Energetika
6.56K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда электр энергияси учун тўлови қандай амалга оширилади?

У ерда ҳаммаси бошқача:

Сиз ҳар ойда Vorauszahlung қиласиз. Яъни, келажакда қанча ток ишлатасиз деб тахминий ҳисобда, ойлик тўлов қилиб борасиз.

Масалан:

Ҳар ойда 100 евро тўлайсиз.
Йил охирида улар аниқ ҳисоблаб чиқишади.

❗️Агар кўпроқ тўла қўйган бўлсангиз-пул қайтарилади!

❗️Агар камроқ тўланган бўлса-қолган қисмини тўлашингиз керак бўлади!

Пулни қайтариб олиш учун сиздан ҳеч нарса талаб қилинмайди-улар автоматик равишда сизнинг банк ҳисобингизга юборишади.

Маслаҳат:

Ҳар йили электр энергияси компаниянгизнинг ҳисобини текширинг. Агар кам ишлатсангиз, ойлик тўлов камайтиришни сўрашингиз мумкин.

дейилади Германияда истиқомат қилувчи ва Германия ҳаётини ўз блогида ёритиб борувчи Беҳруз ака постида.

Шахсан бу пост менга қизиқиш уйғотгани учун сизларга ҳам илиндим. Эслатма бу маълумотлар фақат Германияда амал қилади 😉


👉 @Energetika
7👏4😁3👍2🔥1
Яқин Шарқ 2025-йилда Осиёни ортда қолдириб, дунёда газ ишлаб чиқаришда иккинчи ўринга чиқади

Rystad Energy тахлилларига кўра, Яқин Шарқ (географик жиҳатдан Осиёда жойлашган бўлса-да, энергетик таҳлилларда алоҳида регион сифатида кўрилади) 2025-йилда газ ишлаб чиқаришда Осиёнинг қолган қисмини ортда қолдиради. Шу билан у Шимолий Америкадан кейин дунёдаги иккинчи йирик газ ишлаб чиқарувчи минтақага айланади.

Бугунги кунда Яқин Шарқ кунига 1.98 миллиард куб метр газ ишлаб чиқармоқда, бу ҳажм 2030-йилгача 2.55 куб метр га етиши кутилмоқда. Ўсиш асосан Қатар, Саудия Арабистони, Эрон ва БАА ҳисобига бўлади. Қатар LNG қувватини 2030-йилгача 77 Мпа дан 142 Мпа га оширади.

Янги ишлаб чиқариладиган газнинг ярми ички эҳтиёжларга, ярми эса Европа ва Осиёга экспорт қилинади. Экспорт бўйича асосий харидор Хитой бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда Эрон энг кўп газ ишлаб чиқаради (кунига 707,92 миллион куб метр), лекин Қатар уни 2030-йилларда ортда қолдириши кутилмоқда.

👉 @Energetika
🔥321
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдалада "пропан заправка" портлади

Кўкдала туманида содир бўлган холат юзасидан маълумот

Бугун, 5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала”  МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлиб,  ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатиида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

👉 @Energetika
6😢4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панелларига эга бўлганлар қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди

Қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахслар ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарган ва умумий электр энергетика тизимига узатган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия олишлари мумкин.

2025 йилнинг биринчи ярмида 28,5 минг нафар жисмоний шахс амалдаги дастурдан фойдаланди ва Давлат буджетидан қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди.

👉 @Energetika
4👍32
Эҳтиёжманд оилаларга 7,4 млрд сўм компенсация тўланди

2025-йил апрел ойидаги Президент қарорига асосан, электр (150 кВт) ва газ (150 м³) бўйича белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилган эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаб берилмоқда.

Май-июн ойларида 7,4 млрд сўм компенсация берилди:

Май ойида 159,5 минг оилага – 3,2 млрд сўм

Июн ойида 223,6 минг оилага – 4,2 млрд сўм

Тўловлар фуқароларнинг банк карталарига ўтказилган.

❗️Июл учун компенсация августда берилади.

Компенсация олиш учун:

✔️ Маҳалла ижтимоий ходими
✔️ “Инсон” маркази
✔️ 1140 қисқа рақам

мурожаат қилишингиз керак бўлади!

👉 @Energetika
2🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Данияда электр “ўғрилайдиган” дрон ихтиро қилинди

Ақлли дрон электр узатиш линияси симларига яқинлашади, уларга маҳкамланади, ички батареясини зарядлайди ва кейин парвозини давом эттиради.

Ушбу технология айниқса узоқ муддатли кузатув, экологик мониторинг, хавфсизлик назорати ёки ҳарбий мақсадларда фойдали бўлиши мумкин. Оддий дронлар одатда қисқа муддат парвоз қилади, аммо бу турдаги дронлар станцияга қайтмасдан зарядланиш имконияти туфайли бир неча соат ёки ҳатто кунлаб ҳавода қолиши мумкин.

оббо барака топгурлар-эй)

👉 @Energetika
👏74👍32🔥2😁2
"Vemork"— собиқ Г ЭС (гидроелектр станцияси) бўлиб, ҳозирда саноат ишчилари музейига айлантирилган. У Норвегиянинг жанубида жойлашган Рюкан шаҳри яқинида жойлашган. Станция 1911-йилда очилган бўлиб, ўша пайтда дунёдаги энг қудратли ГЭС ҳисобланган. Бироқ, бу ГЭСнинг ягона ютуғи эмас. Кейинчалик у оғир сувни саноат миқёсида ишлаб чиқарувчи дунёдаги биринчи заводга айлантирилди, аммо бу завод 1971-йилда ёпилган. Бинода эса 1988-йилда музей очилган.

