Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
“Давлат режалари рақамларга тўлиб-тошган, лекин уларда реал таҳлил, техник янгиланишга эҳтиёж сезилмайди. Биз ўсишни рақамлар билан эмас, тизим сифати билан ўлчашни унутдик.”

Пётр Степанович Непорожний СССР энергетика вазири (1962–1985).("Мамлакат энергетикаси вазир кўзи билан" китобидан)
6😢4🔥21👍1
Energetika
“Давлат режалари рақамларга тўлиб-тошган, лекин уларда реал таҳлил, техник янгиланишга эҳтиёж сезилмайди. Биз ўсишни рақамлар билан эмас, тизим сифати билан ўлчашни унутдик.” Пётр Степанович Непорожний СССР энергетика вазири (1962–1985).("Мамлакат энергетикаси…
Янъи ўзининг китобида Непорожний 1980-йиллар бошларида электр ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бораётган бўлса-да, бу ўсиш самарадорликни ошириш билан эмас, фақат янги станцияларни кўпайтириш орқали таъминланаётганини. Энергия кўпаяр, лекин уни ишлаб чиқаришнинг сифати, тежамкорлиги, техник янгиланиш суръатлари орқада қолганини айтиб ўтиб кетган.

Биз бугун тизимни 60% майли боринг ана қарийб 50% ўша пайтдаги орқада қолган тармоқлар билан халигача ушлаб турибмиз.
👍83🔥2
Дунё энергетикасини ўзгартираётган энг йирик 10 та қуёш электр станцияси

Қуёш энергияси бугунги кунда қуёш нуридек тез суръатда бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Қизиб турган саҳролардаги минглаб панеллар бутун минтақаларни электр билан таъминлаяпти. Қуйида ҳақиқатан ҳам ишлаб турган ва катта миқдорда энергия бераётган дунёдаги энг йирик 10 та қуёш электр станцияси ҳақида маълумот берилади.

1. Гунхэ / Талатан қуёш электр станцияси (Хитой)15 600 МВт
Бу станция Цинхай вилоятининг Гунхэ уездида жойлашган бўлиб, Талатан қуёш парки номи билан машҳур. Унинг майдони тахминан 420 квадрат километр, бу эса уни дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясига айлантиради.

2. Мидонг қуёш лойиҳаси (Хитой) — 3 500 МВт
2024 йил июнь ойида Синьцзян вилоятидаги Урумчи шаҳри яқинида тўлиқ ишга туширилган. Ишга тушган пайтда бу дунёдаги энг катта якка қуёш станцияси эди. Станция саҳро ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига тахминан 6,09 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

3. Бхадла қуёш парки (Ҳиндистон)2 245 МВт
Раджастан штатидаги Тар саҳросида жойлашган. Ҳиндистондаги энг йирик қуёш станцияси ҳисобланади. Қурилиш 2015–2020 йиллар оралиғида босқичма-босқич амалга оширилган. Майдони тахминан 56 квадрат километр.

4. Хуанхэ қуёш электр станцияси (Хитой) 2 200 МВт
Цинхай вилоятида жойлашган бу станция бир нечта босқичларда қурилган бўлиб, қуёш ва гидроэнергияни бирлаштирган тизим асосида ишлайди. Унинг барқарор ишлаш қобилияти туфайли Хитойдаги энг муҳим энергия объектларидан бири саналади.

5. Pavagada Shakti қуёш парки (Ҳиндистон) 2 050 МВт
Карнатака штатидаги Тумкур туманида жойлашган. Асосан 2019 йилга келиб тўлиқ ишга туширилган. Лойиҳа ҳукумат ва бир нечта хусусий компаниялар ҳамкорлигида амалга оширилган бўлиб, ерлар маҳаллий аҳолидан ижарага олинган.

6. Al Dhafra қуёш электр станцияси (БАА) 2 000 МВт
Абу-Даби шаҳри яқинида жойлашган ва 2023 йил июнь ойида тўлиқ ишга туширилган. 20 квадрат километр саҳро ҳудудида, қарийб 4 миллион икки томонлама панеллар ўрнатилган. Бу станция тахминан 200 мингта уй хўжалигини электр билан таъминлайди.

7. Бенбан қуёш парки (Миср)1 650 МВт
Асван вилоятида жойлашган бўлиб, Африка қитъасидаги энг йирик қуёш комплекси ҳисобланади. Унинг таркибида 41 та алоҳида станция бор ва барчаси ягона инфратузилма орқали уланган. Тўлиқ 2019 йил атрофида ишга туширилган.

