Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.76K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
Жанубий Кореяда 47 МW қувватга эга сузувчи қуёш станцияси лойиҳаси ишга тушди

Андонг шаҳридаги Imha сув омборида 47 МW қувватга эга сузувчи қуёш энергетикаси мажмуаси ишга тушди. Шу билан биргаликда бу мамлакатдаги кўп мақсадли сув омборидаги энг йирик сузувчи PV лойиҳаси ҳисобланадиган бўлди.

❗️ Imha сув омборида аввалдан 50 MW қувватга эга гидроэлектрстанция мавжуд бўлиб, янги тизим кундузда қуёш энергиясини, тунги вақтларда эса гидроэнергетикани тармоққа юбориб, шу билан қувват барқарорлигини таъминлайди.

Лойиҳа 16 та сузувчи платформадан ташкил топган бўлиб, миллий рамзлар – байроқ (Tegukgi) ва миллий гул (Mugungxva) шаклида жойлаштирилган. Платформалар Scotra компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Shinsung E&G компанияси эса қуёш модуллари билан таъминлаган.

Гибрид қуёш-гидро тизими йилига тахминан 61 GWh энергия ишлаб чиқаради – бу Андонгдаги 22,000 уй хўжалиги эҳтиёжини қамраб олади (шаҳар уйларининг 27%).

👉 @Energetika
🔥32👍2
Energetika
Жанубий Кореяда 47 МW қувватга эга сузувчи қуёш станцияси лойиҳаси ишга тушди Андонг шаҳридаги Imha сув омборида 47 МW қувватга эга сузувчи қуёш энергетикаси мажмуаси ишга тушди. Шу билан биргаликда бу мамлакатдаги кўп мақсадли сув омборидаги энг йирик сузувчи…
Лойиҳаинг яна бир ўзига хос ва қизиқарли жиҳати аҳоли иштироки экан. Ўрнатмадан 1 км радиусдаги 4,500 киши даромад олиш ҳуқуқига эга, яъни маҳаллий жамоа ҳам лойиҳадан фойда кўради.

Аҳоли қандай қилиб лойиҳадан даромад олиши мумкин? Келинг кўриб чиқамиз қизиқарли маълумотлар билан бўлишаман.

Жанубий Кореяда бу лойиҳага “resident participation model” дейилади. Яъни, бу – аҳолининг энергетика лойиҳасида молиявий иштирок этиши ва фойда олиши мумкин бўлган махсус тизим.

1. Маҳаллий аҳолига улуш (аксия/пай) берилади яъни лойиҳа жойлашган ҳудудда яшовчи 4,500 кишига. Мисол учун Жанубий Кореяда ахолига шунақанги лойиҳалардаги улушни сотиб олиш ёки бепул берилган кичик пайлар тақдим этилади
(ҳудудга қараб, баъзан субсидияланган нархда сотилади). Шу билан бу улушлар уларга йирик энергетика лойиҳасидан дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

2. Электр энергияси сотилади, даромад ҳосил бўлади. Сузувчи қуёш станция йилига 61 GWh электр ишлаб чиқаради.
Бу энергия давлат тармоғига белгиланган тариф бўйича сотилади. Натижада лойиҳадан, йиллик даромад ва соф фойда ҳосил бўлади.

3. Шу фойданинг маълум қисми аҳолига тақсимланади. Айнан бу лойиҳада улуши бўлган маҳаллий аҳоли (тахминан 4,500 киши) йилига фойда улуши (дивиденд) олади. Баъзи ҳудудларда бу 200–500 доллар атрофида бўлиши мумкин, баъзан ундан хам кўп.

4. Бу тизимнинг мақсади. Маҳаллий аҳолининг лойиҳага бўлган ишончини ошириш
“Бизнинг ҳудудимизга станция қуриляпти, биз ҳам фойда кўрамиз” деган фикрни шакллантириш, яъни йирик энергия лойиҳаларига қаршиликни камайтириш ва жамоатнинг лойиҳани қўллаб-қувватлашини таъминлаш

Умумий қилиб қисқа мисол билан айтганда, бу худди кооператив ёки жамоат аксиялари тизимига ўхшайди: станция пул ишлайди, аҳоли улуши бор, аҳоли пул олади

Яна савол пайдо бўлади нега айнан 1 км радиусдаги аҳоли? Бу адолат тамойили, чунки энергия объекти: манзарага таъсир қилади, худудда қурилиш бўлади ва табиий муҳитга таъсир бўлиши мумкин. Шунинг учун энг яқин ҳудуд аҳолиси компенсация сифатида даромад олади.

