Россия Афғонистонда кичик гидроэлектр станциялар (ГЭС) қуриши мумкин.#
👎8👏6👍2😁1🤔1
400 МВт/800 МВт соат! Jiuzhou Group Ўзбекистондаги тўртта йирик энергия сақлаш лойиҳасини ютди
Мазкур энергия сақлаш лойиҳалари Ўзбекистоннинг энергетика тузилмасини оптималлаштириш ва тармоқ барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус ҳисобланади. Улар мамлакатнинг қайта тикланувчи энергия стратегиясини илгари суриш йўлидаги асосий таркибий қисмларидандир. Умумий 400 МВт/800 МВт×соат қувватга эга бўлган бу лойиҳалар Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент каби аҳоли зич, энергия истеъмоли юқори ҳудудларда жойлаштирилади.
Лойиҳаларда “бир марталик ортиқча қувват захираси” (one-time over-provisioning) концепцияси қўлланилади, бу эса амалдаги сақлаш сигимини 245,96 МВт×соатдан 260,48 МВт×соатгача ўзгаришини таъминлайди. Тизимлар қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқаришдаги тебранишларини юмшатиш, тармоқдаги юкламаларни тартибга солиш (peak regulation) ва “яшил энергия”ни электрохимик сақлаш технологияси орқали самарали интеграция қилишга хизмат қилади. Натижада, бу Ўзбекистоннинг энергия хавфсизлиги ва энергия ўтиш (transition) мақсадларига бевосита ҳисса қўшади.
Jiuzhou Group томонидан таъминланадиган AC/DC қувват тизимлари энергия сақлаш станцияларининг барқарор ишлашини таъминлайдиган асосий бошқарув ускуналари ҳисобланади.
DC тизими литий-темир-фосфат (LiFePO₄) батарея блоклари ва автоматик узгичлар каби муҳим жиҳозларга ишончли бошқарув қувватини етказиб беради.
AC узлуксиз қувват манбаи (UPS) эса мониторинг, ҳимоя ва алоқа тизимларининг 24 соатлик барқарор ишлашини таъминлайди, шу орқали станция ичидаги қувват тебранишлари сабабли юзага келиши мумкин бўлган бошқарувдан чиқиш хавфини бартараф этади.
Ушбу тизимнинг юқори ишончлилиги энергия сақлаш станцияларига тезкор жавоб, хавфсиз тармоққа уланиш ва масофадан диспетчерлик бошқаруви имконини беради. Натижада, лойиҳа тармоқдаги юкламани камайтириш, частотани барқарорлаштириш ҳамда қайта тикланувчи энергияни интеграция қилиш каби асосий функцияларни тўлиқ бажаришига кафолат яратади.
👉 @Energetika

❤4⚡1👍1🔥1👏1
TrinaTracker компанияси Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида жойлашган қуёш электр станцияси учун 363 мегаватт қувватга эга қуёш трекерлари тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
👉 @Energetika
👉 @Energetika
❤4⚡2🔥2
Energetika
Тезак билан “ҳал этиш” 21-асрдая Қумқўрғон туман ҳокими халққа тезак ёқишни “маслаҳат” берибди. Бу қандай тушунча ўзи? XXI асрда, энергия манбалари, қайта тикланувчи технологиялар, газ ва электр инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида гап кетаётган пайтда,…
Мени бир савол қийнайди: агар ҳокимнинг уйига газ ё электр берилмаса, шу пайт ҳам шундай маслаҳат берган бўлармиди?
Ҳақиқий раҳбар халққа “чида” демайди, “чидамайлик, биргаликда ҳал қилайлик” дейди. Шунинг учун бу гап шахсий хато эмас, балки тизимий бепарволикнинг белгиси. Халқка энергия керак!