8. Тенгер қуёш парки (Хитой)1 547 МВт
Нинся худудида, Ички Мўғулистонда жойлашган. У “Дунёдаги қуёш баҳри” деб ҳам аталади, чунки бутун майдонни қуёш панеллари қоплаган.

9. NP Kunta Ultra Mega Solar Park (Ҳиндистон)1 500 МВт
Андхра-Прадеш штатида жойлашган. Бу ҳам Ҳиндистондаги йирик энергия марказларидан бири бўлиб, мамлакатдаги яшил энергия улушини оширишга хизмат қилмоқда.

10. Noor Abu Dhabi (Свейхан) қуёш станцияси (БАА) — 1 117 МВт
2019 йилда тўлиқ ишга туширилган. Бу ерда 3 миллиондан ортиқ панел ўрнатилган ва улар сувсиз роботлаштирилган тозалаш тизими орқали ишлатилади. Ишга тушган пайтда дунёдаги энг катта якка қуёш станцияси деб эътироф этилган эди.

❗️ Бу станциялар нафақат мамлакатлар, балки бутун дунё энергетикаси келажагини ўзгартирмоқда — қуёш энергияси орқали барқарор, тоза ва иқтисодий самарали электр таъминоти шаклланмоқда.

👉 @Energetika
🔥632👍1
Самарқандда 200 МВт қувватли газ поршенли станция қурилади #
🔥811👎1
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) чиқарган ҳисоботга кўра, Африкада ҳали ҳам 600 миллиондан ортиқ инсон электр тармоғига уланмаган.

Ҳисоботда бу муаммони ҳал қилиш учун ҳар йили камида $15 миллиард инвестиция зарур, аммо ҳозирча атиги $2,5 миллиард ажратиламоқдалиги келтирилган.
😢9🔥1👏1
Европа Иттифоқи 2027 йил охиригача Россиядан табиий газ импортни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу қарор Украина уруши ва энергетик хавфсизлик билан боғлиқдир бу тўғри. Энди Европа газнинг асосий қисмини АҚШдан суюлтирилган табиий газ (LNG) шаклида оляпти.

❗️ Reuters маълумотига кўра, 2026–2029 йилларда Европа импортининг қарийб 70 фоизи АҚШга тўғри келиши мумкин.

❗️ Қизиғи бундай алмашув ҳаммани қувонтирмаяпти 😄. Белгияда экологик фаоллар “Fossil Gas”(юқоридаги расм) ёзуви остида Россия ва АҚШни рамзий тарзда танқид қилувчи намойиш ўтказди.

❗️ Улар фикрича, Россия газини АҚШники билан алмаштириш фақат бир боғлиқликни бошқаси билан алмаштиришдир.

❗️ Европа эса ҳозирча муқобил манбалар шамол, қуёш ва водород энергетикасини кенгайтириш орқали тўлиқ мустақил энергия тизимига ўтишни мақсад қилмоқда.

👉 @Energetika
🔥62👍2😁1
Қайта тикланадиган энергия манбалари янги киберхавф манбаи(ми?)

Дунё “яшил” энергияга ўтаётгани сари қуёш электр станциялари хакерлар учун янги нишонга айланмоқда. Бошида бундай тизимларга эътибор кам бўлган, энди эса улар бутун энергетика хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Блекаутлар кўпинча тизим хатолиги ва авариялар сабаб юзага чиқади, лекин ўйлаб кўрганмисиз бу киберхужум орқали хам бўлиши мумкинлигини.

Сўнгги йилларда халқаро агентликлар қайта тикланадиган энергия тармоқларида киберхавф ошганини огоҳлантирган. Яқинда Испанияда юз берган катта блекаут (кенг кўламли электр ўчиши) киберхужум бўлмаган бўлса-да, тизим қанчалик заифлигини кўрсатган.

Масалан тадқиқотчилар тадқиқот пайти Ҳиндистонда бир қуёш станциясига оддий логин орқали кириб олишган, Японияда эса хакерлар юзлаб кузатув қурилмаларини бузиб, тармоқни бошқариш имконига эга бўлишган.

❗️ Энг заиф жой замонавий инверторлар ҳисобланади, яъни панеллардан келган токни электр тармоғига ўтказувчи қурилмалар. Улар интернет, Wi-Fi орқали ишлайди, шунинг учун хужумчиларга кириш эшигини очади. Инверторга кирган хакер ишлаб чиқаришни тўхтатиши ёки бутун тармоқни ишдан чиқариши мумкин.