👉 @Energetika
👏53😢2🔥1
#инфографика

Жорий йилда дунёдаги энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчилари(бозор улушига кўра)

Глобал электромобиль бозори тез суръатда ўсмоқда, 2025-йил январ–август ойларида дунё бўйлаб 12,8 млн дона электромобиль сотилган.

BYD 2025 йилда бозор пешқадами2,6 млн дона сотув ва 19,9% жаҳон улуши. Компаниянинг хориждаги асосий бозорлари, Европа, Бразилия, Мексика хисобланади.

Geely иккинчи ўринда1,3 млн дона ва 68% йиллик ўсиш. Компания 90 тага яқин бозорда ишлайди ва бу йил бозорлари сонини 3 тага кўпайтириб Австралия, Греция, Вьетнамга кирган.

Tesla учинчи ўринга тушган — бу йилги сотув 11%га камайиб, 985 минг дона бўлган. АҚШда бозор улуши 38% гача тушган (2020 йилда 80% эди).

Умуман олганда, Хитойнинг бешта йирик автоконцерни дунё электромобиль бозорининг 43%ини эгалламоқда.

манба

👉 @Energetika
👍932🔥2
Ғурурим тимсоли байроғим доим юксакларда ҳилпирайвер 🇺🇿
15🔥8😢2
Яхши ташаббус...

Бир нарса ўқиб қолдим унга кўра 30–31 октябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Central Asia Oil & Gas форумида Марказий Осиёда ягона минтақавий “газ ҳалқаси” яратиш ташаббуси илк бор жиддий муҳокама қилинган умуман олганда бу ташаббус илк бор эмас, аввал ҳам илгари сурилган, лекин дастлабки жиддий муҳокамадалиги эътиборга лойиқ.

Бу ғоя Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон газ тармоқларини ягона инфратузилмага бирлаштиришни назарда тутади худди мамлакатлврнинг умумий электр энергетика тизим моделига ўхшаш.

Ташаббус муаллифи, PACE Analytics директори Аскар Исмаилов бундай тармоқ мавсумий газ етишмовчилигини юмшатиши, мамлакатлар ўртасида газ oқимини адолатли тақсимлаши ва 2022 йилдаги каби йирик энергия инқирозлари (блекаут) хавфини камайтиришини таъкидлаган. Унинг фикрига кўра:
“Газ бу фақат ёқилғи эмас, балки давлатларни бир-бирига боғлайдиган умумий тил ва инфратузилмадир.”
Форумда иштирок этган мутахассислар ҳам ғояни қўллаб-қувватлаган. Global Gas Centre — GGC раҳбари Валери Дюкро уни Марказий Осиё энергетик ҳамкорлигининг янги модели сифатида баҳолаб, амалга ошиш эҳтимоли юқори эканини қайд этган.

❗️ Лойиҳанинг амалий фойдаси ҳам сезиларли. Масалан, Туркманистон Галкыныш каби конини кенгайтириб борар экан, бу билан мамлакат барқарор ва доимий бозорга эга бўлади. Газ танқис мамлакатлар — Қирғизистон, Тожикистон ва яқин йилларда газ тақчиллиги эҳтимоли бор Қозоғистон йил давомида қўшимча ҳажмларни кафолатли олиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, сиёсий жиҳатдан бундай инфратузилма минтақавий интеграцияни кучайтиради ва энг муҳими битта етказиб берувчига(ўрисларга) бўлган боғлиқликни камайтиради.

Скептиклар айтган “бу амалга ошмайди” деган фикрларга жавоб сифатида Исмаилов шундай дейди:
“Марказий Осиё мамлакатлари охирги йилларда сув ва энергия алмашинуви бўйича келишувларга эришди. Демак, газ инфратузилмаси бўйича ҳам бирлашиш имкони бор.”


