Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
​​Нега “энергетик жиҳатдан камбағал ёки бой мамлакатлар” деган тушунча мавжуд эмас

Пастдаги графикда жуда оддий тасвирланган, аммо асосий қонуният кўринади: аҳоли жон бошига тўғри келадиган электр энергияси истеъмоли қанчалик юқори бўлса, даромад даражаси (яъни жон бошига тўғри келадиган ЯИМ) ҳам шунчалик юқори бўлади. Юқори даромадли, аммо паст энергия истеъмолига эга бирорта мамлакат йўқ.

Нега шундай?

Биринчидан. Энергия = меҳнат унумдорлиги.
Замонавий иқтисодиёт электр энергиясига таянади: заводлар, транспорт, маълумот марказлари, ҳатто уй техникаси — барчаси электрсиз ишламайди. Қанчалик кўп энергия мавжуд бўлса, шунчалик кўп иқтисодий қиймат яратилади.
Иккинчидан Энергия = ҳаёт сифати.
Ёритиш, иситиш, совутиш, интернет, транспорт — буларнинг барчаси электр энергиясига муҳтож. Даромад ўсиши ҳар доим энергия истеъмолининг ортиши билан бирга кечади.
Учинчидан Инфратузилма.
Ривожланган давлатларда кучли энергия тизимлари мавжуд бўлиб, улар бизнес ва аҳолига самаралироқ ишлаш имконини беради.

Графикда АҚШ, Норвегия, Япония, Буюк Британия каби мамлакатлар юқори ўнг бурчакда жойлашган: ҳам даромад, ҳам энергия истеъмоли юқори. Аксинча, Африканинг кўплаб мамлакатлари пастки чап бурчакда у ерда ҳам ЯИМ, ҳам энергия истеъмоли жуда паст.

Ўзбекистон қаерда?

Ўзбекистон бу шкалада қуйи–ўрта тоифада жойлашган:

Жон бошига ЯИМ (2024-йил ҳолатига) 3 092,7 доллар (номинал).

Аҳоли жон бошига электр энергияси истеъмоли (2023-йил) тахминан 2 100 кВт·соат.
(Бу кўрсаткич Ҳиндистондан бирoз юқори, аммо Хитой, Россия ва Европа мамлакатларидан анча паст.)

Йиллик умумий электр энергияси истеъмоли 75,75 миллиард кВт·соат.

Бу шунни англатадики, Ўзбекистон ҳозирча ривожланаётган мамлакатлар қаторида, аммо иқтисодий ўсиш билан бирга энергия истеъмоли ҳам барқарор ошиб бормоқда.

Сўнгги йилларда мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек қуёш ва шамол станцияларини қуриш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирмоқда. Бу жараёнлар яқин йилларда жон бошига энергия истеъмолини ва иқтисодий самарадорликни янада ошириши кутилмоқда.

Демак, Ўзбекистон ҳали юқори даромадли мамлакатлар даражасида бўлмаса-да, энергияга сармоя, қайта тикланувчи манбаларни ривожлантириш ва электр тармоғини барқарорлаштириш орқали ўсиш салоҳиятига эга.

👉 @Energetika
3
​​2040-йилга бориб, Хитой аккумуляторларни қайта ишлаш орқали ўзини литий билан тўлиқ таъминлай олади.

China Daily нашрининг маълумотича, мамлакатда электромобиллар сони кескин ўсиши фонида аккумуляторларни қайта ишлаш соҳаси ҳам тез ривожланмоқда бу экологик барқарорликни таъминлайди.

Тяньцзин шаҳридаги Battery Science & Technology компанияси ҳар йили 10 000 тонна аккумулятор чиқиндисини қайта ишлаб, 6 000 тонна “қора кукун” олади. Ундан тахминан 130 тонна литий карбонати ажратилади.

