Халқаро энергетика агентлиги (IEA)нинг “Қайта тикланадиган энергия манбалари – 2025” ҳисоботида қайд этилишича, 2030-йилга келиб дунё бўйича қайта тикланувчи энергия қувватлари 4600 ГВт га ошади. Шу билан бирга, янги прогноз ўтган йилгидан 5 фоиз пастроқ.
Дунёнинг аксарият мамлакатларида 2025–2030-йиллар оралиғида қайта тикланувчи энергия қувватлари аввалги беш йиллик даврга қараганда тезроқ ўсиши кутилмоқда.
Бироқ, тармоқларни интеграция қилиш, таъминот занжирларининг заифлиги ва молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳам ортиб бормоқда.
❗️ Маълумот учун мазкур давр мобайнида қуёш фотоэлектр станциялари қайта тикланувчи энергетика қувватининг глобал ўсишининг қарийб 80 фоизини ташкил этади. Бунга уларнинг арзонлиги ва рухсатномаларни тезроқ олиш имконияти сабаб бўлади.
👉 @Energetika

⚡4👍2🔥1
Ўзбекистонда майнинг соҳасига қулай шартлар яратилади
Ўзбекистонда криптоактивлар майнинги билан шуғулланувчи корхоналар учун электр энергиясига имтиёзли тариф жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ILMA) директори ўринбосари Вячеслав Пак "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Агентлик вакилларининг сўзларига кўра, мазкур ташаббус сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича давлат даражасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бир қисми саналади.
Янги дастур доирасида олий таълим муассасалари ҳузурида илмий-амалий лабораториялар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш ҳам режалаштирилган.
❗️ Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасида сунъий интеллект йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 миллион долларлик имтиёз ва преференциялар ажратилади. Ушбу механизм майнинг соҳаси иштирокчиларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ташаббус рақамли иқтисодиётнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлаш, хусусан, блокчейн ва сунъий интеллект асосидаги лойиҳалар учун қулай инновацион муҳит яратишга хизмат қилади.

❤4👍2⚡1
Туркия энергия ресурслари импортига 26 миллиард доллар сарфлади
"Жорий йилнинг дастлабки 8 ойида биз энергия импорти учун 26 миллиард доллар тўладик. Бу суммани камайтириш учун барча чораларни кўряпмиз" — деди Эрдоған.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Туркияда табиий газ истеъмоли 53 миллиард куб метрдан ошган, 2025 йил учун прогноз эса 59,5 миллиард куб метрни ташкил этади.

❤5⚡3👍3
Токтогул ГЭСни 181 миллион долларлик реконструкция ишлари ноябрь ойи охирида якунланади.#
👏5⚡2❤1🔥1
Кичик қувватли АЭС қурилиш майдонига пресс-тур
"Ўзатом" агентлиги журналистлар учун Жиззах вилояти Фориш туманидаги кичик қувватли атом электр станцияси (KQAES) қурилиш майдонига пресс-тур ташкил этди.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари қуйидаги объектлар билан танишдилар:
➖ биринчи реактор қурилмаси учун котлован (вертикал текислаш ишлари якунланган, 27 та синов-тадқиқот қудуғи бурғиланган);
➖11 та объектли қурилиш-монтаж базаси, шу жумладан 250 м³/соат қувватдаги 2 та бетон қўриш узели ва арматура цехи;
➖1500 кишилик шаҳарча, 10 та контейнер блоки ва қурилаётган ошхона.
Ҳозирда 308 нафар мутахассис ва 177 та техника (жумладан 10 та, 70 тоннали самосвал) жалб қилинган. Ҳафта охиригача яна 40 та машина етиб келади.
"Биринчи бетон" қуйиш 2026-йил март ойига режалаштирилган.
❗️ 2025-йил ноябригача ишчиларнинг 70 фоизи ўзбекистонлик мутахассислар бўлади. Шунингдек, Форишда атом саноати кадрларини тайёрлайдиган ўқув комбинати очилади.
Эколог Эркин Холматов таъкидлашича, лойиҳа халқаро стандартларга мувофиқ экологик назорат остида олиб борилмоқда, кичик реактор технологиялари эса углерод чиқиндиларини камайтиради.
Фориш маҳалла оқсоқоли Амирбек Намозов:
“Бу станция хонадонларга ёруғлик, ёшларга иш, туманга фаровонлик олиб келади. Фориш бундай катта ишнинг бир қисми бўлишидан фахрланамиз.”
❗️Маълумот учун Enter Engineering Ўзбекистонда АЭС қурилишига тайёргарлик ишлари учун субпудратчи сифатида танланди

