Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
Нефт бозори: ортиқча таклиф ва пасайган талаб фонида беқарорлик кучаймоқда

2025-йил кузида глобал нефт бозори кескин ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Халқаро Энергетика Агентлиги (IEA) ва OPEC+ маълумотларига кўра, дунё бўйича нефт таъминоти талабдан анча юқори бўлиб, бу бозорда "ортиқча таклиф" (surplus) ҳолатини келтириб чиқармоқда.

Сўнгги ҳисоботларда айтиллишича, OPEC+ аъзо мамлакатлар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларининг оширилиши, айни пайтда Хитой ва Европадаги иқтисодий ўсиш суръатларининг сустлашуви натижасида нефтга бўлган глобал талаб пасайган. Шу сабабли Brent маркали нефт нархи сўнгги беш ой ичида энг паст даражага яъни баррелига 61,5 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Мутаҳассисларнинг фикрича, бу ҳолат қисқа муддатда истеъмолчиларга фойда келтиради энергия нархлари пасаяди, аммо узоқ муддатда нефт экспорт қилувчи давлатлар иқтисодиётига босим ошади. Айниқса Россия, Саудия Арабистони ва Марказий Осиё мамлакатлари учун бу ҳолат бюджет даромадларининг камайишига олиб келиши мумкин.

IEA ҳисоб-китобларига кўра, 2025-йилда дунё бўйича нефт ишлаб чиқариш ҳажми кунига 103 миллион баррелга етади, талаб эса атиги 101 миллион баррелни ташкил қилади. Яъни бозорда ҳар куни 2 миллион баррел ортиқча нефт пайдо бўлади.

Айрим давлатлар ишлаб чиқаришни қисқартириш орқали нархни барқарорлаштиришга уринишмоқда, бироқ бу ҳозирча кутилган самара бермаяпти. Энергетика таҳлилчилари фикрича, агар ҳолат шу тарзда давом этса, нефт нархлари баррелига 55 долларгача тушиши эҳтимоли бор.

👉 @Energetika
41👍1🔥1🤔1
#билармидингиз
#факт

NASA маълумотларига кўра, Хитойдаги “Уч дара” (Three Gorges) тўғони Ер ўқининг ҳолатини қарийб 2 сантиметрга силжитган. Бунга сабаб — тўғонда жамланган 10 триллион галлон (тахминан 39 триллион литр) сув массаси. Шу улкан сув миқдори Ер массасининг тақсимланишига таъсир этиб, инерция моментини камайтирган. Натижада Ер бироз тезроқ айлана бошлаган ва сутка давомийлиги 0,06 микросекундга қисқарган.
😱11😁6🔥31🤔1
Energetika
Photo
Нега сувли совутиш ўрнига қуруқ усул танланди?

Дастлаб, реактор совутиш учун лойиҳалаш босқичларида Айдаркўл сув манбаи қарийб вариант сифатида кўриб чиқилган эди, лекин кимёвий таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу сув жуда минераллаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мос эмас.

Шунингдек, иқлим ўзгаришлари ва реакторнинг узоқ муддат ишлаш муддати (60 йил + мумкин бўлган 20 йил қўшимча) ни инобатга олган ҳолда қуруқ совутиш усулини қўллаш маъқул деб топилган.

Бу усул Хитой ва Венгрияда 1400 МВтгача бўлган иссиқлик станцияларида муваффақиятли қўлланилган.

“Ўзатом” агентлиги таркибидаги "Атом электр станциясини қуриш дирекцияси" раҳбари - Отабек Аманов

👉 @Energetika
👍81👎1🔥1
Туркиядаги Росатом билан қурилаётган “Аkkuyu” АЭСнинг биринчи реактори 2026 йилда ишга туширилади

Туркиянинг энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар бўлиб ўтаётган Россия энергетика ҳафталиги доирасида маълум қилишича, “Akkuyu” атом электр станциясининг биринчи реакторини 2026 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия 2050 йилгача атом энергетикаси қувватини 20 гигаваттгача етказишни режалаштирган. Ушбу мақсадга эришиш учун мамлакат Қора денгиз минтақасида қўшимча реакторлар қуришни режалаштирмоқда. Шунингдек, 5 гигаватт қувватга эга кичик модули реакторлар (SMR) қурилиши ҳам кўриб чиқилмоқда.

