GPUларига олиб борарди. Бугун эса бу манзара кескин ўзгармоқда. Йирик технологик компаниялар ўз махсус чипларини ишлаб чиқара бошлади. Google TPU, Amazon Trainium, Microsoft Maia, Meta MTIA. Хитойда эса маҳаллий чиплар стратегик аҳамият касб этмоқда.
Бу ўзгариш тасодифий эмас. Чиплар етишмаслиги, геосиёсий чекловлар, нархлар ва таъминот хавфлари компанияларни мустақилликка мажбур қилмоқда. Натижада СИ аппарат экотизими парчаланмоқда. Турли архитектуралар, турли стандартлар ва турли экотизимлар пайдо бўляпти.
Бир марта кремний даражасида фарқ пайдо бўлса, у кейин осонликча йўқолмайди. Демак, келажакда СИ ягона техник асосга эмас, кўп марказли ва парчаланган тизимга таянади.
❗️Учинчи чеклов, бу капитал яъни сарф катта, қайтим секин
СИ соҳасига юзлаб миллиард доллар сарфланмоқда. Бу замонавий тарихда хусусий сектор томонидан амалга оширилаётган энг йирик инфратузилма қурилишларидан бири. Бироқ шу пайтгача СИ бу инвестицияларни тўлиқ оқлаяпти, деб айтиш қийин.
Муаммо шундаки, СИни жорий этиш суръати билан уни монетизация қилиш суръати ўртасида катта фарқ бор. Кўплаб соҳалар, банклар, тиббиёт, давлат ташкилотлари, хавфсизлик, регуляция ва комплаенс талаблари сабабли СИни тез жорий эта олмайди. Технология тайёр, лекин институционал тизимлар тайёр эмас.

👍3⚡1🔥1
Energetika
Фақат электр энергияси эмас(сунъий интеллект йўлидаги учта чеклов) Келажак оммавий ахборот воситалари тасвирлаётганидан анча реалроқ фарқ қилади ❗️Сўнгги йилларда сунъий интеллект (СИ) атрофидаги муҳокамаларда асосий эътибор унинг чексиз имкониятларига қаратилмоқда.…
Энг муҳими, бу чекловлар тараққиётга тўсиқ эмас. Аксинча, айнан улар янги ечимлар, янги архитектуралар ва янги стратегик мувозанатларни шакллантиради.
😢3❤1👍1🔥1