Мутахассислар 40 дан ортиқ янги заифликни аниқлашган, ҳатто баъзи Хитой ишлаб чиқаришидаги инверторларда яширин алоқа модуллари топилган, улар орқали тизимни масофадан бошқариш мумкин бўлади.

Шу сабабли АҚШ ва Европа янги киберхавфсизлик стандартларини (NIST, ISO 27001, IEC 62443, NIS2) жорий этмоқда. Улар энергия тизимларини ҳимоя қилишни, янгиланишларни мунтазам текширишни ва фавқулодда ҳолатларга тайёр туришни талаб қилади.

Хулоса қилганда қуёш энергияси тармоққа уланаётган сари киберхатарлар ҳам кучаяди. Ҳимоя кучли бўлмаса, “яшил” энергия бутун электр тизимини хавф остига қўйиши мумкин.

👉 @Energetika
3👍2👏2
2025-йилнинг январ–сентябр (9 ой) даврида Ўзбекистон Хитойга қувур орқали тахминан 629,8 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган.
😱143👎3🔥2
Energetika
AI маълумот марказлари — энергетикага янги босим сифатида кўрилмоқда BPнинг сўнгги ҳисоботига кўра, сунъий интеллект маълумот марказлари яқин ўн йилликларда электр энергия бозорида катта юк бўлиши мумкин. 2035-йилгача маълумот марказларининг электр энергия…
1000 та сервер жавонларини (яъни сервер ускуналари жойлашган стойкалар тассавур қилдингиз а) ишлатиш учун керак бўладиган кўмир миқдори уларнинг қуввати ва электр станциясининг самарадорлигига боғлиқ. DeepSeek маълумотларига кўра, 1000 та замонавий, юқори қувватли GPU-серверлар жойлашган марказни таъминлаш учун кўмир ёқадиган электр станцияси йилига 90 минг тоннадан 180 минг тоннагача кўмир ёқади. Кунлик ҳисобда бу 250 дан 500 тоннагача кўмир дегани.

Келинг сизларга қизиқарли хисоблаш орқали тушунтиришга харакат қиламан.

Сервер жавони (стойка) қуввати: замонавий GPU-серверлар 20–40 кВтгча электр истеъмол қилади. Ўртача 30 кВт деб оламиз.

PUE (маълумот маркази самарадорлиги коэффициенти): 1,4 бу совутиш, ёритиш ва бошқа қўшимча сарфларни ҳисобга олганда.

Кўмирнинг энергия сигими: тахминан 1 кг = 7 кВт·соат.
Битта оддий иссиқлик электр станцияси (ИЭС) самарадорлиги ўртача (КПД) 38%.

Маълумот марказининг йиллик электр истеъмоли-1000 та сервер жавони учун умумий истеъмол қуввати:
30 кВт × 1000 = 30 000 кВт ёки 30 МВт.

Совутиш ва бошқа эҳтиёжларни ҳисобга олсак (PUE = 1,4):
30 МВт × 1,4 = 42 МВт.

Шундай қилиб, йиллик истеъмол қуйидагича бўлади:
42 МВт × 24 соат × 365 кун = 367 920 000 кВт·соат (тахминан 368 миллион кВт·соат).

Шу электрни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган кўмир

1 кг кўмир тўлиқ ёқилганда тахминан 7 кВт·соат энергия беради, лекин электр станциясининг самарадорлиги 38% бўлгани учун фойдали чиқиш энергияси:
7 × 0,38 = 2,66 кВт·соат.

Демак, 368 миллион кВт·соат электр олиш учун керак бўладиган кўмир миқдори:
367 920 000 / 2,66 ≈ 138 000 000 кг, яъни 138 минг тонна.

Кунлик кўмир сарфи

138 000 тонна / 365 кун = 378 тонна/кун.

Бу рақамлар нима англатади?

Логистика жиҳатидан: 250–500 тонна кўмир бу 3,5 дан 7 тагача темирйўл вагони дегани (битта вагоннинг сигими тахминан 70 тонна).

Электр қуввати жиҳатидан: 1000 та GPU-сервердан иборат бундай марказни қувватлантириш учун 50–150 МВт қувватли йирик иссиқлик электр станцияси блоки керак бўлади.

❗️ Экологик жиҳатдан: шунча кўмирни ёқиш натижасида йилига 300 мингдан 600 минг тоннагача карбонат ангидрид (CO₂) ҳавога чиқади. Бундан ташқари, кул, чанг ва бошқа зарарли чиқиндилар ҳам ҳосил бўлади.

