Energetika
6.55K subscribers
2.89K photos
2.77K videos
121 files
4.43K links
Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини объектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.

Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo
Download Telegram
Хитой Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиради

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, мамлакат “яшил” (яъни экологик тоза ва қайта тикланувчи) энергетика йўналишидаги лойиҳаларни ривожлантириш мақсадида Хитой компаниялари билан учта келишув имзолади.

Мазкур ҳужжатлар қуйидаги компаниялар билан тузилди:

Wind and Solarshine for Electricity Distribution Panels Manufacturing

China Energy International Group


Имзоланган келишувлар Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси асосидаги қайта тикланувчи манбаларни кенгайтириш, шунингдек, мавжуд электр таъминоти инфратузилмасини янгилаш ва замонавийлаштиришга қаратилган.

👉 @Energetika
7🔥31
Хитой Хитой Хитойники деймиз-ку, Хитойни "калласи" ишлайди деган гапни тагида мағзи бор экан-да!

СССР нинг 50 йил олдинги нарсаси, ҳозирги Хитойнинг нарсасидан ўн карра яхши деган инсонлар ҳар биримизнинг атрофимизда етарлича топилса керак.

Ўша даврни кўрган ва ҳозирги Хитой махсулотлари билан таққослаган Ўзбек Хитойликларга савол берган экан, нега сизларни махсулот 4-5 йил, кўпи билан 10 йилгача сифатини йўқотади деса, улар жавоб берган экан : "Нега бизда ишбилармонлар кўп, нега Хитой молиявий гегемон, СССР бир чиқарганда 50 йил ва ундан ортиғига кафолат қилиб махсулот чиқариб қўйган шунинг учун кўп корхоналар банкрот бўлган, а биз чиқарсак 4-5 узоғи 10 йилга чидайдиган нисбатан арзонроқ махсулот чиқарамиз ва иш муддатини ўтаб ишдан чиқади қарабсизки ҳаридор яна бизнинг ёнимизга келади,мана биз нега Хитоймиз" деган экан 😅

👉 @Energetika
😁156👏42🔥1
❗️ Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:

ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.
4👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SOCAR Озарбайжоннинг энг йирик нефт-газ компанияси

SOCAR (State Oil Company of the Azerbaidjan Republic) — 1992-йилда ташкил этилган Озарбайжон давлат компанияси бўлиб, мамлакатдаги барча нефт ва газ ишларини бошқаради. Компания қазиб олишдан тортиб, қайта ишлаш, экспорт ва сотишгача бўлган бутун жараённи ўзи амалга оширади.

SOCAR Озарбайжондаги “Shah Deniz”, “Azeri–Chirag–Gunashli”, “Umid” ва “Babek” каби йирик конларда ишлайди.

Нефтни қайта ишлаш заводлари Боку ва Туркияда (Star заводи) жойлашган.

Компаниянинг Грузия, Туркия, Руминия, Украина ва бошқа давлатларда ёқилғи шохобчалари ва газ қувурлари бор.

БП, Тотал, Лукоил каби йирик халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

Компанияда 100 мингдан ортиқ ходим ишлайди.

👉 @Energetika
3🔥2👍1
​​2025-йил августидан бошлаб “Озарбайжон–Сурия–Туркия” энергетика коридори ишга тушади: Озарбайжон Туркия орқали Сурияга 1,2 миллиард куб метр газ етказиб беради.

Йўналиш "Kilis" қувур линияси орқали ўтади ва Ҳалаб ҳамда Ҳимс шаҳарлари эҳтиёжларини электр энергияси билан таъминлайди.

Бу келишув минтақанинг тикланаётганини кўрсатади ва Туркияни муҳим энергетик марказ сифатида кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда Туркия разведкасига яқин манба — Clash Report.

👉 @Energetika
2
Тожикистонда электр тўловлари бўйича жумбоқ: "оддий халқ нега тезда узилади" лекин қарзлар ошмоқда?

Тожикистонда аҳолининг электр энергияси учун қарздорлиги йилдан-йилга ошмоқда. Масалан, 2019 йилда қарз миқдори 1 млрд сомони бўлган бўлса, 2023 йил бошида 1,5 млрд, ҳозир эса 1,7 млрд сомонидан ошган.