Яъни бу ғоя реал асосга эга, чунки минтақавий ҳамкорлик охирги йилларда сезиларли даражада кучаймоқда .

Мана бу яхши қадамлардир яъни “Марказий Осиё газ ҳалқаси” утопия ёки ҳаводаги гап эмас. Бу ҳақиқатга яқин, амалий фойдаси катта ва сиёсий жиҳатдан мақбул концепция. Лекин ҳозирча у тўлиқ шаклланган инфратузилма лойиҳаси эмас балки стратегик таклиф, концепция, асоси бор, лекин молиялаштириш ва техник лойиҳалаш ишлари ҳали олдинда.

Аммо барибир бир нарса аниқ Марказий Осиёда интеграция тенденцияси кучайиб бораётган ҳозирги пайтда бу ғоя амалга ошиш эҳтимоли кучли ва минтақа учун янги энергетик моделни бошлаш нуқтаси бўлиши мумкин.

👉 @Energetika
7👍7🔥2😁1
Келажакдаги қуёш энергетикаси лидерлари

Қурилаётган ва режалаштирилган лойиҳаларни ҳисобга олганда, жаҳон қуёш энергетикасининг умумий қуввати деярли 2,9 миллиард киловаттга етиши мумкин. Келгусида бу қувватнинг 80%и атига 15 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

Хитой амалдаги ва истиқболдаги қувватлар бўйича мутлақ етакчи.

Фақатгина Хитой Халқ Республикаси режалаштирган лойиҳаларнинг ўзи келгусидаги умумжаҳон қуёш қувватларининг тахминан 35%ини ташкил қилади. Шунингдек, дунёдаги қуёш панеллари учун зарур материал ва компонентларнинг 80%дан ортиғини ҳам айнан Хитой ишлаб чиқаради.

Кейинги ўринларда АҚШ ва Ҳиндистон жойлашган. Ҳар икки мамлакатда ҳам йирик қуёш лойиҳалари тез суръатда ўсмоқда бунга АҚШдаги Inflation Reduction Act дастури ва Ҳиндистондги Миллий Қуёш Миссияси каби давлат ташаббуслари туртки бермоқда. Шунга қарамай, уларнинг иккаласини қўшгандаги потенциали барибир Хитойникининг ярмидан ҳам кам.

манба

👉 @Energetika
3👍2😁2
Нега Қирғизистонда электр энергияси етишмаяпти?

Қирғизистон Президенти администрацияси ахборот сиёсат хизмати раҳбари Даирбек Орунбеков мамлакатда электр энергияси танқислиги юзага келишининг сабабларини тушунтирди.

Унинг айтишича, энергетика соҳасидаги муаммо жиддий асосларга эга.

— Бугунги кунгача Қирғизистон совет даврида, бундан 60–70 йил аввал қурилган ГЭСлар ҳисобига яшаб келди. Афсуски, мустақилликка эришилгандан кейин деярли 30 йил давомида мамлакатда янги энергетика объектлари қурилмади. Аҳоли сони ва электр энергиясига бўлган талаб эса доимий равишда ўсди. Ҳар йили юзлаб янги бинолар, фабрикалар, заводлар қурилади ва уларга электр керак бўлади. Натижада бугун энергия танқислиги кузатилмоқда,
— деди Орунбеков.

Даирбек Орунбеков муаммо аввал ҳам мавжуд бўлганини таъкидлади.

— Ўша пайтда муаммо альтернатив йўл билан ҳал қилинмади. Электр энергияси қўшни давлатлардан қимматга харид қилиниб, аҳолига арзонга сотиларди. Натижада давлат қарзлари ортиб борди

— деди у.

2021 йилдан бошлаб Қирғизистон Президенти Садир Жапаров энергетик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни бошлади.