👍19🔥3⚡2❤1
McKinsey: 2050-йилгача ҳам дунё фосил(анаьнавий) ёқилғилардан воз кеча олмайди
Дунёнинг энг йирик консалтинг компанияларидан бири — McKinsey & Company янги глобал энергетика прогнозини эълон қилди. Унда айтилишича, нефт, газ ва кўмир яқин ўн йилликларда ҳам дунё энергия таъминотининг асосий манбаси бўлиб қолади.
Бугунги кунда фосил ёқилғилар умумий энергия таркибининг қарийб 64 фоизини ташкил этади. McKinsey ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич 2050-йилгача 41–55 фоизгача пасаяди хулоса яъни инсоният ҳали узоқ вақтгача нефт ва газдан бутунлай воз кеча олмайди.
Ҳисоботда қайта тикланувчи энергия (қуёш, шамол ва бошқалар) жадал ривожланаётгани таъкидланади, аммо уларнинг ўсиши энергия истеъмолининг умумий ўсиш суръатига етамаяпти. Хусусан, дата марказлар ва сунъий интеллект соҳасининг электр энергиясига бўлган талаби ҳар йили 20–25 фоизгача ошиб бормоқда.
Шу сабабли, табиий газ энергия ишлаб чиқаришда “кўприк ёқилғи” сифатида муҳим ўрин тутади. Кўмир эса айрим минтақаларда (айниқса Осиёда) ҳали узоқ вақт асосий манба бўлиб қолиши мумкин.
❗️ McKinsey таҳлилчиларининг фикрича, агар “муқобил ёқилғилар” (масалан, яшил водород ёки биёқилғилар) кенг миқёсда жорий этилмаса, улар 2040-йилгача жиддий таъсир кучига эга бўла олмайди.

❤2⚡2🔥2👏1
Ўзэнергоинспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (647-сон) қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тасдиқланди.

👍10👎2🔥2❤1
АҚШ $7 миллиардлик "Solar for All" дастурини бекор қилди
АҚШ ҳукумати кам таъминланган ҳудудларда яшовчи оилаларга қуёш энергиясини тақдим этишни мақсад қилган $7 миллиардлик "Solar for All" дастурини бекор қилди. Дастур оилаларга қуёш панеллари ўрнатиш, электр харажатларини камайтириш ва тоза энергия манбаларини кенгайтириш орқали карбон чиқиндиларини қисқартиришни кўзлаган эди.
Бекор қилишнинг расмий сабаблари маблағ ва маъмурий қийинчиликлар билан изоҳланган, аммо натижада дастур ўзининг асосий мақсадларига етолмай қолди. Шу сабабли, 20 дан ортиқ штатлар судга мурожаат қилган ва кам таъминланган оилаларнинг энергия харажатлари ошиши мумкинлиги огоҳлантирилган.
Бу қарор нафақат маҳаллий аҳолига, балки глобал тоза энергия ташаббусларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки ушбу дастур барқарор энергия ва ижтимоий тенгликни оширишга хизмат қилган эди.

❤3⚡2👍1
Қозоғистонни тарихий электр танқислиги кутмоқда етишмовчилик 1 миллиард кВт·соатдан ошиши мумкин
Қозоғистон энергетика тизими 2025–2026-йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақида “Самрук-Қазина” АЖ жамоатчилик кенгаши йиғилишида “KEGOC” АЖ бошқаруви раиси Наби Айтжанов маълум қилди
Айтжановнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқилган электр балансларига мувофиқ, 2025-йил октябридан 2026-йил мартигача бўлган даврда ҳам электр энергияси, ўрнатилган қувват бўйича етишмовчилик кузатилади. Максимал юклама 17,6 ГВт даражасида прогноз қилинмоқда, электр станцияларининг максимал ишлаб чиқариш қуввати эса 16,7 ГВт атрофида бўлади. Натижада қувват танқислиги 0,9 ГВт ни ташкил этади. Ойма-ой электр энергияси танқислиги 125 миллион кВт·соатдан 330 миллион кВт·соатгача ўзгариши кутилмоқда, жами танқислик эса бутун куз-қиш мавсумида 1 миллиард кВт·соатдан ошиши мумкин.
Кутилаётган танқисликни қоплаш мақсадида қўшни давлатларнинг энерготизимларидан, Россия ва Ўзбекистондан электр энергияси импорти режалаштирилган. Бу чора энерготизимни мувозанатлаш ва аҳолига ҳамда корхоналарга электр етказиб беришда узилишлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Бундан аввалроқ, июл ойи охирида Қозоғистонни биринчи бош вазир ўринбосари Роман Скляр ҳукумат брифингида энергия таъминоти муаммоси ва уни ҳал этиш чораларини баён қилган эди. У электр энергиясининг ишлаб чиқилиши ва истеъмолини қатъий назорат қилиш, шунингдек, қиш мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