👎6👍5❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...
📌 Бойсун (манба кун.уз)
Маълумот учун Ўзбекистонда 5,7 миллиард тоннага яқин умумий кўмир захиралари мавжуд. 2023 йилда ишлаб чиқариш 6,5–7 миллион тонна, 2025 йилга бориб эса 10 миллион тоннага етказилиши режалаштирилган.

😢11🔥2
Energetika
Кичик қувватли АЭС қурилиш майдонига пресс-тур "Ўзатом" агентлиги журналистлар учун Жиззах вилояти Фориш туманидаги кичик қувватли атом электр станцияси (KQAES) қурилиш майдонига пресс-тур ташкил этди. Тадбир давомида ОАВ вакиллари қуйидаги объектлар билан…
Нега айнан Фориш?
Жиззах вилоятининг Фориш тумани Ўзбекистонда қуриладиган биринчи атом электр станцияси учун танланиши тасодифий эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу қарорга бир неча асосли сабаблар мавжуд.
Биринчидан, ҳудуднинг марказий жойлашуви ва мавжуд инфратузилмаси лойиҳа учун қулай шароит яратади. Республика марказида жойлашгани сабабли логистика, мутахассислар ҳаракати ҳамда энергия тармоқларига уланиш имкониятлари етарли.
Иккинчидан, танланган майдон сейсмик жиҳатдан хавфсиз ҳисобланади. 2018 йилдан бери бу ерда 150 дан ортиқ сейсмометр ўрнатилган ва ҳудуд доимий назоратда туради. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, АЭС лойиҳаси 9 баллгача бўлган зилзила юкламасига бардош бера оладиган қилиб лойиҳалаштирилмоқда.
Учинчидан, сув таъминоти масаласи ҳам эътиборга олинган. Станция яқинида жойлашган Тузкан кўли сувининг минераллашуви юқори бўлгани сабабли у совутиш учун яроқсиз. Шу боис, бу ерда қуруқ совутиш (dry cooling) тизими жорий этилиши режалаштирилган, бу усул сув истеъмолини кескин камайтиради ва айниқса сув ресурслари чекланган ҳудудлар учун самарали ечим ҳисобланади.
Шундай қилиб, Жиззахнинг танланиши техник, табиий ва инфратузилмавий омилларни пухта ўрганиш натижасида қабул қилинган асосли қарор бўлиб, бу жой Ўзбекистоннинг биринчи атом станцияси учун энг мақбул ҳудуд сифатида эътироф этилган.

🔥4⚡2👎2❤1
Қозоғистон ва Россия ўртасида янги газ қувурини қуриш бўйича келишув имзоланди
“Газпром” ва Қозоғистон Россиядан Қозоғистонга янги магистрал газ қувури қурилиши бўйича меморандум имзоладилар.
Бунда Қозоғистон газини Россияда узоқ муддатли қайта ишлашнинг асосий шартларини белгилайдиган келишув ҳам бор.
Карачаганак кони газининг қайта ишланиши Оренбург газни қайта ишлаш заводида (ГПЗ) амалга оширилар экан.

👎9❤2👍2⚡1😢1
Хитой дунёдаги энг йирик сузувчи шамол турбинасини ишга тушурди
Хитой қайта тикланадиган энергия соҳасида муҳим ютуққа эришди, яьни дунёдаги энг йирик сузувчи шамол турбинасини йиғди, унинг қанотлари майдони еттита футбол майдонига тенг.
16 мегаватт қувватга эга тизим Гуангси-Жуанг автоном ҳудудидаги Бейхай шаҳрида йиғилди. Энди ўрнатма 50 метрдан чуқурроқ сув ҳудудига тортилади, у ерда синовдан ўтказилади, тармоққа уланади ва тижорат эксплуатациясига топширилади.
Барча асосий компонентлар шу жумладан, торгич симлари, турбина редукторлари ва балласт бошқарув тизими, Хитойда ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган. Бу даражадаги маҳаллийлаштириш мамлакатнинг узоқ муддатли энергетик ўтиш ва тоза энергия ривожланиши учун муҳим бўлган технологиялик мустақилликка интилишини кўрсатади.
South China Morning Post (SCMP) маълумотларига кўра, турбина роторининг диаметри 252 метрни ташкил қилади.
Тўлиқ қувватга чиқгач, ўрнатма йилига тахминан 44,7 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради, бу тахминан тўрт мингта уй хўжалигини энергия билан таъминлашга етади.
❗️ Катта турбина ярим чўкиб турувчи платформага ўрнатилган бўлиб, Хитойдаги биринчи динамик балласт тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим шамол ва тўлқин кучига қараб, учта устунли резервуарлар орасида сувни автоматик равишда оқизиб, ўрнатманинг барқарорлигини тартибга солади. Бундай мослашув эгилишни камайтиради, мажбурий тўхташ хавфини пасайтиради ва мураккаб денгиз шароитида иш самарадорлигини оширади.