— “Камбар-Ота-1” ГЭСи қурилиши бошланди. Унинг қуввати 1860 МВтни ташкил қилади. Қурилиш якунлангандан сўнг Қирғизистон электр энергияси экспорт қилувчи давлатга айланади,
— деди Орунбеков.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб кичик ва ўрта ГЭСлар қурилмоқда. 2024 йилда жами 48,84 МВт қувватга эга саккизта янги станция ишга туширилди. Жорий йилда умумий қуввати 41,29 МВт бўлган яна бир нечта объект қурилмоқда ва ишга туширишга тайёрланмоқда. Йирик ГЭСларнинг реконструкцияси ҳам амалга оширилди ва у сезиларли натижа берди. 2030 йилгача республика бўйлаб ўнлаб йирик, ўрта ва кичик ГЭСлар қурилиши режалаштирилган.

— Бугунги энергия танқислиги фақат вақтинчалик муаммо. У бизнинг сабримизни синаётган бўлса-да, давлат уни ҳал қилиш учун мунтазам чоралар кўрмоқда. Ўзлаштирилаётган лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилиши билан электр танқислиги бартараф этилади ва Қирғизистон энергетик жиҳатдан мустақил ва барқарор давлатга айланади
— дея якунлади Даирбек Орунбеков.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 августдан 2026 йил 31 декабргача Қирғизистонда энергетика соҳасида фавқулодда вазият режими жорий қилинган.

2025 йил сентябрь ойида энергетика вазири Таалайбек Ибраев “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида, олдинда энг оғир қиш кутаётганини айтиб, аҳолига электрдан тежамкор фойдаланишни тавсия қилган эди. Бугунги кунда давлат истеъмол қилаётган электр энергияси ишлаб чиқарилаётганидан кўп. Етишмаётган қисм эса қўшни давлатлардан импорт орқали қопланмоқда.

Электр тежаш мақсадида давлат идораларида соат 18:00 дан 06:00 гача ички ва ташқи ёритиш ҳамда электрожиҳозлардан фойдаланиш чекланган. Мактабларда ҳам электрни тежамкор ишлатиш чораларига амал қилинмоқда.

Шовқин бўйича қонун талаблари ва энергияни тежаш мақсадида Бишкекдаги барча маданий-кўнгилочар масканлар соат 22:00 дан кейин ишламайди.

❗️Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев эса энергетика соҳасидаги вазият учун амалдор ҳукуматни танқид қилди.

👉 @Energetika
72
Reuters: Америка компанияси Chevron “Лукойл” активларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

АҚШнинг Chevron нефть компанияси Россиянинг АҚШ санкцияларига учраган “Лукойл” компаниясининг хориждаги айрим активларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақида 17-ноябрь куни Reuters беш нафар хабардор манбага таяниб хабар берган.

Манбаларга кўра, Chevron “Лукойл”нинг барча активларига қизиқмаяпти, фақат ўзи билан амалдаги лойиҳалар орқали боғлиқ бўлганларини кўриб чиқмоқда. Масалан, Chevron ҳам, “Лукойл” ҳам Қозоғистондаги Карачаганак ва Тенгиз конларидан нефть қазиб олади. Шунингдек, “Лукойл” Нигерия шельфидаги OML-140 лойиҳасида улушга эга, у ерда операторликни Chevron бажаради.

Reuters аввалроқ “Лукойл” активларига яна бир потенциал харидор сифатида америкалик инвестиция компанияси Carlyle ни ҳам тилга олган эди, лекин у ҳали “битимни ўрганишнинг илк босқичида” экани қайд этилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Россия компаниялари ичида халқаро бозорда энг кенг иштирок этадигани “Лукойл”дир. Компания Европадаги бир қатор нефтьни қайта ишлаш заводларида, шунингдек Ироқдан Қозоғистонгача бўлган нефть конларида катта улушларга эга. “Лукойл” бренди АҚШдан Белгия ва Румыниягача бўлган ҳудудларда АЁҚШларда ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз Россиянинг “Лукойл”, “Роснефть” ва уларнинг 34 та шўъба компанияси АҚШ ва Буюк Британия томонидан жорий йил октябр ойида санкцияга учради. Бу чоралар Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши фонида киритилган.

Санкциялардан кейин “Лукойл” ўзининг хориждаги активларини сотиш қарорини қабул қилди. Уларни харид қилишга биринчи бўлиб Швейцариянинг Gunvor компанияси даъвогарлик қилган эди. Gunvor нинг асосчиларидан бири Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўсти Геннадий Тимченко бўлгани учун АҚШ бу битимга рухсат бермади ва Украинадаги уруш тугамагунча компанияга бизнес юритиш учун лицензия берилмаслигини билдирди.