Компания раҳбари Фу Цяннинг айтишича, қайта ишлаш жараёни материалларнинг 90 % дан ортиғини, литий карбонатининг эса 95 % гача тиклайди бу Европа стандартларидан юқори кўрсаткич. Барча технологиялар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқилган.

❗️ Унинг сўзларига кўра, эски аккумуляторлардан олинган “қора кукун”ни қайта ишлаш энг экологик тоза усул бўлиб, углерод чиқиндиларини 30 % гача камайтиради.

❗️ 2024 йилда Хитой бозоридаги аккумуляторлар ҳажми 1 300 ГВт\соатга етган. Прогнозларга кўра, 2040 йилга келиб мамлакат литийга бўлган эҳтиёжини қайта ишлаш ҳисобидан тўлиқ қоплай олади.

👉 @Energetika
4👏21👍1
Қуёш панеллари сўнгги 40 йил ичида 300 баробар, батареялар эса сўнгги ўн йилда 10 баробар арзонлашган.

Аммо британияликлар ҳануз электр энергияси учун киловатт/соатига 30 сент тўламоқда, ҳолбуки айрим мамлакатларда уни ишлаб чиқариш нархи 2 сентдан ҳам кам. Буюк Британиянинг энг йирик энергетика компанияси Octopus Energy раҳбари Грег Жексоннинг фикрича, муаммо технологияда эмас, балки энергия бозори қандай ташкил этилганидадир.

❗️ Маълумот учун Буюк Британия 2024 йилда сўнгги кўмир электр станциясини ёпган

❗️ Жексон муаммонинг кўламини қуйидагича изоҳлайди: Британия 1 миллиард фунт сарфлаган, шамол парклари энергия энг зарур бўлган жойда эмас, балки қурилиши арзон ёки субсидиялар фойдалироқ бўлган ҳудудларда қурилган. Электр тармоғи йил давомида атиги бир неча сония давом этадиган энг юқори юклама учун лойиҳалаштирилган. Аксинча агар бу “пик” юкламаларни истеъмолчига яқин жойда жойлашган батареялар орқали юмшатиб, инфратузилма харажатларидан миллиардлаб фунт тежаш мумкин эди.

Octopus Energy бу ғояни амалда синовдан ўтказмоқда. Компания BYD электромобилларини синов тариқасида таклиф қилмоқда, йилига 12 минг милгача(19 300 км) бепул юриш имконияти билан. Автомобиль кечаси арзон тариф бўйича зарядланади, кундузи эса ўз энергиясининг бир қисмини юқори нархда тармоққа қайтаради. Бу орқали келгусида қуёш панеллари ва батареяларга эга уйлар шу тизим орқали 5–10 йил давомида ҳисоб-китобларсиз яшаши мумкин бўлади дегани.

❗️ Ғарб энергия ўтиш нархи ҳақида баҳслашиб турган бир пайтда, Хитой дунёдаги барча қайта тикланувчи қувватларнинг 74 фоизини барпо этмоқда. 2025 йил август ойида Хитойнинг “яшил” технологиялар экспорти бир ойда 20 миллиард доллардан ошиб кетган бу АҚШнинг йиллик суюлтирилган газ экспортига тенг.

👉 @Energetika
6👍3
2025 йил 28 апрел блэкаут сабаблари ва воқеалар хронологияси

2025 йил 28 апрелда Пиренейск яриморолида кенг кўламли блэкаут юз берди. Электр энергияси узилиши Испания, Португалия, Андорра, Франциянинг бир қисми ва Мароккони қамраб олди.

Европа қонунчилигига кўра, бу авария энг юқори мураккаблик даражасига киритилди. Сабабларини аниқлаш учун тузилган комиссияда 45 эксперт иштирок этди. Улар орасида Европа тизим операторлари ва регулятор органлари вакиллари бор эди. Комиссияни объектив бошқариш мақсадида Австрия ва Венгрия тизим операторлари вакиллари раҳбарлик қилди. Миллий тизим операторлари, тармоқ ташкилотлари ва йирик энергия фойдаланувчиларидан маълумотлар йиғилиб таҳлил қилинди.

