"Vemork"— собиқ Г ЭС (гидроелектр станцияси) бўлиб, ҳозирда саноат ишчилари музейига айлантирилган. У Норвегиянинг жанубида жойлашган Рюкан шаҳри яқинида жойлашган. Станция 1911-йилда очилган бўлиб, ўша пайтда дунёдаги энг қудратли ГЭС ҳисобланган. Бироқ, бу ГЭСнинг ягона ютуғи эмас. Кейинчалик у оғир сувни саноат миқёсида ишлаб чиқарувчи дунёдаги биринчи заводга айлантирилди, аммо бу завод 1971-йилда ёпилган. Бинода эса 1988-йилда музей очилган.
👉 @Energetika
👉 @Energetika
👍5❤4🔥3
Премиум телеграм фойданланувчиларидан овоз беришларини сўраб қолган бўлардим! 👇
Сиз билан биз бир кучмиз!
https://xn--r1a.website/boost/Energetika

Telegram
Energetika
Bu kanal qoʻshimcha funksiyalarni ochishiga yordam berish uchun unga ovoz bering.
😢6👍5❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзтрансгаз АЖ Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси ходими назоратчи вазифасига ишга жойлаб қўйиш эвазига 4000 доллар олганда қўлга олинди.
Шунингдек, Геология вазирлиги тизимида ишлаган собиқ ходим олтин конлари жойлашган махфий хариталар ҳақидаги маълумот учун 10000 доллар олганда қўлга олинди.

😱7👍4⚡2😁1
Energetika pinned «Премиум телеграм фойданланувчиларидан овоз беришларини сўраб қолган бўлардим! 👇 Сиз билан биз бир кучмиз! https://xn--r1a.website/boost/Energetika»
Кеча Хиросимада атом бомбардимонининг 80 йиллигига бағишланган бир дақиқалик сукут сақланди. Замонавий можаролар шароитида минбардан асосий ғоя янгради: Хиросима ва Нагасакида содир бўлган воқеалар ҳеч қачон такрорланмаслиги керак.
Портлашлар деярли 4,5 километрга ёйилган зарба тўлқинини келтириб чиқарди: қизиган ҳавонинг ҳарорати 4000°C дан ҳам юқори эди.
Турли баҳолашларга кўра, 1945 йил декабрга келиб, иккала шаҳарда ядро ҳужумларидан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 110 мингдан 210 минг нафаргача етган.

❤5⚡3👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқиндидан энергия — муаммодан фойдага
Ҳозирда кўплаб мамлакатларда шу жумладан ўзимизда хам чиқиндига фақат муаммо деб қаралади. Айрим давлатларда эса у электр ва иссиқлик манбаига айланмоқда.
Европа шаҳарлари чиқиндиларни полигонга ташлаш ўрнига, махсус заводларда ёқиб, ундан энергия олишни йўлга қўйган. Олинган иссиқлик ва электр аҳоли уйлари, мактаблар ва кўчаларни таъминлайди.
Ҳар бир европалик йилига ярим тоннача чиқинди чиқаради. Унинг тўртдан бири аллақачон энергия учун фойдаланилмоқда.
➖ Буюк Британия: Шарқий Суссексда чиқиндидан 25 000 та уйга электр берилади.
➖ Лидсда эса чиқиндиларнинг 90% қайта ишланиб, 20 000 одамга yetarli электр энергияси ишлаб чиқарилади.
➖ Лилль (Франция) — чиқиндидан олинган иссиқлик 70 000 оилани қишдан чиқаради.
➖ Порту (Португалия) — йилига 390 000 тонна чиқинди қайта ишланиб, 150 000 нафар аҳоли яшайдиган ҳудуд учун етарли 162 000 МВт·соат электр энергияси беради.
❗️Чиқиндилар энди муаммо эмас — қимматли ресурсга айланиши керак!