Байрактарнинг таъкидлашича, “Akkuyu” АЭС қурилиши мамлакат имкониятларини кенгайтиради:

“Ҳозирги пайтда лойиҳанинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошди биз "Akkuyu" бўйича ана шундай натижага эришдик. Бу бизга иккинчи ва учинчи лойиҳаларни ривожлантиришда ёрдам беради. Ёки, эҳтимол, Туркиядан ташқарида — масалан, Венгрияда ёки бошқа жойларда янги лойиҳаларни амалга оширишимиз мумкин,” — деди Байрактар.

❗️ Мен ҳам Байрактарнинг шу сўзларини иқтибос сифатида кўрмоқчиман. Яъни Ўзбекистон мисолида айтсам мана бу АЭС қурилиши бошланиб қачон блоклар ишга туширилишидан қаътий назар биласизми биз камида керакли мутахассисларга эга бўламиз. Маълумот учун Жиззахдаги АЭС қурилиш босқичида 20 000 киши жалб қилиниши режалаштирилган ва уларнинг 70 % яъни тахминан 14 000 ўзбекистонлик мутахассис бўлиши кўзда тутилган.

👉 @Energetika
8👍42👎2🔥1
Қайта тикланувчи энергия рекорд даражада ўсди, аммо иқлим мақсадларига ҳали етарли эмас

2024 йилда дунё бўйича қайта тикланувчи энергия қувватлари рекорд даражада ошди — жами 582 гигаватт янги қувват ишга туширилди. Бу 2023 йилга нисбатан 15,1 фоизга кўп дегани. Шунингдек, мамлакатлар ҳали ҳам БМТнинг 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватини уч баробар ошириш мақсадидан орқада қолмоқда.

Халқаро қайта тикланувчи энергия агентлиги (IRENA), Global Renewables Alliance ҳамда COP30 Бразилия раислиги томонидан хисобот тайёрланди. Унда 2023 йилда Дубайда бўлиб ўтган COP28 иқлим саммитида 100 дан ортиқ давлат томонидан қабул қилинган “уч баробар ошириш” мақсади бўйича ҳозирги ҳолат таҳлил қилинган.

Ҳисоботга кўра, 2024 йил охирига келиб дунёда жами 4 443 гигаватт қайта тикланувчи энергия қуввати ўрнатилган. Мақсад эса 2030-йилгача 11 174 гигаваттга етказиш. Бунинг учун 2025–2030 йиллар оралиғида ҳар йили камида 16,6 фоизлик ўсиш зарур бўлади.

👉 @Energetika
63🔥2
Бразилияда кенг кўламли электр узилиши: тизимдаги муаммолар юзага чиқди

2025-йил 14-октябр куни Бразилияда йирик электр узилиши содир бўлди. Мамлакатнинг 26 та штати ва Федерал округи бир неча соат давомида электрсиз қолди. Бу ҳолат охирги йилларда кузатилган энг катта энергетик авариялардан яна бири бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, узилишнинг сабаби Парана штатидаги Bateias электр субстанциясида чиққан ёнғин бўлган. Ёнғин натижасида 500 кВ кучланишли асосий линиялар автоматик тарзда ўчиб, бутун мамлакат электр тармоғининг мувозанати бузилган. Тизимдаги ҳимоя механизмлари ишлаган, лекин юкламани барқарорлаштириш учун айрим ҳудудларда электр вақтинча тўхтатилган.

Натижада жанубий ва марказий ҳудудларда 10 минг мегаваттга яқин юклама тизимдан узилиб қолган. Баъзи ҳудудларда электр бир соат ичида қайта ёқилган бўлса, бошқа жойларда тўлиқ тикланиш 2–2,5 соатгача давом этган.

Энергетика вазири Александр Силвейра бу ҳодисани “ягона техник носозлик” деб атаб, энергия етишмовчилиги эмас, балки эскирган инфратузилма сабаб бўлганини таъкидлаган.