⚡5👏4🔥2👍1
Дунёда биринчи электродвигатель мис симларсиз яратилди
Корея Илм ва Технология институти (KIST) ходимлари анъанавий мисли обмоткалар ўрнига углерод нанотрубкалари (CNT) қўлланган электродвигатель ишлаб чиқди.
Ҳозирда бундай симларни жуда кичик электродвигателларда қўлланшмоқда. LAST усули нанотрубкаларни тартибга солиб, ифлосликларни олиб ташлайди ва ўтказувчанликни 130%га оширади.Айтишларича CSCEC технологиясидан фойдаланган холда 0,3 мм қалинликдаги енгил ва эгилувчан симлар яратиш мумкин.
Доктор Дэ-Юн Кимнинг сўзларига кўра, бу CNT катушкалар металлни тўлиқ алмаштирган биринчи ҳолат.
Ҳатто уларнинг ўтказувчанлиги мис симдан паст бўлса-да, вазни беш баробар енгил, бу эса авиация ва электромобиллар учун катта истиқбол очади.

👍11⚡4👏3❤1
Ривожланган Жанубий Корея мисолида энергетика тизимида сунъий интеллект ва қайта тикланувчи энергия манбалари интеграцияси
Қандай қилиб қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТМ) улуши жадал ўсиб бораётган дунёда энергетика тизими барқарорлигини таъминлаш мумкин?
Жанубий Корея энергетика тизимида “тоза” энергия бугунги кунда 40 ГВт юкламани қоплайди (шундан 14 ГВт ҚТМ ҳиссасига тўғри келади), 2036-йилга бориб эса қайта тикланувчи энергия манбаларининг ўрнатилган қуввати 108 ГВт га етиши кутилмоқда.
❗️ Жанубий Кореянинг амалий тажрибаси шуни кўрсатадики, энергетика хавфсизлиги муаммоларини ҳал этиш замонавий технологиялар, хусусан сунъий интеллект ёрдамида ҳам мумкин.
Бугунги кунда сунъий интеллект асосидаги ечимлар — масалан, кенг кўламли мониторинг тизими WAMS ва интеллектуал энергия бошқарув тизими EMS, мамлакат энергетикасини янада барқарор ва ишончли даражага олиб чиқмоқда.
IEEE Power & Energy нашрининг янги материалини рус тилидагисини қизиқувчиларга тақдим этаман, мақолада электр тармоғини бошқаришда қўлланилаётган сунъий интеллект воситалари ривожи ҳақида батафсил маълумот берилган.
Мақолани шу ерда ўқинг.

❤7⚡2
Россия Марказий Осиёга газ экспортни оширди
2025 йилда Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб беришни ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирибди. Бу ҳақида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Петербургдаги халқаро газ форумида маълум қилди.
Миллернинг айтишича, минтақадаги давлатларда иқтисодий ўсиш жадаллашган, келгуси 5–6 йил ичида у 60 фоизгача етиши мумкин. Бу эса табиий равишда энергия, жумладан газ истеъмолини оширади.
“Газпром” бу эҳтиёжни қоплаш учун янги “Сибир қудрати–2” газ қувурини асосий йўналиш сифатида кўрмоқда. Миллер бу лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” деб атади.
Унинг фикрича, лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатларида ҳам газга бўлган талабни кучайтиради.