❤6⚡3😱2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rondo Energy дунёдаги энг йирик саноат иссиқлик аккумулятори ишга тушганини эълон қилди
Rondo Energy компанияси маълум қилишича, 100 МВт·соат қувватга эга Rondo Heat Battery номли иссиқлик аккумулятори тижорат миқёсида ишга туширилди.
❗️ Қурилма тўлиқ автоматик режимда, фақатгина объект ҳудудидаги қуёш панеллари орқали ишлайди. У Калифорнияда жойлашган Holmes Western Oil Corporation заводига узлуксиз саноат иссиқлиги ва юқори босимли буғ етказиб беради.
Energy Impact Partners компанияси ҳамкори Энди Любершан бу воқеани қуёш ва шамол энергетикаси учун "глобал бурилиш нуқтаси" деб атади.
Унинг сўзларига кўра:

“Қандай қилиб электромобиллар қайта тикланувчи энергияни транспорт соҳасига олиб кирган бўлса, иссиқлик аккумуляторлари ҳам саноат иссиқлиги бозорини очади. Бу йўналиш бутун дунё энергия истеъмолининг қарийб 25 фоизини ташкил этади.”
👉 @Energetika
🔥5⚡4❤2
"Қамбар-Ота-1” ГЭС лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви: мутахассислар лойиҳадаги танқидий камчиликларни очиқлади
Қирғизистондаги Қамбар-Ота-1 гидроэлектр станцияси бўйича жамоатчилик эшитувларида “Рекалар чегараларсиз”("Rivers without Boundaries") фонди мутахассислари лойиҳа ҳужжатларида катта камчиликлар борлигини маълум қилди.
Уларнинг таъкидлашича, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (ОВОСС) ҳисоботида Норин дарёси экотизимларига бўладиган оқибатлар тўлиқ ёритилмаган, ҳамда зарур экологик чоралар кўрсатилмаган.
“Ҳужжатда фақат умумий маълумотлар бор, сув остида қоладиган ҳудуддаги табиий муҳит ҳақида аниқ маълумот йўқ,” — деди мутахассис Евгений Симонов.
Фонд директори Александр Колотов эса "Арал усачи" ва "Сирдарё лопатонoси" каби нойоб балиқ турлари таҳлилдан чиқарилганини танқид қилди.
Экологлар биологик хилма-хилликни сақлаш учун ажратилган 2,6 млн долларлик бюджетни ҳам шубҳа остига олди, маблағнинг катта қисми балиқ кўпайтириш заводига тўғри келади, аммо балиқларни қаерга қўйиш режаси ноаниқ, чунки Норин бўйлаб яна 30 та ГЭС(катта ва кичик) қурилиши кутилмоқда.
Ташкилот лойиҳани қайта ишлаб чиқиш, реал дала тадқиқотлари натижаларини қўшиш ва таъсирни камайтириш ҳамда компенсация чораларини аниқ белгилашни талаб қилмоқда.
❗️ Экологлар огоҳлантиришича, бундай лойиҳа етарли маълумотсиз қабул қилинса, орқага қайтмас экологик йўқотишларга олиб келади.
❗️ Навбатдаги эшитувлар ноябр ойида Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлиб ўтади.