👉 @Energetika
👍62🔥2
Energetika
Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қайта уланди Тизим Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш имконини беради. Тожикистон «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини…
Тожикистон 2026 йилда Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилади

Тожикистон Марказий Осиё энергетика тизимига қўшилиш жараёнини 2026-йилнинг биринчи ярмида тўлиқ якунлайди. Бу ҳақида МДҲга аъзо давлатлар Электр энергетика кенгашининг 67-йиғилишида Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума маълум қилди.

❗️ Вазир Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг айтишича, минтақавий энергетика тизимининг ишончлилигини ошириш мақсадида Тожикистон энергетика тизимини ягона энергетика тизимига улаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Тожикистон энергетика тизимининг жануби-шарқий қисми 2024-йил июн ойи бошида ягона тизимга муваффақиятли уланиб бўлди. Режага кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида мамлакатнинг шимолий қисми ҳам тизимга уланиши лозим,

— деди Д.Жума.

У шунингдек, халқаро CASA-1000 лойиҳасининг амалга оширилиши жараёни ҳақида ҳам маълумот берди. Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан ўтувчи электр узатиш линиялари аллақачон ишга туширилган, бу келажакдаги экспорт етказиб беришлари учун замин яратади.

Тожикистон Республикаси улкан гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Ҳозирда бир қатор гидроэлектростанциялар, жумладан, 3780 МВт қувватга эга Роғун ГЭСининг қурилиши давом этмоқда,
— дея қўшимча қилди вазир.

Маълумот учун Тожикистон илгари Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими CAPS таркибида тўлиқ ишлаган. Яъни, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан биргаликда синхрон режимида электр алмашинуви қилган. 2009 йилда техник келишмовчиликлар, транзит билан боғлиқ муаммолар ва минтақавий ҳамкорликдаги узилишлар сабаб Тожикистон CAPSдан изолацияланган ҳолатга ўтган ва охирги 15 йил давомида энерготизими бошқалардан алоҳида ишлаб келди.

👉 @Energetika
5👏2🔥1
“Балқаш атом электр станцияси”


Қозоғистон Атом Энергетикаси Агентлиги раиси Алмасадам Саткалиев биринчи АЭС учун танланган номнинг сабабини тушунтирди

Журналистлар ундан, нега объект учун “Балқаш атом электр станцияси” номи танлангани ва бу ном жуда оддий ёки зерикарли туюлмайдими, деб сўрашди.

“Танлов Қозоғистон аҳолиси атом станциясининг номи қандай бўлиши кераклиги борасида ўз тасаввурларини тўлиқ билдириш имконини берди. Биз, танлов комиссияси сифатида, овозлар кўпчилигига асосланган ҳолда қарор қабул қилдик. Бу — давлат комиссиясининг қарори айнан кўпчилик овозига таянганини кўрсатиш учун жуда муҳим омил бўлди”
— деди Саткалиев.

Унинг айтишича, географик ва тармоққа оид бошқа номлар ҳам кўриб чиқилган. Жариқ, Қуат, Иле, Мойинқум, Ўлкен.

“Таклифлар сони бўйича иккинчи ўринни "Болашақ" номи эгаллади. Шунингдек, қозоғистонликларнинг ички ҳиссиётларига боғлиқ жуда қизиқарли номлар ҳам кўп бўлди: "Үмит" , "Тұңғыш". Тарихий мерос ва анъаналарга боғлиқ номлар ҳам бор эди, "Тұран" , "Ұлы дала" ,"Тұмар" . Жуда қизиқ таклифлар бўлди. Биз барча вариантларни таҳлил қилдик, аммо асосий ном сифатида халқнинг энг кўп овоз берган вариантини танладик. 27 минг иштирокчидан 889 киши "Балқаш" номига овоз берди”

— дея давом этди Саткалиев.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи атом электр станциясига ҳам алоҳида ном берилади.