❗️ Аммо мутахассислар фикрича, бу воқеа Бразилия энергетика тизимининг заифлигини кўрсатиб, тармоқни модернизация қилиш зарурлигини яна бир бор эслатди.Бразилияда юз берган бу "blackout" энергия хавфсизлиги ва тармоқ барқарорлиги масалаларини қайта кўриб чиқиш кераклигини яққол намоён этди.

👉 @Energetika
4😢3🔥21
​​Ғарбий Қозоғистонда пропан танқислиги ва АВЗСларда навбатлар кузатилмоқда

Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларида пропан (пропан-бутан аралашмаси) етишмовчилиги кузатилмоқда. Шу сабабли автомобиллар учун ёқилғи қуйиш станцияларида — АВЗСларда узун навбатлар ҳосил бўлган.

Ҳайдовчилар маълум қилишича, Ақтўбе шаҳрида айрим станцияларда газ бутунлай йўқ, мавжуд жойларда эса уни олиш учун узоқ вақт кутишга тўғри келмоқда.

Маҳаллий ҳокимлик бу муаммони тан олиб, ҳозирда минтақада пропан етишмовчилиги борлигини тасдиқлаган. Расмий маълумотларга кўра, Ақтўбе вилоятига ойига тахминан 16 минг тонна пропан керак бўлади, аммо ажратилган ҳажм бу эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмаяпти.

Октябрь ойида “SNPS-Aktobemunaigaz” заводидан қўшимча 972 тонна пропан ажратилган, улардан 14-октябрь ҳолатига келиб 782 тоннаси темир йўл орқали етказилган.

Мутассадиларнинг айтишича, газ танқислиги вақтинчалик бўлиб, уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, пропан нархи масаласи келаси йилнинг январ–февраль ойларида қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ҳайдовчилар эса, одатдагидек, ҳар куни “газ топиш” муаммосига дуч келмоқда.

“Бир ҳафтадан бери газ излаб юрибман, қаерда бўлса, ўша ерга бораман. Бугун эса яна узун навбатда турибман”, — дейди Ақтўбедаги ҳайдовчилардан бири.

👉 @Energetika
😁8🔥31😢1
Гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлар.

👉 @Energetika
32👍2
Тезак билан “ҳал этиш” 21-асрдая

Қумқўрғон туман ҳокими халққа тезак ёқишни “маслаҳат” берибди. Бу қандай тушунча ўзи? XXI асрда, энергия манбалари, қайта тикланувчи технологиялар, газ ва электр инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида гап кетаётган пайтда, ҳоким тезак ҳақида ўйлаяпти!

Бу ҳокимнинг сўзини майли энергетик сифатида бўлсин шунчаки ўзим учун шармандалик деб хисоблайман, бу шармандаликни ўзи эмас балки тизим қай даражада аҳволга тушаётганини ҳам намоён қилади.

Халққа ҳурмат шундан бошланади!

👉 @Energetika
👍13😁82😢21
Тожикистон Қозоғистонга 20-йил давомида узлуксиз электр энергияси етказиб бериши мумкин

Тожикистон ҳозирда Роғун ГЭСи қурилишини амалга оширмоқда. Маълумот учун Лойиҳа доирасида умумий қуввати 3,6 минг МВт бўлган олтита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Биринчи агрегат 2018 йилда, иккинчиси эса 2019 йилда ишга туширилган. Барча агрегатларнинг тўлиқ ишга туширилиши 2033–2035 йилларга мўлжалланган.

Шу билан бирга, Тожикистон ва Қозоғистон ҳукуматлари электр энергияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳасини маъқуллаган экан. Унга кўра, агар Қозоғистонда электр етишмовчилиги юз берган холатларда, Тожикистон 20 йил давомида узлуксиз энергия етказиб бериб келиши кўзда тутилган .

Энергия асосан Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига йўналтирилади, чунки етказиб бериш Ўзбекистон орқали транзит йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Бошқа техник ва молиявий шартлар келишув расман имзолангандан кейин маълум бўлади.

👉 @Energetika
🔥3😁31
Канада рекорд даражада тез суръатларда Хитойга нефть экспорт қилмоқда

Канаданинг Хитойга нефть экспорти бу ой рекорд даражада ўсмоқда, бунга Хитойнинг АҚШ нефтидан юз ўгириб, харидларни кескин оширгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.