😢3❤2👍2🔥1
Европада шамол энергетикаси инқирози
2025-йилнинг дастлабки 9 ойида Европада шамол электр станцияларининг ишлаши рекорд даражада чекланган (curtailment). Сабаби — ишлаб чиқилаётган қайта тикланувчи энергия ҳажми электр тармоқлари имкониятидан ошиб кетмоқда, яъни тармоқлар бардош бера олмаяпти.
Шу боис айрим мамлакатларда операторлар ишлаб чиқарувчиларга “ишлаб чиқаришни камайтиргани учун” тўлов қилмоқда. Бу эса шамол энергетикасида жиддий муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
Чеклов даражалари:
Испания — 12,2 % (ўтган йили 9 %)
Франция — 5,3 %
Германия — 4,9 %
Жанубий Швеция — 2,4 %
❗️ Мутахассислар айтишича, Европа электр тармоқлари ўзаро етарли боғланмаган, шунинг учун ортиқча энергияни бошқа давлатларга узатиш қийин.
Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен бу муаммони ҳал қилиш учун тармоқларни янгилашга 2050-йилгача 2,7 триллион долларгача сармоя кераклигини айтди.
Хулоса қилиб айтганда агар тармоқ муаммолари ҳал қилинмаса, шамол энергетикаси нафақат секинлашади, балки Европа саноати ва энергия хавфсизлигига ҳам жиддий зарар етказиши мумкин.
Электрнинг хам уволи бор, бизга узатинглар)

😁8❤3👍1🔥1
“Давлат режалари рақамларга тўлиб-тошган, лекин уларда реал таҳлил, техник янгиланишга эҳтиёж сезилмайди. Биз ўсишни рақамлар билан эмас, тизим сифати билан ўлчашни унутдик.”
Пётр Степанович Непорожний СССР энергетика вазири (1962–1985).("Мамлакат энергетикаси вазир кўзи билан" китобидан)

⚡6😢4🔥2❤1👍1
Energetika
“Давлат режалари рақамларга тўлиб-тошган, лекин уларда реал таҳлил, техник янгиланишга эҳтиёж сезилмайди. Биз ўсишни рақамлар билан эмас, тизим сифати билан ўлчашни унутдик.” Пётр Степанович Непорожний СССР энергетика вазири (1962–1985).("Мамлакат энергетикаси…
Янъи ўзининг китобида Непорожний 1980-йиллар бошларида электр ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бораётган бўлса-да, бу ўсиш самарадорликни ошириш билан эмас, фақат янги станцияларни кўпайтириш орқали таъминланаётганини. Энергия кўпаяр, лекин уни ишлаб чиқаришнинг сифати, тежамкорлиги, техник янгиланиш суръатлари орқада қолганини айтиб ўтиб кетган.
Биз бугун тизимни 60% майли боринг ана қарийб 50% ўша пайтдаги орқада қолган тармоқлар билан халигача ушлаб турибмиз.