❤4👍3🔥2
Жиззахдаги кичик АЭС учун реактор жиҳозлари Россияда ишлаб чиқарилмоқда
2024-йил май ойида Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятида қуввати 110 МВт бўлган кичик атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича шартнома имзолаган эди. 2025-йил май ойида Санкт-Петербургдаги “Росатом” корхонасида ушбу лойиҳа учун реактор жиҳозларини ишлаб чиқариш бошланди.
Ишлар “АЭМ-Спецсталь” заводида бошланган. Бу ерда реактор корпуси учун зарур бўлган 205 тоннлик пўлат қуймаси тайёрланди. Реакторлар замонавий РИТМ-200Н турига мансуб бўлиб, бу технология аслида атом музқир кемалари учун ишлаб чиқилган.
❗️АЭСда 2 та реактор ўрнатилади (ҳар бири 55 МВт).
Биринчи блок 2029-йилгача ишга туширилиши режалаштирилган. Ускуналар ишлаб чиқарилишида пўлатни 1700°C да эритиш, вакуум остида тозалаш, зарур шакл ва хоссаларга келтириш босқичлари мавжуд.
Реактор корпуслари Москва яқинидаги “ЗиО-Подольск” заводида йиғилади. Жами 6 та реактор қурилмаси ишлаб чиқарилади.
❗️Лойиҳа доирасида 2000 та вақтинчалик ва 250 та доимий иш ўрни яратилади. Узоқ муддатли ишлаш учун ўзбекистонлик ёшлар Россия университетларида ўқитилади.
“Росатом” вакиллари РИТМ-200Н реакторларининг ишончлилигини таъкидламоқда: улар оғир шароитларда музқир кемаларда синовдан ўтган, ерда эса янада барқарор ишлайди. АЭСда ҳавога сув чиқарилмайдиган "қуруқ совитиш" тизими қўлланилади.
📌 Лойиҳада “Росатом” билан бирга “Ўзатом”, АЭС қурилиши дирекцияси ва “Enter Engineering” ҳам иштирок этмоқда.

❤9👎9👍5⚡2🤔2😁1
Energetika
Жиззахдаги кичик АЭС учун реактор жиҳозлари Россияда ишлаб чиқарилмоқда 2024-йил май ойида Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятида қуввати 110 МВт бўлган кичик атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича шартнома имзолаган эди. 2025-йил май ойида Санкт-Петербургдаги…
Ҳа демай АЭС ҳам пайдо бўлади, 2024-йил 27-май куни "Rosatom" билан шартнома имзоланган ва 2030-йилгача биринчи блок ишга туширилиши тасдиқланган
Вақт тез ўтмоқда)
Вақт тез ўтмоқда)
❤7🔥4👏2⚡1👎1
Электр таъминоти тизими рақамлаштирилмоқда
Электр таъминоти корхоналари ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” МЧЖнинг Самарқанд филиали раҳбари Асад Шукуровнинг айтишича, ҳозирда “E-далолатнома” тизими йўлга қўйилган бўлиб, 158 та инспектор планшет билан таъминланган. Энди ҳар бир далолатнома электрон шаклда тузилади ва назорат қилинади.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар ва туманидаги 54 нафар инспекторга боди-камералар берилган. Бу камералар доимий назорат остида бўлиб, инспектор уларни ўчириб қўя олмайди. Тизим синов тариқасида қўлланилиб, ижобий натижа берган.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида 3893 та далолатнома расмийлаштирилиб, 186,3 млрд сўмлик қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

👍6❤4⚡1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Гансу вилоятида жойлашган қуёш электр станцияси 30 минг дона ойна (гелиостат) билан жиҳозланган бўлиб, ҳар йили 1,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Бу эса тахминан 170 минг хонадонни энергия билан таъминлашга етади ва йилига 1,53 миллион тонна углерод гази чиқиндиларини камайтиради.
Ушбу қуёш электр станциясининг асосий технологияси — консентрациялашган қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган. Бу ерда кўплаб ойналар (гелиостатлар) қуёш нурларини баланд минораларга йўналтириб, энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди.

❤5👍5⚡2🔥1
Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши бошланди
2025-йил 8-август куни Олмаота вилоятининг Жамбил тумани, Улкен қишлоғи яқинида Қозоғистонда биринчи атом электр станцияси (АЭС) қурилиши лойиҳасининг расмий бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтади.
Бу йирик инфратузилма лойиҳаси “Росатом” томонидан амалга оширилади. Маросим давомида тупроқ намуналари олиш учун бурғулаш ишлари бошланади ва махсус капсула Россия томонига тадқиқот учун топширилади.
Лойиҳа бўйича дастлабки ишлар, EPC-контракт тузиш ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
АЭС қурилиши 2035–2036-йилларда якунланиши режалаштирилган.