Ванкувер портидан октябр бошидан бери деярли 5 миллион баррел нефть жўнатилган бу исталган ой бошидаги дастлабки 15 кун учун рекорд кўрсаткичдир, деб ёзади кемаларни кузатиш билан шуғулланувчи Vortexa компанияси.

Хитойлик харидорлар кунига ярим миллион баррелга яқин импорт нефтини харид қилмоқда бу орқали улар АҚШ босими кучайган бир пайтда Россия ва Эрон нефти учун берилаётган катта чегирмалардaн фойдаланмоқда.

Британия Колумбияси портидан чиққан танкерларнинг 70 фоиздан ортиғи Хитой томон йўл олган. Қолганлари эса АҚШнинг ғарбий қирғоғига Лос-Анжелес яқинидаги ҳудудга йўналган. У ерда юклар одатда йирик танкерларга қайта юкланади ёки умуман манзил кўрсатилмаган бўлади.

Яқинда Хитой АҚШ билан боғлиқ кемалар учун жавоб тариқасида порт йиғимларини оширди, бу эса Америка нефтини Осиёга етказиш харажатларини сезиларли даражада кўпайтирди.

Argus маълумотларига кўра, Ванкувер нефти ҳозирда Техас портларига қувурлар орқали етказиладиган Канада навларига нисбатан қиммат савдолашмоқда бу 2024 йил сентябридан бери биринчи марта кузатилмоқда. Шу билан бирга, Яқин Шарқнинг оғир навли нефтьлари ҳам сўнгги ойлар ичида Brent эталонига нисбатан қимматлашган, ҳатто ОПЕК+ давлатлари қазиб олиш ҳажмини ошираётганига қарамай.

👉 @Energetika
6👍2🔥21
Energetika
Тезак билан “ҳал этиш” 21-асрдая Қумқўрғон туман ҳокими халққа тезак ёқишни “маслаҳат” берибди. Бу қандай тушунча ўзи? XXI асрда, энергия манбалари, қайта тикланувчи технологиялар, газ ва электр инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида гап кетаётган пайтда,…
Ой реактори: Ер йўлдоши атом энергияси учун биринчи космик майдончага айланиши мумкин

Космонавт Олег Кононенко:
Ой саноат асосида ўзлаштирилиши учун атом электр станцияси зарур.

Қийинчиликларга қарамай, ушбу улкан режани амалга ошириш Ойни фақат қисқа муддатли “рейдлар” орқали ўрганишдан унинг саноат асосида ўзлаштирилишига ўтишни таъминлайди.

Атом технологиялари бу нафақат электр энергияси ишлаб чиқариш. Улар Ойни, узоқ космосни ўзлаштириш ҳамда долзарб энергетик муаммоларни ҳал этиш учун кенг имкониятлар яратади, дейди Олег Кононенко.

Унинг сўзларига кўра, бундай объект келажакдаги ой базалари, илмий-тадқиқот станциялари ва истиқболда саноат мажмуаларини барқарор энергия билан таъминлаш имконини беради. Бу эса инсониятнинг сайёрамиздан ташқарида ишлаш имкониятларини тубдан ўзгартиради.

Мутаҳассислар таъкидлашича, бу улуғвор лойиҳа космоснинг экстремал шароитида ишлай оладиган технологияларни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Шунингдек, у мамлакатнинг стратегик жиҳатдан муҳим соҳада технологик устунлигини намоён этади.

❗️ Маълумот учун:
АҚШнинг NASA агентлиги Ойдаги илк ядровий реакторни 2030-йилгача ўрнатишни режалаштирган.
Хитой ва Россия эса “Ой халқаро илмий тадқиқот станцияси” (ILRS) доирасида ядровий реакторни 2033–2035-йилларда ишга туширишни мўлжалламоқда.