ENSTO-E эксперт комиссиясининг ҳисоботлари 2025 йил 3 октябрда эълон қилинди. Ҳисоботдаги маълумотларга кўра, блэкаут асосан реактив энергия оқимларини назорат қила олмаслик сабабли юзага келган ва бу тармоқда ортиқча кучланишга олиб келган.

Шунингдек, ҳисоботда кўрсатилишича, Испания энергия тизими фойдаланувчилари реактив энергияни назорат қилиш бўйича минимал талабларни бажармаган, магистрал тармоқлар, тизим операторлари, бошқа компаниялар тармоқлари ва генераторлар орасида етарли координация бўлмаган. Натижада релe ҳимояси ишга тушиб, қувватлар узилган, гарчи тармоқ параметрларининг рухсат этилган чегаралардан ошмаган бўлса ҳам.

👉 @Energetika
42🔥1
Жиззахда атом электр станцияси қурилиши учун 9 км янги темир йўл қурилади - AЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Калмуратов
🔥1912👍103👎3🤔1
❗️Жиззахдаги АЭС тўлақонли
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмоқда, халқаро кредит кўзда тутилмаган.
👍9🤔742👎1😢1
Energetika
​​Брюсселда Қамбарота-1 ГЭС бўйича уч томонлама келишув имзоланди 10-октябр куни Брюсселда ўтган Global Gateway Forum доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида Қамбарота…
Қўшимча:

Ember маълумотларига кўра, Қамбарота ГЭС-1 жойлашадиган Қирғизистонда электр энергияси истеъмоли 2023-йилдаги 17,2 миллиард кВт/соатдан 2024-йилда 21,4 миллиард кВт/соатгача ошган.

Эслатма:

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Капиталдаги улушлар қуйидагича тақсимланади: Қирғизистон 34%, Қозоғистон ва Ўзбекистон эса 33% дан.
2👏21👍1🔥1
Хитойнинг янги ихтироси Aridge X3-F бу икки функцияли транспорт воситаси, яъни электромобиль ва йўловчи дрон бирлаштирилган инновацион машина.

12-октябрь куни хитойлик ишлаб чиқарувчи Aridge (илгари Xpeng Aeroht номи билан танилган) ушбу моделнинг биринчи намойиш парвозини Дубайда амалга оширди.

Аслида Aridge X3-F — бу вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) имкониятига эга модулли тизим, унинг базавий қисми эса одатий автомобиль ҳисобланади.

Нархи 240 минг доллар(биздаги Тахое ни пулими? , албатта хазил) бўлишига қарамай, компания Ali & Sons Group (БАА), Almana Group (Қатар), AlSayer Group (Қувайт) ва БАА Хитой бизнес кенгаши билан 600 дона “ер усти авиаташувчи” (ишлаб чиқарувчи маҳсулотни шундай атайди) учун олдиндан келишув тузган.

Компания маълум қилишича, жами 7000 та шундай қурилмага буюртма олинган. Етказиб бериш 2027-йилда бошланиши кутилмоқда.

👉 @Energetika
👏411👎1
Хитой батареяларига якун(ми?)

АҚШ
олимлари 16 миллион йиллик, 40 миллион тонна литий топишди

❗️АҚШда, Невада ва Орегон чегарасида жойлашган ухлаб ётган вулқон кратери "MacDermitt" калдерасида улкан литий кони топилди. У ерда 40 миллион тонна литий аниқланган, у батареялар ишлаб чиқаришда асосий хомашё ҳисобланади.

Бу коннинг литий қатламлари 16 миллион йилдан ортиқ вақт давомида шаклланган.

❗️ Маълумки, литий электромобиллар, смартфонлар ва қайта тикланувчи энергия тизимлари учун ишлаб чиқариладиган аккумуляторларнинг асосий таркибий қисми. Энди эса, АҚШ бу соҳада Хитойни ортда қолдириб, етакчиликни қўлга киритиши мумкин, деб ёзади Ecoticias нашри.