Одамлар ҳақли равишда савол бермоқда: агар оддий фуқаро бир неча кун тўловни кечиктирса электр дарҳол узилса, унда бу катта қарзлар қандай йиғилмоқда?

Тожикистон энергетика расмийлари бунга турлича изоҳ бермоқда:

Баъзилар бу қарзлар 1990-йилларда тўпланган, дея даъво қилмоқда.

Бошқалар эса "қўл тегмайдиган" айрим фуқаролар борлигини, уларга назоратчилар яқинлаша олмаслигини айтмоқда.

❗️Расмийлар бу каби ҳолатларни очиқ тан олмаяпти — на тасдиқлашмоқда, на рад этишмоқда.

Бу эса одамлар орасида норозиликни кучайтирмоқда ва тизимдаги адолатсизлик ҳақида саволларни кўпайтирмоқда.

шунақа гаплар)

👉 @Energetika
👏42😢2🔥1
2026-йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 29 000 тераватт-соатга етиши мумкин – Халқаро энергетика агентлиги (IЕА)

Бу тарихий даражадаги истеъмол асосан қуйидаги омиллар ҳисобига юзага келади:

саноатнинг энергияга бўлган талабининг ошиши,

маълумот марказлари кўпайиши,

электромобиллар сонининг ортиши,

аҳолининг уй-рўзғор техникаларидан кўпроқ фойдаланиши.


Шунга қарамай, глобал иқтисодиёт ўсиш суръатларининг пасайиши сабабли электр энергиясига бўлган талаб ўсиши секинлашмоқда. Масалан:

2024-йилда талаб 4,5% га ошган бўлса,

2025-йилда бу рақам 3,3%,

2026-йилда эса 3,7% бўлиши кутилмоқда.


IEA нинг “2025-йил ўрталаридаги электр энергетикаси бўйича таҳлилига” кўра, 2025–2026-йиллар атом энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳам рекорд йилларга айланиши мумкин. Бу қуйидагилар билан боғлиқ:

Японияда реакторларнинг ишга туширилиши,

АҚШ ва Францияда барқарор ишлаб чиқариш,

Осиёда янги атом электр станцияларининг ишга туширилиши.

❗️Дунё бўйича электр энергияси талабининг 60% дан ортиғи Хитой ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

Хитойда талаб 5,7% га,

Ҳиндистонда эса 6,6% га ошади.

АҚШда эса маълумот марказлари сонининг кўпайиши сабабли 2025–2026-йилларда ҳар йили электрга бўлган талаб 2% га ошади. Европа Иттифоқида эса бу кўрсаткич атиги 1% ни ташкил қилади.

👉 @Energetika
7😱2
Қозоғистон Туркия орқали кўпроқ нефт экспорт қилмоқчи

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Боку–Тбилиси–Жайҳон (БТЖ) нефт қувури орқали Қозоғистон нефтини экспорт қилиш ҳажмини ошириш имкониятини муҳокама қилишди.

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон БТЖ қувури орқали нефт экспортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошириб, 785 минг тоннага (кунига 34 минг баррел) етказган.

👉 @Energetika
5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BIPV-фасад нима?

BIPV (Building-Integrated Photovoltaiss) — бу қуёш панелларининг бино фасадига тўлиқ интеграцияланган шакли бўлиб, улар нафақат электр энергияси ишлаб чиқаради, балки қурилиш материали сифатида ҳам хизмат қилади. Яъни, бу технология билан оддий фасад материаллари ўрнига махсус фотоелектр панеллар ишлатилади.

Бу панеллар бинонинг ташқи кўринишини яратади, уни ёмғир, шамол каби ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади, товуш изоляциясини таъминлайди ва айни пайтда қуёш нурларидан электр энергияси ҳосил қилади.

Оддий қуёш панелларидан фарқли равишда, BIPV панеллар фақат томда эмас, балки бинонинг олди фасадида ҳам эстетик ва фунционал ечим сифатида ишлатилади. Улар турли ранг, шакл ва дизайнда бўлиши мумкин, бу эса меъморлар ва дизайнерларга замонавий, чиройли ва энергия тежамкор бинолар яратиш имконини беради.