❤6😁5😢2👍1
Energetika
Россия Марказий Осиёга газ экспортни оширди 2025 йилда Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб беришни ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирибди. Бу ҳақида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Петербургдаги халқаро газ форумида маълум қилди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😁10👍8❤3⚡1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиши бўйича ишларнинг асосий босқичи бошланди. Энг эьтиборга лойиқ жойи бу дунё атом саноати тарихидаги илк блокли кичик қувватли АЭС лойиҳасидир.
Станция олтита блокдан иборат бўлади, уларнинг ҳар бири 55 МВт электр қувватига эга бўлган РИТМ-200 реакторига асосланади.
Станция учун тахминан 1,5 миллион куб метр грунт ишлаб чиқилади, котлован чуқурлиги эса 13 метрга етади.
Ҳозирги вақтда майдонда муҳандислик изланишлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж базасини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
❗️ Кичик қувватли АЭС учун лойиҳа ҳужжатлари 2025 йил охиригача ишлаб чиқилади.

👎4🔥4👏3⚡2❤1
Хитойда дунёдаги энг қудратли “яшил” электр энергиясини узатиш линияси (EUL) қурилмоқда.
Бу линиянинг узунлиги 2680 километрдан ортиқ бўлади. У Тибет автоном районидан бошланиб, Юннань ва Гуанси-Чжуан автоном райони орқали ўтади ҳамда Гуандун провинциясигача чўзилади. Йўл бўйлаб тўртта йирик электр ўзгартириш (конвертор) подстанцияси барпо этилади.
Лойиҳани China Southern Power Grid компанияси амалга оширмоқда. Компания маълумотига кўра, линияда 800 киловольт(КВ) кучланишдаги доимий токни узатиш технологияси қўлланилади — бу Хитойнинг илғор технологияларидан биридир. Қурилиш қиймати 53 миллиард юандан ошади.
Ушбу йирик лойиҳа 2029 йилда ишга туширилади. У ҳар йили 43 миллиард киловатт-соат “яшил” электр энергиясини узатади.
❗️ Бу ҳажм “Уч дара” (Three Gorges) гидроиншоотининг йиллик ишлаб чиқаришининг яримига тенг.

👍10⚡3❤1
Кштим фалокати!
СССР тарихидаги биринчи ядровий ҳалокат. 1957-йил 29-сентябрда, Чернобил фожиасидан 29 йил аввал, Урал тоғлари ҳудудида жойлашган махфий шаҳар Челябинск-40 да Совет Иттифоқи тарихидаги илк радиация фалокати содир бўлган. Радиоактив чиқиндилар сақланадиган идиш портлаши натижасида 20 миллион кюри( Curie, 1 кюри = 3,7×10¹⁰ парчаланиш/сония, яъни ҳар сонияда 37 миллиардта атом парчаланади дегани) фаолликка эга моддалар атмосферага тарқалган (солиштириш учун Чернобилда бу кўрсаткич 50 дан 185 миллион кюригача бўлган). Ўша вақтда радиоактив булут 20 минг квадрат километр майдонни қоплаб олган. Унинг айрим қисмлари ҳозиргача ёпиқ ҳудуд сифатида қолмоқда.
Бу воқеага даҳлдор ва бевосита гувоҳ бўлган инсонлар айтиб ўтишган: "Соат 16:22 да "Маяк" ишлаб чиқариш мажмуасида (бу ядровий материаллар қайта ишланадиган корхона эди) совутиш тизими ишдан чиқиши натижасида 300 куб метр ҳажмдаги идиш портлади. Унда тахминан 80 куб метр юқори даражада радиоактив ядровий чиқиндилар сақланаётган эди. Портлаш қуввати ўнлаб тонна тротилга тенг бўлиб, идиш бутунлай вайрон бўлди. Бир метр қалинликдаги, 160 тонна оғирликдаги бетон қопқоқ портлаш кучидан четга отилиб кетди. Натижада ҳавога 20 миллион кюри радиоактив моддалар — газлар, чанг ва заррачалар кўринишида тарқалди. Портлаш таъсирида уларнинг бир қисми 1–2 километр баландликка кўтарилиб, суюқ ва қаттиқ заррачалардан иборат радиоактив булут ҳосил қилди.
10–11 соат мобайнида радиоактив моддалар шамол йўналиши бўйича шимоли-шарқ томон 300–350 километр масофагача ёйилди".
Радиоактив ифлосланиш зонасига “Маяк” корхонасидаги ишлаб чиқариш бинолари, ҳарбий шаҳарча, ёнғин хизмати қисми, маҳбуслар колонияси ва кейинчалик 23 минг квадрат километр майдон кирган. Бу ҳудудда 270 минг киши яшаган, 217 та аҳоли пункти Челябинск, Свердловск ва Тюмень вилоятлари ҳудудида жойлашган эди. Челябинск-40нинг ўзи фалокатдан зарар кўрмади. Кейинчалик радиоактив моддаларнинг 90 фоизи “Маяк” мажмуаси ҳудудида тўпланди, қолган қисми эса атрофга тарқалди.
Фалокат натижасида мазкур вилоятлар ҳудудида кейинчалик Шарқий Урал радиоактив изи деб аталган катта ифлосланиш майдони вужудга келди. Дастлабки соатларда бу ерда нурланиш даражаси ўндан юзлаб рентген соатигача етган. Бу ҳудудда ёнғин хизмати, ҳарбий қисмлар, қурилиш аскарлари ва маҳбуслар лагери жойлашган эди. Беш мингдан зиёд киши бир марталик 100 рентгенгача нурланишга дучор бўлган.
1957–1959-йиллар оралиғида фалокат оқибатларини бартараф этиш ишларида йигирма беш мингдан ўттиз минггача ҳарбий хизматчи иштирок этган.