👉 @Energetika
👍54🔥3
Премиум телеграм фойданланувчиларидан овоз беришларини сўраб қолган бўлардим! 👇

Сиз билан биз бир кучмиз!

https://xn--r1a.website/boost/Energetika
😢6👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзтрансгаз АЖ Муборак магистрал газ қувурлари бошқармаси ходими назоратчи вазифасига ишга жойлаб қўйиш эвазига 4000 доллар олганда қўлга олинди.

Шунингдек, Геология вазирлиги тизимида ишлаган собиқ ходим олтин конлари жойлашган махфий хариталар ҳақидаги маълумот учун 10000 доллар олганда қўлга олинди.
😱7👍42😁1
Energetika pinned «Премиум телеграм фойданланувчиларидан овоз беришларини сўраб қолган бўлардим! 👇 Сиз билан биз бир кучмиз! https://xn--r1a.website/boost/Energetika»
Кеча Хиросимада атом бомбардимонининг 80 йиллигига бағишланган бир дақиқалик сукут сақланди. Замонавий можаролар шароитида минбардан асосий ғоя янгради: Хиросима ва Нагасакида содир бўлган воқеалар ҳеч қачон такрорланмаслиги керак.

Портлашлар деярли 4,5 километрга ёйилган зарба тўлқинини келтириб чиқарди: қизиган ҳавонинг ҳарорати 4000°C дан ҳам юқори эди.

Турли баҳолашларга кўра, 1945 йил декабрга келиб, иккала шаҳарда ядро ҳужумларидан ҳалок бўлганларнинг умумий сони 110 мингдан 210 минг нафаргача етган.

👉 @Energetika
53👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқиндидан энергия — муаммодан фойдага

Ҳозирда кўплаб мамлакатларда шу жумладан ўзимизда хам чиқиндига фақат муаммо деб қаралади. Айрим давлатларда эса у электр ва иссиқлик манбаига айланмоқда.

Европа шаҳарлари чиқиндиларни полигонга ташлаш ўрнига, махсус заводларда ёқиб, ундан энергия олишни йўлга қўйган. Олинган иссиқлик ва электр аҳоли уйлари, мактаблар ва кўчаларни таъминлайди.

Ҳар бир европалик йилига ярим тоннача чиқинди чиқаради.
Унинг тўртдан бири аллақачон энергия учун фойдаланилмоқда.

Буюк Британия: Шарқий Суссексда чиқиндидан 25 000 та уйга электр берилади.

Лидсда эса чиқиндиларнинг 90% қайта ишланиб, 20 000 одамга yetarli электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Лилль (Франция) — чиқиндидан олинган иссиқлик 70 000 оилани қишдан чиқаради.

Порту (Португалия) — йилига 390 000 тонна чиқинди қайта ишланиб, 150 000 нафар аҳоли яшайдиган ҳудуд учун етарли 162 000 МВт·соат электр энергияси беради.

❗️Чиқиндилар энди муаммо эмас — қимматли ресурсга айланиши керак!

👉 @Energetika
4👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зато пешона тер)
👍13105🔥3👏3
​​Жиззахдаги кичик АЭС учун реактор жиҳозлари Россияда ишлаб чиқарилмоқда

2024-йил май ойида Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятида қуввати 110 МВт бўлган кичик атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича шартнома имзолаган эди. 2025-йил май ойида Санкт-Петербургдаги “Росатом” корхонасида ушбу лойиҳа учун реактор жиҳозларини ишлаб чиқариш бошланди.

Ишлар “АЭМ-Спецсталь” заводида бошланган. Бу ерда реактор корпуси учун зарур бўлган 205 тоннлик пўлат қуймаси тайёрланди. Реакторлар замонавий РИТМ-200Н турига мансуб бўлиб, бу технология аслида атом музқир кемалари учун ишлаб чиқилган.

❗️АЭСда 2 та реактор ўрнатилади (ҳар бири 55 МВт).

Биринчи блок 2029-йилгача ишга туширилиши режалаштирилган. Ускуналар ишлаб чиқарилишида пўлатни 1700°C да эритиш, вакуум остида тозалаш, зарур шакл ва хоссаларга келтириш босқичлари мавжуд.

Реактор корпуслари Москва яқинидаги “ЗиО-Подольск” заводида йиғилади. Жами 6 та реактор қурилмаси ишлаб чиқарилади.

❗️Лойиҳа доирасида 2000 та вақтинчалик ва 250 та доимий иш ўрни яратилади. Узоқ муддатли ишлаш учун ўзбекистонлик ёшлар Россия университетларида ўқитилади.

“Росатом” вакиллари РИТМ-200Н реакторларининг ишончлилигини таъкидламоқда: улар оғир шароитларда музқир кемаларда синовдан ўтган, ерда эса янада барқарор ишлайди. АЭСда ҳавога сув чиқарилмайдиган "қуруқ совитиш" тизими қўлланилади.

📌 Лойиҳада “Росатом” билан бирга “Ўзатом”, АЭС қурилиши дирекцияси ва “Enter Engineering” ҳам иштирок этмоқда.

👉 @Energetika
9👎9👍52🤔2😁1