“Бу ташаббус жуда яхши, биз уни кўриб чиқишга тайёрмиз. Умуман олганда барча таклифларни махсус файл, махсус маълумотлар базасида сақлаб қўйдик. Уларни келажакдаги энергетик объектлар учун, фақат атомники эмас, бошқа станциялар учун ҳам ишлатамиз”

— деди Қозоғистон Атом энергетикаси агентлиги раҳбари.

Эслатма: 2025 йил 17 ноябрь куни Қозоғистонда мамлакат тарихидаги биринчи атом электр станциясига ном танлаш бўйича умумхалқ танлови якунланган.

👉 @Energetika
5😁2🔥1
Япония дунёнинг энг йирик "Касивадзаки-Карива" АЭСини қайта ишга туширишни маъқуллади

Япония Нииқата префектураси губернатори Хидэё Ханадзуми "Касивадзаки-Карива" АЭСининг бир реакторини қайта ишга туширишни маъқуллади. Станция 2012 йилдан бери фаолиятда эмас эди, чунки "Фукусима-1" АЭСидаги авария ортидан барча тижорий реакторлар тўхтатилган.

Хозирда ушбу АЭСда олтинчи энергоблок тайёр холатда бўлиб, барча текширувлардан ўтган ва унга ядровий ёқилғи юкланган. Агар техник муаммо бўлмаса, у 2026 йил март охиригача ишга туширилади.

❗️ "Касивадзаки-Карива" АЭСида жами 7 реактор бор ва уларнинг умумий қуввати 8,2 ГВт, бу уни дунёнинг энг йирик АЭСига айлантиради.

❗️ Маълумот ўринда 2011 йил баҳоригача Японияда 54 та атом реактори фаолият юритган ва мамлакат истеъмол қиладиган электр энергиясининг учдан бир қисмини ишлаб чиқарган. "Фукусима-1" АЭСидаги авария ортидан уларнинг барчаси тўхтатилган. Ҳозир мамлакатда янги, қатъий хавфсизлик чораларини ҳисобга олган ҳолда АЭСларни қисман қайта ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда 14 реактор фаолиятда бўлиб, уларнинг сони аста-секин кўпаймоқда.

👉 @Energetika
53🔥1👏1
Ҳеч қачон бошқаларнинг чекланган тасаввурига мослашиб, ўзингизни чекламанг, ҳеч қачон ўзингизнинг чекланган тасаввурингиз билан бошқаларни чекламанг!
Мае Джемисон
👏32👍1
Bloomberg маълумотларига кўра, санкциялар остидаги Россия нефть танкери Венесуэлага йўл олаётганда, АҚШ ҳарбий кемаси мамлакат қирғоқлари яқинида унинг йўлини кесиб ўтгач, қайтиб кетишга мажбур бўлган.

Россиянинг “Seahorse” номли кемаси 13 ноябр куни Венесуэлага ёқилғи юкини етказиш учун йўлга чиққан, бироқ унинг йўлида АҚШнинг “USS Stockdale” эсминeтси пайдо бўлган. Шундан сўнг россия кемаси маршрутни ўзгартириб, Куба томонга йўналган. Ҳарбий кема эса Венесуэла ҳудудий сувларига яқин жойдан ўтиб, Пуэрто-Рико томон ҳаракатланган. Шундан сўнг “Seahorse” икки марта Венесуэлага яқинлашишга уриниб кўрган, бироқ ҳар иккала уринишда хам ортга қайтган ва ҳозиргача Кариб денгизида ҳаракатсиз турибди.

👉 @Energetika
👍3😱2
Бурнидан лой тушаётганлар қалбан биргамиз!
😁8🤔2😢2🔥1
Бирлашган Араб Амирликларининг ADNOC компанияси Ашхободда ўз офисини очди. Аввалроқ компания “Туркменнебит" ва Туркманистонда лойихаларда иштирок этаётган Малайзиянинг Petronas компанияси билан Каспий денгизнинг Туркманистон секторидаги нефть конларини биргаликда ўзлаштириш бўйича келишувга эришган эди.
3🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой электр тармоқларида ишлатиладиган роботланган автоном мониторинг тизимлари.