❗️ Хулоса шуки катта ҳажмдаги маълумот марказини (дата марказни) кўмир ёқадиган электр станцияси орқали қувватлантириш катта ёқилғи сарфини талаб қилади ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Шу сабабли бугунги кунда кўплаб йирик маълумот марказлари қайта тикланувчи энергия (қўёш, шамол) ёки атом электр станциялари мавжуд ҳудудларда жойлашмоқда. Шунингдек, улар энергия самарадорлигини ошириш ва PUE кўрсаткичини пасайтириш устида фаол ишламоқда.

👉 @Energetika
6🔥21
Иқлим ўзгариши: Глобал таҳдидлар ошиб бормоқда

Кеча нашр этилган Reuters мақоласига кўра, жаҳон бўйлаб иқлим ўзгариши хавфи тобора кучаяпти. Коррал рифларининг 84 фоизи деярли тикланмас даражада йўқолган, атмосферадаги карбонат ангидрид (CO2) даражаси рекорд даражага етган, нефть, газ ва кўмир каби фосил(аньанавий) ёқилғилар эса ҳали ҳам асосий энергия манбаи сифатида қолмоқда.

❗️Агар глобал ҳарорат +1,5°C дан ошса, Амазон ўрмони қулаши ва Атлантика меридионал айланиши (AMOC) бузилиши каби ҳалокатли оқибатлар юзага келиши мумкин.

Тоза энергия ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда хусусан 2024 йили жаҳон бўйлаб 582 гигаватт қўшилди, бу 15,1% ўсишга тенг. Бироқ, БМТнинг 2030 йилга белгиланган мақсадларига етиш учун йиллик ўсиш 16,6% бўлиши керак.

Ўрмонларни сақлаш ҳам катта муаммо бўлиб қолмоқда бунга мисол тариқасида 2024 йили 8,1 миллион гектар ўрмон йўқолган, бу эса 140 дан ортиқ мамлакатларни 2030 йилга белгиланган мақсадларидан 63% орқада қолдирмоқда. Шу боис, халқаро экспертлар ҳукуматларни ўрмонларни сақлаш, тиклаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритиш бўйича тезкор чоралар кўришга чақирмоқда, чунки бу глобал хавфни камайтириш ва келажак авлод учун барқарор энергия таъминотини таъминлашнинг ягона йўлидир.

👉 @Energetika
🔥54
Кореяда қўёш панеллари сув остига туширилди

Одатада қўйш панеллари иложи борича баландроқда ўрнатилади. Аммо Жанубий Кореяда Архимед қонунини эслаб, янги йўлни танлашди яъни панелларни сув остига туширишди. Шу тариқа улар дунёдаги биринчи сув ости қўёш батареясини тақдим этишди, у самарали ишлай олади.

❗️ Батарея поликристалл силикондан тайёрланган, лекин муваффақият сири галлий оксиди (Ga2O3) ультратин қатлами, фақат 2,3 нанометр қўлинликда. У батареяни намликдан ҳимоя қилади, ёруғлик аксини камайтиради ва кўпроқ энергия йиғишга ёрдам беради.

Натижа ҳайратланарли бўлган, сув остида самарадорлик 21,56%, бу ҳавода шунга ўхшаш панеллардан юқори. Сабаби оддий сув элементларни совутади, ҳаддан ташқари қизишни олдини олади ва сиртни чанг киридан табиий тозалайди.

Ушбу технологияни сув ости сенсорлари, алоқа тизимлари ва чуқурликда энергия талаб қилувчи автоном дронлар учун қўллаш мумкин бўлади.

👉 @Energetika
👍123🔥1
​​Стартaп кечани ортиқча деб ҳисоблаб, космосга 250 000 та ойна жойлаштирмоқчи.

❗️ Reflect Orbital биринчи ойнали сунъий юлдошни учириш учун ариза топширди.

Америкалик стартaп Reflect Orbital космосда ойнали сунъий юлдошлар тизимини яратишни таклиф қилмоқда, улар тунги пайтда қуёш нурини Ерга йўналтиради. Компания "талаб бўйича қуёш нури" ни ваъда қилиб, қуёш станциялари ҳатто қуёш ботгандан кейин ҳам ишлай олишига имконият яратади.

Биринчи сунъий юлдош синов аппарати Earendil-1, диаметри 18 метр бўлган ойнага эга бўлади. Компания аллақачон уни 2026-йилда учиришга рухсат олиш учун ариза топширган. Bloomberg хабарига кўра, 2030-йилгача Reflect Orbital тахминан 4 000 та сунъий юлдошни орбитага чиқаришни режалаштирмоқда.