😱8❤3⚡2🔥2
Жаҳон қайта тикланувчи энергетикаси илк бор кўмирдан ошиб кетди
❗️ Таҳлилий марказ Ember нинг янги маълумотларига кўра, қайта тикланувчи энергия манбалари тарихда илк марта кўмирни ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик электр энергияси манбаига айланди.
Ҳисоботда таъкидланишича, 2025 йилнинг биринчи ярмида шамол ва қуёш станциялари биргаликда кўмирга нисбатан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарган. Бу воқеа жаҳон энергетика тизимининг углерод таркибидаги туб ўзгаришларни ифодалайди.
Январдан июнгача бўлган даврда қайта тикланувчи манбалар 5072 терават-соат (ТВт⋅с) электр энергияси ишлаб чиқарган бўлса, бу кўрсаткич кўмирникидан 4896 ТВт⋅сдан юқори бўлди.
❗️ Энергия ишлаб чиқариш ўсишида Хитой ва Ҳиндистон етакчи бўлди. Улар дунёдаги қайта тикланувчи қувватлар ўсишининг асосий қисмини таъминлади.
Дунёдаги энг йирик энергия истеъмолчиси бўлган Хитойда қуёш энергияси ишлаб чиқариш 43%га, шамол энергияси эса 16%га ошган. Шу билан бирга, анаьнавий ёқилғидан энергия ишлаб чиқариш 2%га камайган.
Ҳиндистонда эса қуёш ва шамол энергетикаси ишлаб чиқариши мос равишда 31% ва 29%га ошиб, мамлакатнинг кўмир ва газга бўлган боғлиқлигини 3,1%га камайтирган.

👍9⚡2❤1🔥1
Агар бу қиш жуда совуқ бўлса ва табиий газ заҳиралари етарлича бўлмаса, Германия иқтисодиёти 40 миллиард евро миқдорида зарар кўриши мумкин — Uniper SE маълумотига кўра.
❗️ Ҳозирда Европа газ омборлари 83% га тўлдирилган, бу эса одатдаги меъёрдан паст ҳисобланади.
👉 @Energetika
❗️ Ҳозирда Европа газ омборлари 83% га тўлдирилган, бу эса одатдаги меъёрдан паст ҳисобланади.
👉 @Energetika
🔥3⚡1❤1👎1
Energetika
Агар бу қиш жуда совуқ бўлса ва табиий газ заҳиралари етарлича бўлмаса, Германия иқтисодиёти 40 миллиард евро миқдорида зарар кўриши мумкин — Uniper SE маълумотига кўра. ❗️ Ҳозирда Европа газ омборлари 83% га тўлдирилган, бу эса одатдаги меъёрдан паст ҳисобланади.…
Қолаверса, Германияда электр энергияси нархлари сўнгги етти ой ичидаги энг юқори даражага кўтарилди. Бунга кескин совуқ тушиши ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришидан хавотирлар сабаб бўлган.
Нархлар 3,6 фоизга ошиб, ҳар мегаватт-соат учун 99,79 еврони ташкил этди. Бу ҳолат расмийларда ташвиш уйғотмоқда, чунки совуқ об-ҳаво туфайли иситишга бўлган талаб ортомоқда. Мутаҳассислар огоҳлантиришича, электр энергияси нархлари тобора кўпроқ об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлиб бормоқда.
“Германияда электр энергияси нархлари асосан совуқ тушишидан ва одатдагидан пастроқ қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш ҳажмидан хавотирлар сабаб ошди”, деди Яннис Папамикрулеас, Depa Commercial SA компаниясининг энергетика бозоридаги фьючерс савдоси бўлими раҳбари.