👉 @Energetika
👍7🔥41
​​Қайта тиклаш бўйича етакчилар: 10 йил ичида қайси давлатлар сайёрани энг кўп “яшнатди”

Сайёранинг “яшил ўпкаси” вазифасини бажарувчи ўрмонлар карбонат ангидридни ютaди ва кислород ажратади. Бундан ташқари, улар ўзига хос экотизимлар ва сув айланиши сиклларини шакллантириб, минглаб километр узоқликдаги ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига асосланган янги инфографика 2015-йилдан буён қайси давлатларда ўрмон майдонлари энг кўп ошганини кўрсатади.

1970-йиллардан бери Хитой “Буюк яшил девор” ташаббуси доирасида минглаб, эҳтимол миллионлаб дарахтлар экди. Ушбу дастур Гоби ва Такла-Макон чўлларининг қумларининг шаҳарларга силжишини тўхтатиш учун ишлаб чиқилган. 2050-йилгача якунланиши режалаштирилган лойиҳа айрим ҳудудларда дарахтларнинг паст яшаб кетиш даражаси каби бахсли натижаларни кўрсатаётган бўлса-да, 2015-йилдан бери хозиргача, мамлакатдаги соф ўрмон майдонининг ўсиши 1,7 миллион гектарни ташкил этган.

Россия ўн йилликда 942 минг гектарлик ўсиш билан дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Бу тенденцияга 2018-йилдан бери амалга оширилаётган ўрмон майдонларини тезроқ кўпайтиришга қаратилган миллий сиёсий чоралар ёрдам бермоқда дейиш мумкин.

Ҳиндистон ҳам ўрмонларни тиклаш бўйича амбицияли миллий мақсадларни амалга оширмоқда. Иқлимий мажбуриятлари доирасида мамлакат 2030-йилгача 26 миллион гектар ўрмонни қайта тиклашни режалаштирган. 2015-йилдан буён мамлакатда соф ўрмон қоплами 191 минг гектарга ошган. Бу дунё бўйича учинчи кўрсаткичдир.

👉 @Energetika
8🔥1
​​Буюк Британия шамол электр станциялари рекорд ўрнатди, бир кунда 22,7 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарди

Буюк Британиянинг шамол турбиналари 2025-йил 11-ноябр куни 22,7 миллион киловатт-соатга етган ҳайратланарли кўрсаткич билан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича янги рекорд ўрнатди.

Миллий энергия тизими оператори (Neso) маълумотларига кўра, бу миқдордаги электр энергияси 22 миллионта хонадонни таъминлаш учун етарли бўлган.

Янги рекорд 2024-йил 18-декабрда қайд этилган 22,5 миллион киловатт-соатлик аввалги натижадан ошди.

Neso маълумотларига кўра, 11-ноябрь куни шамол электр станциялари Буюк Британиянинг умумий электр энергияси ишлаб чиқаришининг 43,6 фоизини таъминлаб, мамлакатдаги уйларнинг учдан тўрт қисмидан кўпини электр билан узлуксиз таъминлаш имконини берган.

Айтиш керак-ки шамол турбиналари Буюк Британияда электр энергиясининг энг катта манбаига айланди. RenewableUK шамол энергетикаси маълумотлар базасига кўра, мамлакатда тармоққа уланиб ишлаётган шамол қувватлари ҳажми қарийб 32 миллион киловаттни ташкил қилади, ва улар деярли тенг равишда қуруқликдаги ҳамда денгиздаги турбиналар ўртасида тақсимланган. Улар орасида дунёдаги энг йирик беш денгиз шамол электр станцияси ҳам бор.

👉 @Energetika
4👍21🔥1
#фармон

Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этади ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлайди.
10👍3🔥2😁1
Energetika
Туркманистон 2027-йилга бориб TAPI газ қувури орқали Афғонистонга газ етказиб беришни режалаштирмоқда Туркманистон 2027-йил бошига келиб “Туркманистон Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон” (TAPI) газ қувури орқали Афғонистонга табиий газ экспорт қилишни режалаштирмоқда.…
Қозоғистон TAPI газ қувуридан 30% улуш олмоқчи

Қозоғистон расман TAPI газ қувури лойиҳасига қўшилмоқчи эканини ва лойиҳа акцияларининг 30 фоизигачасини сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида Қозоғистон энергетика вазири Эрлан Акенженов маълум қилган.