👉 @Energetika
👍72🔥2
Energetika
Қозоғистон Туркия орқали кўпроқ нефт экспорт қилмоқчи Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Боку–Тбилиси–Жайҳон (БТЖ) нефт қувури орқали Қозоғистон нефтини экспорт қилиш ҳажмини ошириш имкониятини муҳокама қилишди.…
Шунга ўхшаш хабарларни яъни Марказий Осиё давлатлари бошқа давлатлар билан алоқаси кучайса ёки туркий давлатлар савдо-сотиқда бирлашаётганини кўрган руслар қанақа аҳволга тушишини реакциялардан ҳам билиб олса бўлади😄

Одаммас бу руслар (балки руспарастлар)

Ўзбекистонни ёки Марказий Осиёни ҳанузгача ўзининг бир қисми деб биладиган руслардан☝️ узоқлавериш керак

👉 @Energetika
😁953👍2🤔2👎1
"Ҳар қандай маданий империализм аслида маданият эмас — бу ниқобланган зўравонликдир.”

Лев Николаевич Толстой
👍132👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди Чорвоқда ҳам Шамол парракларини кўришингиз мумкин бўлади.

"Чорвоқ шамол электр станциясини қуриш” лойиҳасига расман старт бериш – тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди.

👉 @Energetika
3😱2🔥1
Электр ва табиий газ бўйича компенсация олиш учун 1,6 миллиондан ортиқ ариза келиб тушди!

Республикамиз бўйлаб 1 620 770 нафар фуқаро электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация тайинлаш юзасидан ариза топширди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп ариза қабул қилинган вилоятлар:

Фарғона – 208 680
Қашқадарё – 192 492
Самарқанд – 189 487
Наманган – 181 828
Андижон – 151 432

Энг кам ариза:
Навоий – 28 830
Тошкент ш. – 33 891
Сирдарё – 39 521

👉 @Energetika
6🔥3👍2👎2
Хитойда автоном ишлайдиган шамол станцияси ишга тушди

Хитой чўлида 70 МВт қувватга эга янги шамол электр станцияси ишга туширилди. Энг қизиғи — бу ерда бирорта ҳам одам ишламайди. Барча назоратни робот-ит, дронлар ва минглаб сенсорлар бажаради.

Х30 русумли роботлар ҳудуд бўйлаб патрул қилади, зинапояларга чиқади, ҳатто қоронғида ва –20 °C совуқда ҳам турбиналарни текширади. Дронлар минораларни юқоридан кўздан кечиради. 5000 та сенсор доимий равишда ускуна ҳолатини бошқарув марказига юборади. Агар муаммо чиқса, масалан, турбина қизиб кетса — тизим муҳандисларга сигнал юборади. Ҳатто алоқа узилганда ҳам роботлар мустақил равишда текширувни давом эттиради.

Бу — Хитойдаги биринчи тўлиқ автоном ишлайдиган қайта тикланувчи энергия станцияси. Бу ечим хизмат харажатларини камайтиради ва одамлар учун хавфли шароитларни йўқ қилади.

Робот-итлар ҳозирданоқ "энергетиканинг ишчи отлари" деб аталмоқда. Яқин келажакда эса улар янада ақлли ва тезкор бўлиши режалаштирилган.

қойилмисиз)

👉 @Energetika
👍6👎63
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё энергия истеъмолининг манбалар бўйича кесими (1965-2024)

👉 @Energetika
3👍3🔥1
Energetika
Дунё энергия истеъмолининг манбалар бўйича кесими (1965-2024) 👉 @Energetika
Кўриш мумкинки энергиянинг катта миқдорларидан бири сифатида биоёқилғилардан олинмокда

Биоёқилғилар — бу ўсимликлар, ҳайвонлар ёки уларнинг чиқиндиларидан олинадиган, қайта тикланувчи энергия манбаларидир. Улар табиий ёқилғиларга (кўмир, нефт, газ) нисбатан экологик тозароқ бўлиб, энергия ишлаб чиқаришда ишлатилади.

👉 @Energetika
2👍2🔥1
Июль ойида Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 1 млрд 246 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич бугунги кунгача рекорд натижа бўлиб, ой давомидаги жами генерациянинг 17 фоизи, деганидир.
👍632👏1
Ражабов Тоғмамат Сайдуллаевич — “Янги Ангрен ИЭС” АЖ бош директори этиб тайинланди.

Бунга қадар Т.Ражабов “Янги Ангрен ИЭС” АЖ бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
👍4🔥211