Energymarketprice
Prediction of a Cold Snap Causes Surge in Europe's Electricity Prices
Power prices in Germany and France, the leading European economies, spiked on Monday to their highest levels since February due to predictions of a cold snap in early autumn and decreased renewable energy production.
France’s month-ahead electricity price…
France’s month-ahead electricity price…
❤3
Хитой рекордларни уришда давом этади...
Хитой Гоби чўлида икки минора ва 27 минг ойнага эга дунёдаги илк қуёш иссиқлик электростанциясини ишга туширди
❗️ Янги станция самарадорлиги бўйича 25 фоизга юқори ва ҳатто булутли об-ҳавода ҳам энергия ишлаб чиқара олади.
Ганьсу вилоятидаги Гоби чўлида Хитойнинг илк ва дунёдаги биринчи икки минорали қуёш иссиқлик электростанцияси фаолият бошлади. Лойиҳа China Three Gorges корпорацияси томонидан амалга оширилган бўлиб, концентрланган қуёш энергияси технологиясининг иқтисодий ва самаралироқ тури ҳисобланади.
Станция қарийб 27 мингта ойна билан жиҳозланган бўлиб, улар қуёш нурларини 200 метр баландликдаги икки минорага йўналтиради. Бу минорлар бир-биридан тахминан 1 километр масофада жойлашган. Шундай конструкция сабаб шарқ томон минора тонг қуёшини, ғарб томон минора эса кундузги ва кечки қуёш нурларини фойдаланади.
Қуёш нурларининг концентрланган иссиқлиги 570 даража Цельсийгача етади ва у махсус тузни эритиш ҳамда сақлаш учун ишлатилади. Кейин эса ушбу тузда тўпланган иссиқлик буғга айлантирилиб, турбинани айлантиради. Бу орқали станция қуёш ботганидан кейин ёки булутли кунларда ҳам электр энергияси ишлаб чиқаришни давом эттира олади.
Икки минорали тизим битта минорали станцияларга нисбатан тахминан 25 фоизга самаралироқ. Бундан ташқари, ойна майдонларининг қисман қопланиши туфайли ойна сони камайган, бу эса қурилиш харажатларини сезиларли даражада тежаш имконини берган, чунки айнан ойна элементлари бино қурилишидаги асосий харажат қисмини ташкил этади-да.
Очиғи мана бу статистика амалдаги холатни акс эттиради десак бўлади. Бундан кейин қайта тикланувчи энергия манбаси деганда кўз олдимизга Хитой келади шекилли.

❤5👍4⚡3🔥2
Копенгагенда жойлашган ушбу мактаб ўз энергиясининг ярмини фасади орқали ишлаб чиқаради.
Copenhagen International School (CIS Nordhavn) биноси 12 мингта қуёш панели билан қопланган бўлиб, улар дунёдаги энг йирик қуёш панелли фасадлардан бирини ташкил этади. Бу тизим тахминан 700 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради бу мактаб эҳтиёжининг ярмига тенг.
Технология SolarLab компанияси томонидан яратилган бўлиб, унда BIPV бинога интеграция қилинган фотоэлектр модуллар қўлланилган. Панеллар энергия ишлаб чиқариш билан бирга бинога замонавий кўриниш ҳам беради.
⠀
Шунингдек, мактаб яшил том ва ёмғир сувини йиғиш тизими билан жиҳозланган . Энг қизиғи, ўқувчилар қуёш панеллари ишлаб чиқараётган энергияни реал вақтда кузатишлари ва бу жараённи дарсларда ўрганишлари мумкин.
Ва параллел дунё)

👍12⚡3🔥2❤1