Ғоянинг соддалиги шундаки ойналар қуёш нурини Ер юзидаги панеллар жойлашган ҳудудларга акс эттиради. Аммо 625 км баландликдан акс этган нур тарқалади ва диаметри камида 7 км бўлган ҳудудни ёрита олади. Мутахассислар хатто диаметри атиги 54 метр бўлган ойна ҳам кундузги қуёшдан 15 000 марта заифроқ бўлса-да, барибир тўлиқ Ойдан ёрқинроқ бўлади деб хисоблашмоқда.

👉 @Energetika
😱531👎1🤔1😢1
Президентимиз таъкидлашича, сунъий интеллект инфратузилмасига ошиб бораётган талабни фақат давлат ҳисобидан қоплаб бўлмайди.

Хозирги кунда “IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Саудиянинг Data Volt компанияси билан 150 млн доллар сармоя асосида 12 МВт қувватли дата-марказ ишга туширилмоқда. Кейинги босқичда 3 млрд доллар сармоя эвазига қувват 500 МВт га етказилади.

Инвесторлар учун жозибадор шароит яратиш, замонавий суперкомпьютер кластерлари ва дата-марказларни кўпайтириш зарурлиги бугунги президент Ш.Мирзиёев раислигидаги сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселекторда қайд этилди. Бундай марказлар харажатининг 70 фоизи электр энергиясига тўғри келгани сабабли, инвесторлар учун 5 сентлик электр тарифи жорий этилади.

Лойиҳа ишларини Қорақалпоғистондан бошлаш режалаштирилган. Сунъий интеллект инфратузилмасига 100 млн доллардан ортиқ сармоя киритган инвесторлар "IT-park" имтиёзларидан фойдалана олади, импорт ускуналари божхона тўловидан озод этилади.

Шунингдек, олис ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида келгуси йилдан йўлдошли интернет операторлари фаолияти йўлга қўйилади. Улар 5 йил давомида солиқ имтиёзларига эга бўлади.

👉 @Energetika
🔥42👍1
Amazon асосчиси Жефф Безос ўзининг илк атом электр станцияси лойиҳасини тақдим қилди.

Компания ўз серверлари ва сунъий интеллект тизимларини мустақил равишда энергия билан таъминлашни режалаштирмоқда.

Вашингтон штатида Cascade Advanced Energy Facility номли янги атом электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда у Xe-100 туридаги тўрта кичик реакторни ўз ичига олади. Умуман олганда, компания SMR (Small Modular Reactors) кичик модулли реакторлар туридан жами ўн иккита ўрнатмоқчи.

Мини-реакторларни америкалик X-energy компанияси ишлаб чиқаради. Amazon бу компанияга 2024-йил октябрда тахминан 500 миллион доллар салоҳият билан инвестиция киритган. Лойиҳанинг бошланғич босқичида реакторлар 320 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаради, ва барча босқичлар якунлангач қувват 960 мегаваттгача ошиши режалаштирилган.

❗️ Бу эса тахминан 3,8 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш учун етарли ҳажм ҳисобланади.

👉 @Energetika
👏5👍31🔥1
Energetika
Пул йўқлигида пулдан гаплашамиз... Испанияда юз берган электр узилиши(блекаут) мамлакат иқтисодиётига камида 1 миллиард евро зарар етказди. "The Objective" нашрига кўра, блэкаут душанба – иш кунида содир бўлиб, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг тўхташига…
Испаниядаги электр станциялар блэкаутдан сўнг газ истеъмолини учдан бир ҳиссага оширди

28 апрел куни Испания энергетика тизимида юз берган йирик авариядан сўнг, мамлакатда электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун асосий эътибор газга қаратилмоқда, деб ёзади Reuters. Газ тармоқлари оператори Enagas маълум қилишича, газда ишлайдиган одатий электростанциялар тармоққа шамол ва қуёш станцияларига нисбатан ишончлироқ кучланиш беради.

Шунинг натижасида, 2025 йилнинг дастлабки уч чорагида электр энергияси ишлаб чиқариш учун газга бўлган талаб деярли 37% га ошган. Бундан ташқари, Испания газ экспортни ҳам кўпайтирган асосан Францияга, у ерда газ омборларини тўлдириш ва терминалларни ишлатиш учун қўшимча ҳажм зарур бўлган.