👎6❤3🔥2
Тошкент шаҳрида энергетика тизимини яхшилаш ишлари давом этмоқда
Аҳоли сони ва қурилишлар кўпаяётгани сабабли пойтахтда энергияга талаб ортиб бормоқда. Сўнгги икки йилда электр таъминотини яхшилаш учун 2,8 трлн сўм йўналтирилиб,36 та подстанция,665 та трансформатор ва 2 минг км тармоқ янгиланди.
Шунга қарамай, ҳозирда 46 та подстанция ва 207 та трансформатор ортиқча юкламада ишламоқда.Йил бошидан бери 40 минг янги истеъмолчи қўшилиб, талаб 6% га ўсди.Июль ойида эса истеъмол 900 млн кВт/соатдан ошди.
Жорий йил 374 км тармоқ,11 та подстанция ва 62 та трансформатор янгиланади. 2026 йилда эса яна 788 км тармоқ,35 подстанция ва 145 трансформатор модернизация қилинади.
Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида режаларни 1 ноябрга қадар якунлашни топширди.Шунингдек,2027 йилгача 752 МВт қуёш станциялари ва 812 МВт сақлаш қувватлари қурилади.Кичик атом станцияси қурилиши ҳам ХАЭА назорати остида амалга оширилади.
❗️Ҳукумат ҳар ҳафта энергия самарадорлигини муҳокама қилиб бориши белгиланди.

🤔4❤3🔥3⚡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқда қудуқдан отилиб чиқаётган газга қарата танкдан ўқ узишмоқда экан
Афтидан «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди» ҳам ишга киришган.

😁22😱4❤3🔥3👏2👎1
Афғонистон қуёш электр станцияси қувватини 75% га оширади
Афғонистонда қуввати 40 МВт бўлган қуёш электр станцияси (ҚЭС) қурилади. Лойиҳа қиймати 28 млн доллар бўлиб, шундан 7,6 млн доллари тармоқ инфратузилмасини қуришга сарфланади.
Лойиҳа шарқий қисмдаги Логар вилоятининг Муҳаммад Агҳа туманида амалга оширилади. Қурилиш 18 ой давом этади. Янги ҚЭС 40 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлай олади.
IRENA маълумотларига кўра, Афғонистонда 2024-йилда қуёш панеллари ўрнатилган умумий қувват 53 МВт бўлиб, бу кўрсаткич 2019-йилдан бери деярли ўзгармаган.

👍3❤2🔥1
Франциянинг энг йирик АЭСи медузалар босқини сабабли тўхтатилди
Францияда медузаларнинг кўпайиб кетиши оқибатида мамлакатдаги энг йирик атом электр станцияси — Шимолий денгиз бўйида жойлашган “Gravlin” АЭС фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Бу ҳақда АЭС оператори EDF компанияси хабар берди.
Якшанба ва душанба кунлари олтита энергоблокдан тўрттаси совитиш тизимига кириб қолган медузалар сабаб ишдан чиқарилди. 2-, 3- ва 4-реакторлар якшанбадан душанбага ўтар кечаси соат 23:00–00:00 оралиғида ўчирилган бўлса, 6-энергоблок душанба куни эрталаб 06:20 да тўхтатилди.
1- ва 5-энергоблоклар воқеа пайтида режалаштирилган техник хизмат кўрсатишда эди. EDF нинг тушунтиришича, медузалар тўпланиб, ядро қисмига тегишли бўлмаган насос станцияларидаги филтрловчи барабанларни тўсиб қўйган.
Ҳодиса ходимлар, атроф-муҳит ёки станция хавфсизлигига таҳдид солмаган. Ҳозир энергоблокларни хавфсиз қайта ишга тушириш учун текширув ва техник ишлар олиб борилмоқда.
❗️Қуввати 5460 МВт бўлган “Gravlin” АЭС Европада "Запорожье" АЭС дан кейин иккинчи ўринда туради ва минтақанинг электр энергияси таъминотида муҳим аҳамиятга эга.

⚡3❤1