Маълумот учун бу ташаббус ўтган йил октябр ойида Қозоғистон–Афғонистон бизнес-форумида хам илгари сурилган. Шундан кейин лойиҳа бўйича дастлабки музокаралар бошланган. TAPI газ қувури 1814 км бўлиб, йилига 33 млрд куб метр газни Туркманистоннинг Галқиниш конидан Афғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистон чегарасигача етказиб беради.

❗️ Қозоғистон вазирининг айтишича, ҳозирча консорциумдаги бошқа давлатлардан, айниқса Туркманистондан ушбу ташаббус бўйича расмий жавоб келмаган. Ҳозирда TAPI лойихасида тўрт давлатнинг миллий компаниялари 5 фоиздан улушга эга. Лойиҳа қиймати эса 10 миллиард долларга баҳоланади.

👉 @Energetika
5😱2🔥1😁1
Туркманистон нефть-газ объектларидаги метан чиқиндилари бўйича дунё етакчиси деб топилди

Туркманистон атмосферага метан чиқарилиши энг кўп кузатилган нефть-газ сектори объектлари рейтингида етакчи ўринни эгаллади. Мазкур рўйхат АҚШнинг Лос-Анжелесдаги Калифорния университети (UCLA) мутахассислари томонидан амалга оширилаётган Stop Methane лойиҳаси сайтида эълон қилинди.

❗️ Илмий ташкилот таҳлилчилари рейтинг жорий йилнинг 1-январидан 12-ноябргача бўлган даврда олинган сунъий йўлдош маълумотлари асосида тузилганини таъкидлайди. Унда маълум вақт оралиғида метан чиқиндилари энг юқори қайд этилган конлар ҳисобга олинган.

Экологларнинг аниқлик киритишича, рўйхатда соатига 3,7 дан 10 тоннагача зарарли модда чиқараётган жойлар кўрсатилган. Бундай ҳолатлар энг кўп Туркманистондаги саноат объектларида, Балкан вилоятидаги Эсенгули ва Туркменабат шаҳарларига яқин ҳудудларда кузатилган.

Умуман олганда, рейтингдаги 25 позициядан 17 тасини ушбу ўзимизнинг Марказий Осиё давлати эгаллаган. Мутахассислар қайд этишича, рўйхатда бор-йўғи бир нечта давлатлар мавжуд: Туркманистон, Венесуэла, Эрон, Покистон ва АҚШ.

Stop Methane лойиҳаси вакилларининг маълум қилишича, тадқиқотлар учун дунё бўйича 2000 га яқин нефть-газ объекти устида кузатилган 3000 дан ортиқ метан булутлари (шлейфлар) ҳақидаги маълумотлар ишлатилган. Дастлабки маълумотлар АҚШ сунъий йўлдоши Tanager-1 томонидан олинган космик мониторинг суратларидан олинган. Ушбу аппарат нефть ва газ қазиб олинадиган энг муҳим ҳудудларни мунтазам кузатиб боради.

Шунингдек, мутахассислар зарарли моддаларнинг чиқиши ҳаво ифлосланишига ва глобал исиш жараёнига сезиларли “ҳисса” қўшишини эслатиб ўтди. Масалан, соатига 5 тонна метан чиқараётган манба (рейтингнинг ўртача поғонасида турувчи объект) бир йилда атмосферани миллион дона йирик йўлтанламас автомобил ёки битта катта кўмир электр станциясига тенг даражада заҳарлайди.

Туркманистондаги метан чиқиндилари муаммоси ўнлаб йиллардан буён долзарб бўлиб келмоқда. Масалан, 2019-йилда халқаро экологлар эълон қилган тадқиқотга кўра, мамлакатнинг ғарбида жойлашган Корпедже нефть-газ конидаги метан сизиб чиқиши миллион автомобильнинг ифлослантиришига тенг зарар етказади.

п.с. хеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди!☝️(хаво бузилмоқда)

👉 @Energetika
😢62🔥2👏2👎1