Ишлар 2026 йилда бошланади, ва таҳлилчиларнинг айтишича, бу кон захиралари ҳар йили ишлаб чиқариладиган 1000 та аккумулятор учун етарли бўлади.

❗️ Маълумот учун ҳозирда Хитой жаҳон бўйича қайта ишланадиган литий ҳажмининг 60% ини назорат қилади ва литий батареяларнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Шу пайтгача АҚШ фақатгина Невададаги Silver Peak конида оз миқдорда литий қазиб олаётган эди.

👉 @Energetika
👍10🔥211
Apple Европада қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини кенгайтиради

Apple Европада тоза энергия лойиҳаларини фаол кенгайтирмоқда. Мисол учун Греция, Италия, Латвия, Польша ва Руминияда янги йирик қуёш ва шамол фермалари қурилмоқда. Ва Испаниядаги ишга туширилган қуёш электр станцияси билан бирга хисоблаганда, бу лойиҳалар Европа электр тармоқларига умумий 650 мегаватт қувват қўшади ва 600 миллион доллардан ортиқ инвестицияни жалб қилади.

❗️ Бу билан 2030 йилгача Apple 1 миллион мегаватт-соатдан ортиқ тоза электр энергияси ишлаб чиқаришига имкон беради. Компания шу тариқа 2030 йилга қадар бутун фаолияти бўйича карбон нейтралигига эришишни режалаштирмоқда.

👉 @Energetika
21👍1
Британияда электр энергияси учун водород аралашмаси синови якунланмоқда

Буюк Британияда илк бор яшил водороднинг 2 фоизлик қисми табиий газ билан аралаштирилиб, Шимолий Линколншир графлигидаги Brigg электр станциясига узатилди. Бу билан станция мамлакат энергия тизимига электр энергияси етказиб беради, деб ёзади The Guardian.

👉 @Energetika
11
​​Германияда биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станцияси ишга туширилди

Германиянинг қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган SINN Power компанияси мамлакатда биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди. Бу лойиҳа ички сув ҳавзасида “яшил” энергия ишлаб чиқариш ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартириши мумкин.

Электр станция Бавариянинг Штарнберг туманида жойлашган. Унинг ўрнатилган қуввати 1870 киловатт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 2 миллион киловатт-соат атрофида бўлиши кутилмоқда. SINN Power маълумотларига кўра, бу ҳажмда ишлаб чиқарилган энергия юзлаб хонадонларни электр билан таъминлашга етади, шу билан бирга тизим сув ҳавзасининг атиги 4,65 фоиз қисмини эгаллайди.

Компаниянинг патентланган Skipp-Float тизими қуёш панелларининг вертикал жойлашувига асосланган. Конструкция қаторлар орасида камида 4 метр кенгликдаги сув йўлакларини қолдиради. Бу эса ёруғликнинг акс этишини ва ҳаво айланишининг табиий оқимини таъминлайди.

Лойиҳанинг муҳандислари таъкидлашича, бундай жойлашув электр ишлаб чиқаришни кун давомида янада барқарорроқ қилади ҳамда эрталаб ва кечки пайтларда, одатдаги қуёш станциялари кам самарали ишлайдиган вақтда, ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.

Модуллар сув сатҳидан 1,6 метр чуқурликда мустаҳкамланган бўлиб, бу уларнинг шамол ва сув сатҳидаги тебранишларга мослашувчан бўлишини таъминлайди. Электр энергияси тармоққа сузувчи кабел орқали, сув экотизимини бузмасдан, қирғоқдаги уланиш нуқтасидан узатилади.

👉 @Energetika
53🔥1
Киевда тўлиқ электр узилиши (блэкаут) юз берди.

👉 @Energetika
😢9👍43