👉 @Energetika
55🔥2😢2
Россия Афғонистонда кичик гидроэлектр станциялар (ГЭС) қуриши мумкин.#
👎8👏6👍2😁1🤔1
400 МВт/800 МВт соат! Jiuzhou Group Ўзбекистондаги тўртта йирик энергия сақлаш лойиҳасини ютди

Мазкур энергия сақлаш лойиҳалари Ўзбекистоннинг энергетика тузилмасини оптималлаштириш ва тармоқ барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббус ҳисобланади. Улар мамлакатнинг қайта тикланувчи энергия стратегиясини илгари суриш йўлидаги асосий таркибий қисмларидандир. Умумий 400 МВт/800 МВт×соат қувватга эга бўлган бу лойиҳалар Андижон, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент каби аҳоли зич, энергия истеъмоли юқори ҳудудларда жойлаштирилади.

Лойиҳаларда “бир марталик ортиқча қувват захираси” (one-time over-provisioning) концепцияси қўлланилади, бу эса амалдаги сақлаш сигимини 245,96 МВт×соатдан 260,48 МВт×соатгача ўзгаришини таъминлайди. Тизимлар қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқаришдаги тебранишларини юмшатиш, тармоқдаги юкламаларни тартибга солиш (peak regulation) ва “яшил энергия”ни электрохимик сақлаш технологияси орқали самарали интеграция қилишга хизмат қилади. Натижада, бу Ўзбекистоннинг энергия хавфсизлиги ва энергия ўтиш (transition) мақсадларига бевосита ҳисса қўшади.

Jiuzhou Group томонидан таъминланадиган AC/DC қувват тизимлари энергия сақлаш станцияларининг барқарор ишлашини таъминлайдиган асосий бошқарув ускуналари ҳисобланади.

DC тизими литий-темир-фосфат (LiFePO₄) батарея блоклари ва автоматик узгичлар каби муҳим жиҳозларга ишончли бошқарув қувватини етказиб беради.

AC узлуксиз қувват манбаи (UPS) эса мониторинг, ҳимоя ва алоқа тизимларининг 24 соатлик барқарор ишлашини таъминлайди, шу орқали станция ичидаги қувват тебранишлари сабабли юзага келиши мумкин бўлган бошқарувдан чиқиш хавфини бартараф этади.

Ушбу тизимнинг юқори ишончлилиги энергия сақлаш станцияларига тезкор жавоб, хавфсиз тармоққа уланиш ва масофадан диспетчерлик бошқаруви имконини беради. Натижада, лойиҳа тармоқдаги юкламани камайтириш, частотани барқарорлаштириш ҳамда қайта тикланувчи энергияни интеграция қилиш каби асосий функцияларни тўлиқ бажаришига кафолат яратади.

👉 @Energetika
41👍1🔥1👏1
TrinaTracker компанияси Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида жойлашган қуёш электр станцияси учун 363 мегаватт қувватга эга қуёш трекерлари тизимини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

👉 @Energetika
42🔥2
Energetika
Тезак билан “ҳал этиш” 21-асрдая Қумқўрғон туман ҳокими халққа тезак ёқишни “маслаҳат” берибди. Бу қандай тушунча ўзи? XXI асрда, энергия манбалари, қайта тикланувчи технологиялар, газ ва электр инфратузилмасини ривожлантириш ҳақида гап кетаётган пайтда,…
Мени бир савол қийнайди: агар ҳокимнинг уйига газ ё электр берилмаса, шу пайт ҳам шундай маслаҳат берган бўлармиди?

Ҳақиқий раҳбар халққа “чида” демайди, “чидамайлик, биргаликда ҳал қилайлик” дейди. Шунинг учун бу гап шахсий хато эмас, балки тизимий бепарволикнинг белгиси. Халқка энергия керак!

👉 @Energetika
👍19🔥321
​​McKinsey: 2050-йилгача ҳам дунё фосил(анаьнавий) ёқилғилардан воз кеча олмайди

Дунёнинг энг йирик консалтинг компанияларидан бири — McKinsey & Company янги глобал энергетика прогнозини эълон қилди. Унда айтилишича, нефт, газ ва кўмир яқин ўн йилликларда ҳам дунё энергия таъминотининг асосий манбаси бўлиб қолади.

Бугунги кунда фосил ёқилғилар умумий энергия таркибининг қарийб 64 фоизини ташкил этади. McKinsey ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич 2050-йилгача 41–55 фоизгача пасаяди хулоса яъни инсоният ҳали узоқ вақтгача нефт ва газдан бутунлай воз кеча олмайди.