Натижада, мамлакатнинг умумий газ истеъмоли ўтган йилга нисбатан 6,6% га ўсиб, газ ёқиш орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 267,6 ТВт\соатга етган.

👉 @Energetika
31🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарига сунъий интеллект асосида турли соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимот қилинди.#

👉 @Energetika
31🔥1
​​Ўзини тиклай оладиган изоляция

Хитой олимлари электр тизимлари учун ўзини ўзи “даволай оладиган” янги турдаги ақлли изоляция материалини яратишди. Бу материал ультрабинафша нурлар таъсирида фаоллашади ва шикастланган жойни ўзи тиклайди ҳамда шу жойни ёрқин нур билан кўрсатади.

Изоляция ичида махсус микрокапсулалар бор, уларнинг ичида “даволовчи” модда жойлашган. Агар изоляция механик зарба ёки электр токи сабаб ёрилса, микрокапсулалар очилади ва ичидаги модда чиқиб, шикастланган жойни тўлдиради.

❗️ Синовлар шунни кўрсатдики, материал механик мустаҳкамликни 91,7%, электр изоляцион хусусиятни эса 93,3% даражада тиклай олган. Модда қотгандан кейин у ёрқин нурланиш (флорессенция) чиқаради, бу эса муҳандисларга айнан қаерда носозлик юз берганини кўрсатиб беради.

Бундай изоляция келажакда электр тармоқларида(айниқса кабели тармоқларда) ишлатилса, носозликларни эрта аниқлаш, аварияларни камайтириш ва юқори кучланишли ускуналарнинг ишончлилигини ошириш мумкин бўлади.

Ўзини тиклайдиган диэлектриклар туфайли таъмирлаш ишлари камаяди, изоляция узоқроқ хизмат қилади ва электр ускуналарнинг умрини узайтиради.

👉 @Energetika
👏74🔥3
Ҳиндистон Россия нефти учун тўловларни юанда амалга ошира бошлади

Ҳинд компаниялари Россия нефти учун ҳисоб-китобларни Хитой юани орқали амалга ошира бошлашган, аммо бундай битимларнинг улуши ҳозирча сезиларли даражада эмас.

Аввалроқ Деҳли узоқ вақт давомида Россия нефти учун қўшниси ва сиёсий рақиби бўлган мамлакатнинг валютасида ҳисоб-китоб қилишга қарши турган эди. Аммо, эҳтимол, иқтисодий омиллар устун келди. Маълумот учун хар икки мамлакат валютаси эркин конвертация қилинмайди, бироқ Хитой юани Ҳиндистон рупиясига қараганда анча эркинроқ. Пекин Деҳлига нисбатан валюта бозорига камроқ интервенция қилади. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда юань мустаҳкамланётган бўлса, рупия узоқ муддатли пасайиш тенденциясига эга. Шунингдек, Деҳли илгари Россия нефти учун тўловларни амалга оширишда БАА валютасидан ҳам фойдаланган эди.

👉 @Energetika
4🔥1😱1
Туркманистон “Арқадағнинг оқ йўли” газ қувури босқичини ишга туширди

Туркман халқи Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон (TAPI) газ қувурининг навбатдаги босқичини бошлашни маъқуллади. Янги босқич Серхетабатдан Ҳиротгача чўзилиб, “Арқадағнинг оқ йўли” деб номланади.

2025 йил 20 октябр куни Серхетабат–Ҳирот қувур қисми расман ишга туширилди. Ушбу ташаббус 2024 йилда бошланган “Арқадағнинг оқ йўли” дастурининг давоми бўлиб, темир йўл, оптик толали алоқа ва электр узатиш линияларини ҳам ўз ичига олади.

Бу билан бетараф сиёсат юритувчи Туркманистон Афғонистонда тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидламоқда.

👉 @Energetika
5👍5🔥21
Қийин кунлар - бу янги имкониятлар учун энг яхши мураббийдир

Альберт Эйнштейн
👏1244😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистондан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига газ қувури ётқизиш ишларига старт берилди. “Арқадағнинг оқ йўли” деб номланган газ қувури қурилиши муносабати билан эҳсон оши тарқатилди.

“Мазкур жараён 200 дан ортиқ замонавий ва қудратли техника воситалари билан таъминланган, лойиҳани амалга оширишда афғон фуқаролари жалб қилинади ва унинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида Афғон халқига янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, Афғонистонга ҳар йили ўртача 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ кириб туради”– деди Туркман халқи Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов.

👉 @Energetika
🔥32