👍8❤3🔥2
Дунё энергетикасини ўзгартираётган энг йирик 10 та қуёш электр станцияси
Қуёш энергияси бугунги кунда қуёш нуридек тез суръатда бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда. Қизиб турган саҳролардаги минглаб панеллар бутун минтақаларни электр билан таъминлаяпти. Қуйида ҳақиқатан ҳам ишлаб турган ва катта миқдорда энергия бераётган дунёдаги энг йирик 10 та қуёш электр станцияси ҳақида маълумот берилади.
1. Гунхэ / Талатан қуёш электр станцияси (Хитой) — 15 600 МВт
Бу станция Цинхай вилоятининг Гунхэ уездида жойлашган бўлиб, Талатан қуёш парки номи билан машҳур. Унинг майдони тахминан 420 квадрат километр, бу эса уни дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясига айлантиради.
2. Мидонг қуёш лойиҳаси (Хитой) — 3 500 МВт
2024 йил июнь ойида Синьцзян вилоятидаги Урумчи шаҳри яқинида тўлиқ ишга туширилган. Ишга тушган пайтда бу дунёдаги энг катта якка қуёш станцияси эди. Станция саҳро ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига тахминан 6,09 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
3. Бхадла қуёш парки (Ҳиндистон) — 2 245 МВт
Раджастан штатидаги Тар саҳросида жойлашган. Ҳиндистондаги энг йирик қуёш станцияси ҳисобланади. Қурилиш 2015–2020 йиллар оралиғида босқичма-босқич амалга оширилган. Майдони тахминан 56 квадрат километр.
4. Хуанхэ қуёш электр станцияси (Хитой) — 2 200 МВт
Цинхай вилоятида жойлашган бу станция бир нечта босқичларда қурилган бўлиб, қуёш ва гидроэнергияни бирлаштирган тизим асосида ишлайди. Унинг барқарор ишлаш қобилияти туфайли Хитойдаги энг муҳим энергия объектларидан бири саналади.
5. Pavagada Shakti қуёш парки (Ҳиндистон) — 2 050 МВт
Карнатака штатидаги Тумкур туманида жойлашган. Асосан 2019 йилга келиб тўлиқ ишга туширилган. Лойиҳа ҳукумат ва бир нечта хусусий компаниялар ҳамкорлигида амалга оширилган бўлиб, ерлар маҳаллий аҳолидан ижарага олинган.
6. Al Dhafra қуёш электр станцияси (БАА) — 2 000 МВт
Абу-Даби шаҳри яқинида жойлашган ва 2023 йил июнь ойида тўлиқ ишга туширилган. 20 квадрат километр саҳро ҳудудида, қарийб 4 миллион икки томонлама панеллар ўрнатилган. Бу станция тахминан 200 мингта уй хўжалигини электр билан таъминлайди.
7. Бенбан қуёш парки (Миср) — 1 650 МВт
Асван вилоятида жойлашган бўлиб, Африка қитъасидаги энг йирик қуёш комплекси ҳисобланади. Унинг таркибида 41 та алоҳида станция бор ва барчаси ягона инфратузилма орқали уланган. Тўлиқ 2019 йил атрофида ишга туширилган.
8. Тенгер қуёш парки (Хитой) — 1 547 МВт
Нинся худудида, Ички Мўғулистонда жойлашган. У “Дунёдаги қуёш баҳри” деб ҳам аталади, чунки бутун майдонни қуёш панеллари қоплаган.
9. NP Kunta Ultra Mega Solar Park (Ҳиндистон) — 1 500 МВт
Андхра-Прадеш штатида жойлашган. Бу ҳам Ҳиндистондаги йирик энергия марказларидан бири бўлиб, мамлакатдаги яшил энергия улушини оширишга хизмат қилмоқда.
10. Noor Abu Dhabi (Свейхан) қуёш станцияси (БАА) — 1 117 МВт
2019 йилда тўлиқ ишга туширилган. Бу ерда 3 миллиондан ортиқ панел ўрнатилган ва улар сувсиз роботлаштирилган тозалаш тизими орқали ишлатилади. Ишга тушган пайтда дунёдаги энг катта якка қуёш станцияси деб эътироф этилган эди.
❗️ Бу станциялар нафақат мамлакатлар, балки бутун дунё энергетикаси келажагини ўзгартирмоқда — қуёш энергияси орқали барқарор, тоза ва иқтисодий самарали электр таъминоти шаклланмоқда.

🔥6❤3⚡2👍1
Халқаро энергетика агентлиги (IEA) чиқарган ҳисоботга кўра, Африкада ҳали ҳам 600 миллиондан ортиқ инсон электр тармоғига уланмаган.
Ҳисоботда бу муаммони ҳал қилиш учун ҳар йили камида $15 миллиард инвестиция зарур, аммо ҳозирча атиги $2,5 миллиард ажратиламоқдалиги келтирилган.

😢9🔥1👏1
Европа Иттифоқи 2027 йил охиригача Россиядан табиий газ импортни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу қарор Украина уруши ва энергетик хавфсизлик билан боғлиқдир бу тўғри. Энди Европа газнинг асосий қисмини АҚШдан суюлтирилган табиий газ (LNG) шаклида оляпти.
❗️ Reuters маълумотига кўра, 2026–2029 йилларда Европа импортининг қарийб 70 фоизи АҚШга тўғри келиши мумкин.
❗️ Қизиғи бундай алмашув ҳаммани қувонтирмаяпти 😄. Белгияда экологик фаоллар “Fossil Gas”(юқоридаги расм) ёзуви остида Россия ва АҚШни рамзий тарзда танқид қилувчи намойиш ўтказди.
❗️ Улар фикрича, Россия газини АҚШники билан алмаштириш фақат бир боғлиқликни бошқаси билан алмаштиришдир.
❗️ Европа эса ҳозирча муқобил манбалар шамол, қуёш ва водород энергетикасини кенгайтириш орқали тўлиқ мустақил энергия тизимига ўтишни мақсад қилмоқда.