Ҳисоботда қайта тикланувчи энергия (қуёш, шамол ва бошқалар) жадал ривожланаётгани таъкидланади, аммо уларнинг ўсиши энергия истеъмолининг умумий ўсиш суръатига етамаяпти. Хусусан, дата марказлар ва сунъий интеллект соҳасининг электр энергиясига бўлган талаби ҳар йили 20–25 фоизгача ошиб бормоқда.

Шу сабабли, табиий газ энергия ишлаб чиқаришда “кўприк ёқилғи” сифатида муҳим ўрин тутади. Кўмир эса айрим минтақаларда (айниқса Осиёда) ҳали узоқ вақт асосий манба бўлиб қолиши мумкин.

❗️ McKinsey таҳлилчиларининг фикрича, агар “муқобил ёқилғилар” (масалан, яшил водород ёки биёқилғилар) кенг миқёсда жорий этилмаса, улар 2040-йилгача жиддий таъсир кучига эга бўла олмайди.

👉 @Energetika
22🔥2👏1
Ўзэнергоинспекция ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (647-сон) қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг идоравий формали кийим-бошлари тасдиқланди.

👉 @Energetika
👍10👎2🔥21
АҚШ $7 миллиардлик "Solar for All" дастурини бекор қилди

АҚШ ҳукумати кам таъминланган ҳудудларда яшовчи оилаларга қуёш энергиясини тақдим этишни мақсад қилган $7 миллиардлик "Solar for All" дастурини бекор қилди. Дастур оилаларга қуёш панеллари ўрнатиш, электр харажатларини камайтириш ва тоза энергия манбаларини кенгайтириш орқали карбон чиқиндиларини қисқартиришни кўзлаган эди.

Бекор қилишнинг расмий сабаблари маблағ ва маъмурий қийинчиликлар билан изоҳланган, аммо натижада дастур ўзининг асосий мақсадларига етолмай қолди. Шу сабабли, 20 дан ортиқ штатлар судга мурожаат қилган ва кам таъминланган оилаларнинг энергия харажатлари ошиши мумкинлиги огоҳлантирилган.

Бу қарор нафақат маҳаллий аҳолига, балки глобал тоза энергия ташаббусларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки ушбу дастур барқарор энергия ва ижтимоий тенгликни оширишга хизмат қилган эди.

👉 @Energetika
32👍1
Қозоғистонни тарихий электр танқислиги кутмоқда етишмовчилик 1 миллиард кВт·соатдан ошиши мумкин

Қозоғистон энергетика тизими 2025–2026-йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақида “Самрук-Қазина” АЖ жамоатчилик кенгаши йиғилишида “KEGOC” АЖ бошқаруви раиси Наби Айтжанов маълум қилди

Айтжановнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқилган электр балансларига мувофиқ, 2025-йил октябридан 2026-йил мартигача бўлган даврда ҳам электр энергияси, ўрнатилган қувват бўйича етишмовчилик кузатилади. Максимал юклама 17,6 ГВт даражасида прогноз қилинмоқда, электр станцияларининг максимал ишлаб чиқариш қуввати эса 16,7 ГВт атрофида бўлади. Натижада қувват танқислиги 0,9 ГВт ни ташкил этади. Ойма-ой электр энергияси танқислиги 125 миллион кВт·соатдан 330 миллион кВт·соатгача ўзгариши кутилмоқда, жами танқислик эса бутун куз-қиш мавсумида 1 миллиард кВт·соатдан ошиши мумкин.

Кутилаётган танқисликни қоплаш мақсадида қўшни давлатларнинг энерготизимларидан, Россия ва Ўзбекистондан электр энергияси импорти режалаштирилган. Бу чора энерготизимни мувозанатлаш ва аҳолига ҳамда корхоналарга электр етказиб беришда узилишлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Бундан аввалроқ, июл ойи охирида Қозоғистонни биринчи бош вазир ўринбосари Роман Скляр ҳукумат брифингида энергия таъминоти муаммоси ва уни ҳал этиш чораларини баён қилган эди. У электр энергиясининг ишлаб чиқилиши ва истеъмолини қатъий назорат қилиш, шунингдек, қиш мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

👉 @Energetika
63😱2😢1