🔥6❤2👍2😁1
Қайта тикланадиган энергия манбалари янги киберхавф манбаи(ми?)
Дунё “яшил” энергияга ўтаётгани сари қуёш электр станциялари хакерлар учун янги нишонга айланмоқда. Бошида бундай тизимларга эътибор кам бўлган, энди эса улар бутун энергетика хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Блекаутлар кўпинча тизим хатолиги ва авариялар сабаб юзага чиқади, лекин ўйлаб кўрганмисиз бу киберхужум орқали хам бўлиши мумкинлигини.
Сўнгги йилларда халқаро агентликлар қайта тикланадиган энергия тармоқларида киберхавф ошганини огоҳлантирган. Яқинда Испанияда юз берган катта блекаут (кенг кўламли электр ўчиши) киберхужум бўлмаган бўлса-да, тизим қанчалик заифлигини кўрсатган.
Масалан тадқиқотчилар тадқиқот пайти Ҳиндистонда бир қуёш станциясига оддий логин орқали кириб олишган, Японияда эса хакерлар юзлаб кузатув қурилмаларини бузиб, тармоқни бошқариш имконига эга бўлишган.
❗️ Энг заиф жой замонавий инверторлар ҳисобланади, яъни панеллардан келган токни электр тармоғига ўтказувчи қурилмалар. Улар интернет, Wi-Fi орқали ишлайди, шунинг учун хужумчиларга кириш эшигини очади. Инверторга кирган хакер ишлаб чиқаришни тўхтатиши ёки бутун тармоқни ишдан чиқариши мумкин.
Мутахассислар 40 дан ортиқ янги заифликни аниқлашган, ҳатто баъзи Хитой ишлаб чиқаришидаги инверторларда яширин алоқа модуллари топилган, улар орқали тизимни масофадан бошқариш мумкин бўлади.
Шу сабабли АҚШ ва Европа янги киберхавфсизлик стандартларини (NIST, ISO 27001, IEC 62443, NIS2) жорий этмоқда. Улар энергия тизимларини ҳимоя қилишни, янгиланишларни мунтазам текширишни ва фавқулодда ҳолатларга тайёр туришни талаб қилади.
Хулоса қилганда қуёш энергияси тармоққа уланаётган сари киберхатарлар ҳам кучаяди. Ҳимоя кучли бўлмаса, “яшил” энергия бутун электр тизимини хавф остига қўйиши мумкин.

❤3👍2👏2
2025-йилнинг январ–сентябр (9 ой) даврида Ўзбекистон Хитойга қувур орқали тахминан 629,8 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган.
😱14❤3👎3🔥2
Energetika
AI маълумот марказлари — энергетикага янги босим сифатида кўрилмоқда BPнинг сўнгги ҳисоботига кўра, сунъий интеллект маълумот марказлари яқин ўн йилликларда электр энергия бозорида катта юк бўлиши мумкин. 2035-йилгача маълумот марказларининг электр энергия…
1000 та сервер жавонларини (яъни сервер ускуналари жойлашган стойкалар тассавур қилдингиз а) ишлатиш учун керак бўладиган кўмир миқдори уларнинг қуввати ва электр станциясининг самарадорлигига боғлиқ. DeepSeek маълумотларига кўра, 1000 та замонавий, юқори қувватли GPU-серверлар жойлашган марказни таъминлаш учун кўмир ёқадиган электр станцияси йилига 90 минг тоннадан 180 минг тоннагача кўмир ёқади. Кунлик ҳисобда бу 250 дан 500 тоннагача кўмир дегани.
Келинг сизларга қизиқарли хисоблаш орқали тушунтиришга харакат қиламан.
Сервер жавони (стойка) қуввати: замонавий GPU-серверлар 20–40 кВтгча электр истеъмол қилади. Ўртача 30 кВт деб оламиз.
PUE (маълумот маркази самарадорлиги коэффициенти): 1,4 бу совутиш, ёритиш ва бошқа қўшимча сарфларни ҳисобга олганда.
Кўмирнинг энергия сигими: тахминан 1 кг = 7 кВт·соат.
Битта оддий иссиқлик электр станцияси (ИЭС) самарадорлиги ўртача (КПД) 38%.
Маълумот марказининг йиллик электр истеъмоли-1000 та сервер жавони учун умумий истеъмол қуввати:
30 кВт × 1000 = 30 000 кВт ёки 30 МВт.
Совутиш ва бошқа эҳтиёжларни ҳисобга олсак (PUE = 1,4):
30 МВт × 1,4 = 42 МВт.
Шундай қилиб, йиллик истеъмол қуйидагича бўлади:
42 МВт × 24 соат × 365 кун = 367 920 000 кВт·соат (тахминан 368 миллион кВт·соат).
Шу электрни ишлаб чиқариш учун керак бўладиган кўмир
1 кг кўмир тўлиқ ёқилганда тахминан 7 кВт·соат энергия беради, лекин электр станциясининг самарадорлиги 38% бўлгани учун фойдали чиқиш энергияси:
7 × 0,38 = 2,66 кВт·соат.
Демак, 368 миллион кВт·соат электр олиш учун керак бўладиган кўмир миқдори:
367 920 000 / 2,66 ≈ 138 000 000 кг, яъни 138 минг тонна.
Кунлик кўмир сарфи
138 000 тонна / 365 кун = 378 тонна/кун.
Бу рақамлар нима англатади?
Логистика жиҳатидан: 250–500 тонна кўмир бу 3,5 дан 7 тагача темирйўл вагони дегани (битта вагоннинг сигими тахминан 70 тонна).
Электр қуввати жиҳатидан: 1000 та GPU-сервердан иборат бундай марказни қувватлантириш учун 50–150 МВт қувватли йирик иссиқлик электр станцияси блоки керак бўлади.
❗️ Экологик жиҳатдан: шунча кўмирни ёқиш натижасида йилига 300 мингдан 600 минг тоннагача карбонат ангидрид (CO₂) ҳавога чиқади. Бундан ташқари, кул, чанг ва бошқа зарарли чиқиндилар ҳам ҳосил бўлади.
❗️ Хулоса шуки катта ҳажмдаги маълумот марказини (дата марказни) кўмир ёқадиган электр станцияси орқали қувватлантириш катта ёқилғи сарфини талаб қилади ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Шу сабабли бугунги кунда кўплаб йирик маълумот марказлари қайта тикланувчи энергия (қўёш, шамол) ёки атом электр станциялари мавжуд ҳудудларда жойлашмоқда. Шунингдек, улар энергия самарадорлигини ошириш ва PUE кўрсаткичини пасайтириш устида фаол ишламоқда.

❤6🔥2⚡1
Иқлим ўзгариши: Глобал таҳдидлар ошиб бормоқда
Кеча нашр этилган Reuters мақоласига кўра, жаҳон бўйлаб иқлим ўзгариши хавфи тобора кучаяпти. Коррал рифларининг 84 фоизи деярли тикланмас даражада йўқолган, атмосферадаги карбонат ангидрид (CO2) даражаси рекорд даражага етган, нефть, газ ва кўмир каби фосил(аньанавий) ёқилғилар эса ҳали ҳам асосий энергия манбаи сифатида қолмоқда.
❗️Агар глобал ҳарорат +1,5°C дан ошса, Амазон ўрмони қулаши ва Атлантика меридионал айланиши (AMOC) бузилиши каби ҳалокатли оқибатлар юзага келиши мумкин.
Тоза энергия ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда хусусан 2024 йили жаҳон бўйлаб 582 гигаватт қўшилди, бу 15,1% ўсишга тенг. Бироқ, БМТнинг 2030 йилга белгиланган мақсадларига етиш учун йиллик ўсиш 16,6% бўлиши керак.
Ўрмонларни сақлаш ҳам катта муаммо бўлиб қолмоқда бунга мисол тариқасида 2024 йили 8,1 миллион гектар ўрмон йўқолган, бу эса 140 дан ортиқ мамлакатларни 2030 йилга белгиланган мақсадларидан 63% орқада қолдирмоқда. Шу боис, халқаро экспертлар ҳукуматларни ўрмонларни сақлаш, тиклаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларига сармоя киритиш бўйича тезкор чоралар кўришга чақирмоқда, чунки бу глобал хавфни камайтириш ва келажак авлод учун барқарор энергия таъминотини таъминлашнинг ягона йўлидир.

🔥5❤4